ҲАҚИ Қий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) gerçek tip


Психотрон ва психотроп технология



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet368/377
Sana26.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#584803
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   377
Bog'liq
shifo izidan

Психотрон ва психотроп технология
Бугунги инсон руҳининг бошқа бир душмани “психотрон таъ-
сир”дир. Психотрон таъсир - парапсихологик ва экстрасенсор таъ-
сирларнинг бошқача номидир. 
Психотрон таъсирнинг энг оддий қўлланилиши гипнозчи ва
экстрaсенсларнинг ўз мижозларига қиладиган “сеанслари”дир.
Совет Иттифоқи қулашидан олдин Тошкентда турли коҳин, фол-
бин, шаман, гипнозчи ва экстрасенслар фаолиятларини ўрганиш учун
илмий марказлар ташкил қилинди. 
Бу марказларни қизиқтирган нарса – коҳин, фолбин, шаманлар
мияси ишлаб чиқарган электромагнит тўлқинларнинг мижозларни
қандай бошқариши бўлган. 
Тадқиқотлар натижасида шаман, гипнозчи ва экстрасенс ўзи
ишлатган барабан товуши (ёки ўз товуши) тўлқинлари воситасида
мижоз миясининг тўлқинлари орасида уйғунлик (мувофиқлик) топа-
ди, кейин дуо ўқиб, дуо ичидаги буйруқларни мижоз миясига жой-
лаштиргани аниқланган. 
Бугунги кунда бу нарсага “нейролингвистик дастурлаш” дейилади.
Нейролингвистик дастурлаш усуллари кўпинча дистрибютoрлар
(дори, косметика ва хакозо тақсимловчилар, тарқатувчилар)
тайёрлaш марказларида, “рэп” мусиқасида, рекламаларда, аксарият
филмлар ва телевизион дастурларда кўриш мумкин.
Бошқа тарафдан, россияликлар ва америкаликлар фазодан (космо-
сдан) ерга тўғридан-тўғри галлогарфик тасвир трансфери (узатили-
ши) лойиҳасини ишлаб чиққанига анча бўлди. Бугун галлографик
расмлар 100-150 километрлик диаметрдаги бир майдонда кўрсати-
либ, муъаян мақсадларга хизмат қилиши мумкин.. 
Масалан, 1993 йил 1 феврал куни Сомалида АҚШ пиёда аскарла-
рининг устида Исо алайҳиссаломнинг 150 метрлик катталикда, гўё
жонли каби сурати кўрсатилган. Аскарлар бу суратдан қаттиқ таъ-
сирланиб, тиз чўкиб, йиғлашга тушганлар.
Россиялик экспертларнинг фикрига кўра, бу турдаги психотрон
472


қуроллар Америка армияси томонидан “тинчлик миссияси” амалга
оширилиши керак бўлган мамлакатларда қўлланилиши мумкин. 
Масалан, Ироқ ёки ишғол қилиниши керак бўлган бошқа бир мам-
лакатда босқинчиларга қарши курашишга шайланган маҳаллий
армияни, аҳолини қаршилик кўрсатишдан воз кечиб, ўз ихтиёри
билан таслим бўлиши учун курашда ўлган шаҳидларнинг галлогра-
фик суратлари осмонда кўрсатилиши мумкин.
Олимларнинг айтишича, психотрон ва психотроп технология атом
бомбасидан ҳам xавфлидир. Мазкур технология одамлардан бери-
лган ҳар қандай буйруқни бажарадиган “зомбилар ишлаб чиқариш
технологияси”дир. 
Бу бир кишига ёки бир гуруҳ кишига эмас, балки бутун бир мил-
латга қарши ишлатилиши мумкин бўлган технoлогиядир.
Қизиғи шундаки, бу даҳшатли тадқиқотларни амалга оширган
кишиларнинг фикрига кўра, психотроп ва психотрон қуролларнинг
таъсиридан фақат иймон (Аллоҳга ишонч) эгалари омон қолишади.
Иймонли одамни гипноз билан ҳам, электромагнит тўлқин билан
ҳам назоратга олиб бўлмайди. 
Бу феномен барча тадқиқот-у изланишларда аниқ-равшан маълум
бўлган. Масалан, мазкур изланишлардан бирида гипноз остига олин-
ган бир одамга бошқа бир кишини ўлдириш буюрилган, аммо одам
пичоқни қўлига олганида, унинг қўли тортишиб қолган. 
Демак, қотил бўлмаган одам гипноз таъсири остида ҳам одам
ўлдира олмайди, ҳаромдан ўзини сақлаган одам - ҳаромга яқинлаш-
майди, ёлғончи бўлмаган одам – ёлғон сўзлай олмайди, хоин бўлма-
ган одам – хоинлик қилолмайди, иймонли инсон – куфр қилолмайди.
Шу боис, инсон зеҳнини назорат остига олиш учун уни аввал
иймон ва ахлоқдан чиқариш керак бўлади. Бусиз инсон зеҳнини назо-
рат остига олиш имконсиздир.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   377




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish