459
сийдик қопи ва ичаклар функциясини яхшилаш;
ички аъзоларнинг тўғри анатомик жойлашишини сақлаб қолиш
мақсадида тос туби ва қорин девори мушаклари ва боғловчи аппаратини
мустаҳкамлаш;
қоматни тиклаш ва ясс оѐқликни олдини олиш;
эмоционал ҳолатни, уйқуни, иштаҳани яхшилаш;
лактацияни ошириш ва б.
Туғишдан кейинги даврда ШЖТ га қарши кўрсатмалар:
тана ҳароратининг 37,5 даражадан ошиши;
туғруқдан кейинги давр асоратлари (эндометрит, тромбофлебит,
мастит);
камқонлик, туғруқдан кейин қон кетиш;
туғруқнинг оғир кечиши, преэклампсия, эклампсия, оғир гестозлар;
оралиқнинг 3 даражали ѐрилиши, туғруқдан кейинги психоз;
юрак-томир
етишмовчилиги
III-даражаси,
буйрак,
жигар
етишмовчилиги.
ШЖТ воситалари:жисмоний машқлар ва уқалаш
Туғруқдан кейинги давр нормал кечганда машғулотлар гуруҳ
усулида
олиб борилади. У ѐки бошқа асоратлар бўлганида индивидуал машғулотлар
олиб борилади.
Шифобахш гимнастика
Туғруқдан кейинги 1-кунда
ҳамма машқлар чалқанча ѐтган ҳолдаги
дастлабки ҳолатдан 3-6 марта бажарилади ва ўртача 20 дақиқа давом
эттирилади:
-
оѐқ панжалари ва қўл бармоқларида фаол ҳаракатланиш;
-
тортирилиш – қўлларни бошдан юқорига кўтариш ва оѐқ учларида
туриш – нафас олиш, дастлабки ҳолат – нафас чиқариш;
-
бамоқларни мушт қилиб буклаш;
-
бармоқлар пронацияси ва супинацияси, бир вақтнинг ўзида товонларни
ташқари ва ичкарига ротацияси;
460
-
товонга таянган ҳолда оѐқларни тизза ва тос – сон бўғимларида букиш;
-
курак ва товонларга суянган ҳолда тосни кўтариш;
-
чуқур нафас олиш (кўкрак, қорин, аралаш)
Туғруқдан кейинги 2-3 кунлари
да ШЖТ комплексига периферик қон
айланишни, диафрагмал нафасни кучайтирувчи машқлар киритилади. Бу 1-
кундаги машқлар бўлиши мумкин, лекин темп ва амплитудаси юқори бўлади.
Қўлларни айланма ҳаракати фойдали, лактацияни ва ўпка вентиляциясини
нормага
келтиради; оѐқнинг сондаги айланма ҳаракатлари тўғри ичак
сфинктерини ва сийдик чиқарувчи каналнинг қисқаришига ѐрдам беради.
Туғруқнинг 4- ва 5-кунида
машқлар кучайтирилади. Қўшимча дастлабки
ҳолатлар киритилади: қоринда ѐтиш, тўрт оѐқлаб туриш.
Қолган кунлари
бачадон ўлчами кичрайганда дастлабки ҳолат турганда
бажарилади: танани қайириш ва олдинга эгиш, тосни айланма
ҳаракатлантириш, ярим ўтириш, оѐқларни олдинга, ѐнга, орқага
ҳаракатлантириш, оѐқ учида туриш ва б.
Анамнезида орқа мушакларда, тос соҳасида оғриқ синдроми бўлганда,
қорин мушаклари учун машқлар эҳтиѐткорлик
билан бажарилади, оѐқлар
ѐтган ҳолатда паст қилиб кўтарилади (―қайчи‖, ―велосипед‖). Бу машқлар
умуртқа поғонасининг бел бўлимида лордозланишни чақиради. Бу
машқларни бажаришда баъзи кучайишлар
қорин мушакларининг
тортилишини оширади. Умуртқа поғонаси бел бўлими жароҳатлари
норационал юк кўтариш билан боғлиқ, танани ротация қилиш
билан бирга
олдинга эгилиб болани қўлга олишда ҳам жароҳат юзага келиши мумкин.
Орқа ва қорин мушакларининг тўлиқ тикланиши учун кундалик, систематик
машғулотларни 2-3 ой давомида олиб бориш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: