Хамидов М.Х., Бегматов И.А., Исаев С.Х., Маматов С.А.
Сув тежамкор суғориш технологиялари, Олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма. –Т.:
ТИМИ, 2014: - 245 б.
© Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2015 йил.
2
Кириш
Орол дегизи, яъни Амударѐ ва Сирдарѐ ҳавзасида сув ресурслари
чекланган бўлиб, жами 120 млрд. куб метрни ташкил қилади. Шундан,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг 10 фоиз миқдори шаклланади.
Сув манбаларидан олинаѐтган сув ресурсларининг 90 фоизидан ортиқ
қисми қишлоқ хўжалигида фойдаланилиб, бу биринчи галда, аҳолининг озиқ-
овқат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги экинларини
етиштиришда ишлатилмоқда.
Мустақиллик шарофати туфайли, республикада аҳоли фаровонлиги
мисли кўрилмаган даражада яхшиланиб бориб, унинг сони йилдан йилга ортиб
бормоқда. Лекин сув ресурслари чекланганлиги сабабли, аҳоли бошига тўғри
келадиган сув ресурси йилдан-йилга камайиб бормоқда. Агар 1990 йилда бир
нафар аҳоли бошига ўртача 3193 куб метр сув ресурси тўғри келган бўлса, бу
кўрсаткич 2010 йилда 1890 куб метрни ташкил қилиб, 41 фоизга камайган.
Аҳоли сони ошиб бораѐтган ва иқтисодиѐтнинг барча тармоқлари
ривожланиб бораѐтган ҳамда сув ресурси чекланган бундай шароитда,
иқтисодиѐт тармоқларини сув ресурсларига бўлган талабини қондириш учун
биринчи галда, барча соҳада, айниқса қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида
сувни иқтисод қилувчи технологияларни жорий қилишни кескин кўпайтириш
талаб этилади.
2013 йилнинг 19 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«2013-2017 йиллар даврида ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-
1958-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан 2013-2017 йиллар даврида республикамизда 25 минг
гектар боғ-токзор ва бошқа экин майдонида томчилатиб суғориш, 46,4 минг
гектар майдонда ғўзани эгатга плѐнка тўшаб суғориш, 34,0 минг гектар
майдонда эса ғўзани кўчма эгилувчан қувурлар ѐрдамида суғориш
технологияларини жорий қилиш вазифалари юклатилган.
3
Мазкур қарорнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида, комплекс
чора-тадбирлар белгиланиб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Иқтисодиѐт
вазирлигига,
Молия
вазирлигига,
―Ўзкимѐсаноат‖
компаниясига,
―Ўзбекнефтгаз‖ миллий холдинг компаниясига ҳамда Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар хокимликларига,
шунингдек, фермер хўжаликларига аниқ вазифалар белгиланган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Пахтачилик илмий-ишлаб
чиқариш бирлашмаси ҳамда Ирригация ва сув муаммолари институти
томонидан ғўзани кўчма эгилувчан қувурлар ѐрдамида суғориш технологияси
ишлаб чиқилиб, республиканинг барча вилоятларида синовдан ўтказилган.
Ушбу технология кейинги 2012-2013 йилларда ўтказилган синов
натижалари ва фермерларнинг таклифларини эътиборга олиб фойдаланишда,
янада қулай бўлиши ҳамда уни кенг ишлаб чиқаришга йўлга қўйиш мақсадида,
Ирригация ва сув муаммолари институтининг ―Суғориш‖ МЧЖ ва
―Махсусполимер‖
ОАЖ
қўшма
корхонаси
иштирокида
янада
такомиллаштирилди.
4
Do'stlaringiz bilan baham: |