ганлар занжабил кукунини чой, сут ва таомлар билан бирга кунига 2
мартагача (1/2 чой қошиқ) истеъмол қилишлари мумкин.
Оқ ундан қилинган ширинликлар, нон ва нон маҳсулотларига
занжабил қўшилса, зарарини камайтиради.
9
Занжабил кукуни асал билан айни миқдорда қoриштирилади ва
ҳар куни таомдан аввал 1-2 қошиқ ейилади. Ёки янги занжабил
суви кунда 1-2 қошиқ ичилади. Таомдан аввал ёки ҳазмни қув-
ватлантириш учун таомдан сўнг ҳам ичиш мумкин.
9
Ошқозон ачиши ва жиғилдон қайнашини кетказиш учун ва ҳазм-
сизликка қарши таомдан аввал ёки кейин янги занжабилни тиш-
лаб ейиш керак.
Зайтун дарахти
Ole a eu ro pae a
Зайтун баргини чайнаш оғиз яраларига фойдали.
Зайтун баргини қайнатиб, суви билан ғарғара қилиш тиш милик-
ларни қувватлантиради ва тиш оғриқларини кетказади.
Ичиш эса
иссиқлик чиқишини ва қондаги қандни туширади.
Зайтун ёғи
Кун ора соч тагига зайтун ёғи суриш соч тўкилишини тўхтата-
ди, сочни қувватлантиради, оқ сочларни тўкади, бош оғриғини
енгиллатади.
Эски зайтун ёғи билан бел ва бўғимларни массаж қилиш бўғим-
ларни юмшатади ва оғриқларни камайтиради. Сарамас ва аллергик
тери тўкилишларига зайтун ёғи сурилса, тўкилиш озаяди, геморрой-
га сурилса, оғриқни тиндиради ва яхшилайди.
1 ҳовуч майиз 1 литр сув ичида қайнатилиб, сузилади, бу сув 200
гр эски зайтун ёғи билан аралаштирилиб, клизма қилинса, қалин ичак
яраларига, геморрой, парапроктит номли қалин
ичак фистулинига
фойда беради.
Зайтун ёғи билан массаж қилиш мускулларни юмшатади, кўзга
суриш кўзни қувватлантиради, қулоққа томизиш қулоқни тозалайди,
терига
суриш терини порлатади, юмшатади, гўзаллаштиради ва
ажинларни йўқотади.
117
Бўтакўз, жамбул, майдаланган седана ёки арпабодиён билан ара-
лаштириш зайтун ёғи фойдасини орттиради.
Керак жойга ва сочга
сураётиб, зайтун ёғига бир томчи бинафша, гул ва шунга ўхшаш ҳуш-
бўй ёғлар қўшиш мумкин.
Зайтунёғи ичилса, жигарни юмшатиб, тозалайди, сафрони ортти-
ради, жигар оғриқларини кетказади ва ишлатади, сариқ касаллиги-
дан даволайди,
ичакларни дам олдиради, ошқозонга куч беради,
яраларини ёпади,
гижжаларни туширади, геморройни йўқотади,
томирларни очади, холестерин ва қондаги қандни туширади, имму-
нитетни оширади. Ҳам ичилиб, ҳамда клизма қилинса, ичак қопла-
маларини кетказади.
Зайтун ёғидан максимум фойда кўриш учун таомни ёғсиз пиши-
риб, устига зайтун ёғи қуйиш керак.
Зайтун
Табиий тузланган қора зайтун сув билан ювиб ейиш керак. Зайтун
иштаҳани очади, ошқозонни қувватлантиради, юқори қон босимини
ва қондаги қандни туширади.
Яшил зайтун тўйимли бўлиб, қорадан кўра тезроқ ҳазм бўлади.
Табиий тузланган яшил зайтун аралаш таомларнинг зарарини камай-
тиради.
Қорайтириш амалиётидан ўтган зайтуннинг ва сирка экстракти
ёки цитрик кислота билан тайёрланган қора ва яшил зайтун заҳарли
бўлади, ундан сақланиш керак. (
Do'stlaringiz bilan baham: