САНАТОР- КУРОРТ ДАВО
Санаторий курортда даволаниш маҳаллий санаторийлар(бўлимлар)да ва
иқлимли ҳамда қуруқ иқлимли бальнеобалчиқли курортларда тавсия этилади
ҳамда бузилган иммун балансни тиклаш, бола мослашув резервларининг
оширишга йўналтирилади.Соғломлаштириш дастурларини амалга ошириш
учун маҳаллий ихтисослаштирилган пульмонологик санаторийлар фаолият
кўрсатади.
Қарши кўрсатма.
Бронх-ўпка тизими барча касалликларининг ўткир
даври.
340
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР
1.
Туғма юрак порокларининг асосий синдромлари
ва физиотерапия
вазифалари.
2.
Туғма юрак пороклари билан туғилган болаларни даволашнинг
физик усуллари
3.
Болалардаги гипертензив ҳолатларнинг асосий синдромлари
4.
Болалардаги гипертензив ҳолатларни даволашда физик усулларни
қўллаш.
5.
Болаларда гипотензив ҳолатларни даволашда физик усулларни қўллаш.
Нафас тизими касалликлари билан оғриган болаларни даволашда
физик усулларни қўллаш.
6.
Бронхиал астмали болаларни даволашда физик усулларни қўллаш.
7.
Сурункали гастритли болаларни даволашда физик усулларни қўллаш.
8.
Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги билан оғриган
болаларни даволашда физик усулларни қўллаш.
9.
Ўт ажратиш йўллари касалликлари билан оғриган болаларни
даволашда физик усулларни қўллаш.
10.
Сурункали гепатит билан оғриган болаларни реабилитациясида
физиотерапиянинг ахамияти.
11.
Сурункали
қабзият
билан
оғриган
болаларни
даволашда
қўлланиладиган физиодаво.
12.
Қийшиқ бўйинли болаларни реабилитациясида физиодаво усуллари.
13.
Рахит билан оғриган болаларни физик даволаш усуллари.
ТЕСТЛАР
1.
Эрта ѐшдаги болаларга физиотерапияни тавсия этишда тери
хусусиятини эътиборга олиш зарур:
а) юқори гидрофиллик ва юқори адсорбцион хусусияти;
б) кам гидрофиллик ва адсорбцион хусусияти;
в) юқори синувчанлик ва қуруқлик;
г) кам васкуляризацияли.
341
2. Кўкрак ѐшидаги болаларга (1 ѐшгача) қуйидаги физиотерапия
усулларининг қайси бири тавсия этилмайди:
а) дорили электрофорез;
б) субэритем дозаларда ултрабинафшали нурлантириш;
в) умумий франклинизация;
г) УЮЧ-терапия.
3. Бемор болани даволашда электр уйқу терапиясини тавсия этиш
мумкин:
а) ҳаѐтининг биринчи ойидан;
б) 3 ойлигидан;
в) 3 ѐшликдан;
г) 5 ѐшликдан
4. Чала туғилган болаларга УЮЧ –терапияси қуйидаги қувватликда
тавсия этилади:
а) 5 Вт гача;
б) 15 Вт гача;
в) 20 Вт гача;
г) 40 Вт гача.
5. Болаларда ултратовушли таъсир этишнинг мумкин бўлган максимал
интенсивлиги қуйидагини ташкил қилади:
а) 0,05 Вт/см²;
б) 0,1 Вт/см²;
в) 0,5 Вт/см²;
г) 0,6 Вт/см².
6. Кичик мактаб ѐшидаги болаларни (10-11 ѐшгача) даволашда радон
ванналарнинг максимал концентрацияси қуйидагини ташкил қилади:
а) 10 нКи/л гача;
б) 20 нКи/л гача;
в) 40 нКи/л гача;
г) 80 нКи/л гача.
342
7. Болаларга нейроциркулятор дистониянинг гипотоник типида тавсия
этилади:
а) Вермел бўйича бром электрофорези;
б) ѐқа соҳасига СВЧ-терапия;
в) эндоназал мезатон электрофорези;
г) ѐқа соҳасига кофеин электрофорези.
8. Ўткир ревматик иситма билан оғриган болаларга санатор-курорт даво
тавсия этилади:
а) касаллик ўткир даври тугагандан сўнг дарҳол;
б) касаллик ўткир даври тугагандан сўнг 2 ойдан кейин;
в) касаллик ўткир даври тугагандан сўнг 4 ойдан кейин;
г) касаллик ўткир даври тугагандан сўнг 8 ойдан кейин.
9. Бронхиал астма билан оғриган болаларга хуруж ораси даврида
гипосенсибилизация мақсадида тавсия этилади:
а) трахея бифуркациясига калия йодидли электрофорез;
б) Гауффе бўйича оѐқ ванналари;
в) калций хлор ва димедрол билан назал электрофорези;
г) умуртқа поғонаси кўкрак қисмига паравертебрал ултра товушли
терапия.
10. Болаларга сурункали пневмония зўрайишининг олдини олиш учун
ремиссия фазасида қуйидаги усуллардан қай бири тавсия этилади:
а) кўкрак қафасига УЮЧ-терапия;
б) кўкрак қафасига калций электрофорези;
в) кўкрак қафаси уқалаши;
г) минерал сув билан ингаляция.
11. Атоник қабзиятда болаларда қўлланилади:
а) қорин соҳасига озокеритли аппликациялар;
б) қорин соҳасига юқори частотали магнит терапияси;
в) диадинамотерапия;
г) ўтирувчи иссиқ ванналар.
343
12. Атоник қабзият бўлган болалар реабилитациясида минерал сув билан
даволаш кўрсатилган:
а) илиқ ҳолдаги кам минерализация;
б) совуқ ҳолдаги ўртача минерализация;
в) илиқ ҳолдаги ўртача минерализация;
г) совуқ ҳолдаги кам минерализация.
13. Болаларда ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллигини иккиламчи
профилактикасини олиб бориш учун қайси муолажалардан бири
қўлланилмайди:
а) юқори минерализацияланган минерал сувлар;
б) ўртача минерализацияланган минерал сувлар;
в) хлорид-натрийли ванналар;
г) хвояли (игнабаргли) ванналар, радон ванналар.
14. 6 ойлик болаларга ўт чиқарувчи йўлларнинг ҳаракат функциясини
ошириш учун тавсия этилади:
а) амплипулстерапия;
б) диадинамотерапия;
в) юқори частотали магнитотерапияси;
г) СВЧ-терапия.
15. Сурункали колит билан оғриган болаларга зўрайишнинг камайиши
босқичида оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва спазмалитик
таъсир кўрсатиш учун қуйидаги усуллардан қай бири қўлланилмайди:
а) СВЧ-терапия;
б) тўғри ичак дарсонвализацияси;
в) юқори частотали магнитотерапияси;
г) папаверин ва ношпа электрофорези.
16. Рахитнинг постнатал профилактикаси мақсадида тавсия этилади:
а) В-спектрдаги умумий ултрабинафша нур билан нурлантириш;
б) А-спектрдаги умумий ултрабинафша нур билан нурлантириш
(узун тўлқинли);
344
в) кўк спектрдаги умумий кўзга ташланувчи нур билан
нурлантириш;
г) қалқонсимон безга лазер терапияси.
345
Do'stlaringiz bilan baham: |