АГРОСАНОАТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ
Арифджан Муслимович Салимов
arif.salimov.50@bk.ru
Тошкент архитектура ва қурилиш институти
Зумрадхон Муродилла қизи Мамурова
mamurovazumradkhon@gmail.com
Фарғона политехника институти
Аннотация:
Мақолада Агросаноат махсулотларини ишлаб чиқаришда
қишлоқ хўжалигининг аҳамияти, қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб
чиқариш, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва тайёр махсулотни
истеъмолчиларга етказиб берувчи, ягона мақсадларга бўйсундирилган,
теҳнологик жихатдан устун даражада бир-бири билан боғланган тармоқ ва
хизматлар тўғрисида сўз боради.
Таянч сўзлар:
агросаноат мажмуаси
,
санитария ҳимоялаш зоналар,
суғориладиган ерлар,
аграр маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик
хўжаликлари, чорвачилик.
THE IMPORTANCE OF AGRICULTURE IN THE PRODUCTION OF
AGRICULTURAL PRODUCTS
A.Salimov
arif.salimov.50@bk.ru
Tashkent Institute of Architecture and Construction
Z.Mamurova
mamurovazumradkhon@gmail.com
Fergana Polytechnic institute
Annotation:
The article deals with the formation of agriculture in the
production of agro-industrial products, the production of agricultural products, their
preparation, processing, storage and delivery of finished products to consumers,
subject to common goals, technologically superior interconnected industries and
services.
Keywords:
agro-industrial complex, sanitary protection zones, irrigated lands,
agricultural products, agriculture, poultry farming, animal husbandry.
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
248
Мамлакат агросаноат мажмуасининг асосий мақсади – аҳолини сифатли
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат ва халқ истеъмоли товарлари билан талаб
даражасида таъминлашдир. Бу муаммо улкан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий
аҳамиятга эга бўлиб, унинг талаб даражасида ҳал этилиши аҳоли турмуш
даражасини юксалтиради, фаровон яшашини таъминлайди. Шунинг учун ҳам
бу масалага Республика ҳукумати томонидан алоҳида эътибор берилмоқда,
яъни агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқларни ривожлантириш
билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга босқичма-босқич
жорий этилмоқда.
Агросаноат мажмуасида қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб
чиқариш, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва тайёр махсулотни
истеъмолчиларга етказиб берувчи, ягона мақсадларга бўйсундирилган,
теҳнологик жихатдан устун даражада бир-бири билан боғланган тармоқ ва
хизматлар йиғиндисидир.
Бугунги кунда агросаноат мажмуаси олдида турган долзарб масалалардан
бири, озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш
хажмини ошириш хамда жахон бозорларида харидоргир бўлган махсулотлар
экспорти кўламини ошириш ҳисобланади. Бу вазифаларнинг хал этилиши ички
бозорларимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва тармоқнинг
экспорт салохиятини ошириш орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашга имкон яратади. Мамлакатимиз аксарият қишлоқ хўжалиги
махсулотлари буйича аҳоли жон бошига нисбатан ички таъминланиш
даражасига эришиб ортиқча маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспорт килиш
имкониятига эга булмокда. Хусусан, Мамлакатимизда хар йили 16 миллион
тоннага яқин мева ва сабзавотлар етиштирилмокда. Аҳоли жон бошига карийб
300 килограмм сабзавот, 75 килограмм картошка ва 44 килограмм узум тўғри
келмокда. Бу оптимал, яъни мақбул деб хисобланадиган истеъмол меъёридан уч
баробар кўпдир.
Кейинги йилларда мамлакатимиз агросаноат мажмуаси таркибидаги
қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш воситалари тайёрлаб берувчи
машинасозлик, ёқилги-энергетика, кимё ва озуқа-ем саноати тармоқларида
ишлаб чиқаришни модернизациялаш. техник-технологик янгилаш, махсулот
турларини диверсификациялаш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш
хамда тармоқларнинг рақобатбардошлигини мустахкамлаш борасида изчил
чора-тадбирлар амалга оширилди. Уларнинг самараси ўларок аграр тармоқнинг
моддий-техника базаси мустахкамланиб, замонавий техника ва технологиялар
билан қуролланиш даражаси ўсмокда. Шу билан бирга агросаноат
мажмуасининг марказий бўғини бўлган қишлоқ хўжалигида хам иктисодий
ислохотларни чуқурлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
249
Жумладан, мулкчилик муносабатларини такомиллаштириш ва таркибий
ўзгаришларни жорий этиш. ишлаб чиқаришга интенсив технологияларни
кўллаш, уруғчилик-селекция ва наслчилик тизимини тубдан янгилаш,
суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, озиқ-овқат
махсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлашни кўпайтириш
бўйича йирик давлат дастурлари ишга туширилди. Бунинг натижасида йилдан-
йилга озиқ-овқат махсулотлари етиштириш хажми ошиб бормокда
1
.
Ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар билан қишлоқдаги аҳоли
пунктлари ўртасидаги санитария ҳимоялаш зоналари:
1. Хожибоев М.Ш. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида фермер ва
деҳқон хўжаликларини кредитлаш тизимини такомиллаштириш. 08.00.04 –
«Агросаноат мажмуи иқтисодиёти»иқтисод фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун тақдим этилган диссертатсия автореферати Т.:
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академияси, 2010.
Ишлаб чиқариш комплекслари ва уларнинг объектлари
Санитария
ҳимоялаш зонаси
кенглиги, м
1
2
Сут, сут-гўшт ва гўшт етиштирадиган йирик қорамол
фермалари 400 бош сигиргача
100
Ёш қорамолларни парваришлаш, боқиш ва бўрдоқига боқиш
ҳамда йирик қорамолларни бўрдоқига боқиш фермалари, 2
минг бошгача
200
Қўйчилик фермалари
3 минг бошгача
3 минг бошдан ортиқ
200
300
Йилқичилик фермалари
100
Паррандачилик хўжаликлари
30 минг бошгача
300
Ҳайвонотчилик ва қуёнчилик фермалари
300
Ветеринария шифохоналари
300
Иссиқхона-парник хўжаликлари:
(техник усулда сув, буғ, газ, электр ёрдамида иситиш)
биологик усулда иситиш (гўнг билан)
шундай усулда иситиш (ахлат билан)
50
100
300
Озуқа ишлаб чиқариш комплекслари:
озиқ-овқат чиқитларидан фойдаланмасдан
50
100
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
250
озиқ-овқат чиқитларидан фойдаланиб
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган
комплекслар:
сутни
қорамол ва паррандани (утильцехларсиз), донли ва мойли
экинларни, картошкани, сабзавот ва меваларни
қорамол ва паррандани (утильцехлар билан)
жун, мўйнали терилар ва ўсимлик толаларини (зиғирпояни,
кунжутни ва бошқаларни)
50
100
300
300
Қишлоқ хўжалик машиналари ва автомобилларни
таъмирлаш, техника хизмати кўрсатиш ва сақлаш
комплекслари
100
Маҳаллий хомашёдан қурилиш материаллари,
конструкциялар ва буюмларни тайёрлаш объектлари:
қамиш, похол, фибролит, гипсли ва сомонли буюмлар,
тупроқли блоклар, ёғоч конструкциялардан
бетон ва темир-бетон буюмлар ва конструкциялар, лой ва
силикат ғиштдан, сопол ва ўтга чидамли буюмлардан
оҳак ва бошқа боғловчи материаллардан
50
100
300
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва материалларни омборлаш
ва сақлаш объектлари:
дон омборлари, картошка, сабзавот ва мевалар сақланадиган
жойлар
тошкўмир, торф, ёғоч материаллари ва ўтинлар, осон
ёнадиган ва ёнилғи суюқликлари, дағал хашак, тортилмаган
дон ва ўсимлик толасининг сарфланадиган базисли
омборлари
50
100
Омборлар:
маъданли ўғитлар ва заҳарли моддалар биргаликда
сақланадиган вилоят аҳамиятига эга омборлар катта
захирадаги кимёвий моддалар билан
фақат маъданли ўғитларни сақлаш учун
хўжалик ичидаги омборлар (кам миқдордаги маъданли
ўғитлар ва заҳарли моддалар сақланадиган)
темир йўл бўйидаги одамларнинг ҳар доим бўлиши билан
боғлиқ бўлмаган заҳарли моддалар ва маъданли ўғитларни
биргаликда сақлашга мўлжалланган ҳар қандай мақсаддаги
станциялар қошидаги бинолар ва иншоотлардаги омборлар
500
200
200
200
500
Изоҳ:
1. Санитария-ҳимоялаш зонасининг кенглиги деб ишлаб чиқариш
зарарларининг атмосферага чиқариб ташланадиган жойлари билан аҳоли
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
251
пунктларида жойлашган турар-жой ва жамоатчилик бинолари ўртасидаги
масофани ҳисоблаш керак.
2. Паррандалар далада боқилмайдиган паррандачилик хўжаликлари учун
санитария-ҳимоялаш зонасининг кенглиги 50% га камайтирилиши мумкин.
3. Гўнг сақланадиган жойлар (ахлат сақланадиган жойлар) мустақил
санитария-ҳимоялаш зоналарига эга бўлмайди ва тураржой зонасига нисбатан
фермаларнинг тегишли турлари (типлари) учун белгиланган оралиқларга риоя
қилингани ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |