Ирсий аъзолар касалликлари
Простата бези касалликлари
Простата бези касалликлари 3 синфга бўлинади:
• Простатанинг юқумли (инфекцияли) ёки юқумсиз (инфекциясиз)
яллиғланиши (простатит),
• Простатанинг ижобий катталашиши
• Простата саратони (раки)
Оxирги 3-4 йилда балоғат ёшига етмаган ўғил болаларнинг учдан
бирида простата тўқималарининг ривожланиши турли даражаларда
орқага кетаётгани, ёш эркакларда эса бу тўқималарнинг айни шаклда
ўзгаришга учраётгани кузатилмоқда.
Демак, биз янги ва турли муаммоларга дуч келяпмиз, аммо улар-
ни англаб етолмаяпмиз. (
“GMO” бўлими
га қаранг.)
Ўткир инфекцияли простатит гонококларга боғлиқ бўлаолиши
каби (белнинг совуқлиги) асосан оддий инфекцияга боғлиқдир.
Простата ҳар қандай ёшда (пайтда) юзага кела олдиган, аммо
261
кўпинча ёшларда учрайдиган касаллик. Унда кичик ҳожатга чиқиш
ҳар 10 дақиқада бир маротаба бўлиши мумкин, сийдик йўлларининг
қизиши ва оғриқли сийиш энг кўп кўриладиган белгилар.Ўткир инфек-
цияли простатит ушбу касалликнинг такрорланишига, сурункали тус
олишига ва простата безининг катталашувига сабаб бўлиши мумкин.
Сурункали простатит
Сурункали простатит ўткир простатитдан кейин ёки гени ўзгарти-
рилган кимёвий қўшимчали моддалар ва қўшимча моддали (баданни
парваришлаш) маҳсулотларни ишлатиш натижасида юзага келади.
Сурункали простатитда; белнинг совуқ тортиши, оғриши, маний-
нинг (сперманинг) камайиши ва қуюқлашиши, маний (сперма)
чиқариш сони ва ҳаракатининг камайиши, мажруҳланиши (майибла-
шуви), сийдик йўлларининг қичиши ва қизиши, сийдик йўлларининг
тиқилиши натижасида сийишда қийналиш, сийдик билан бирга
йиринг келиши ва бош оғриғи каби белгилардан бир қанчаси ёки
ҳаммаси кузатилиши мумкин.
Простатанинг катталашуви
Белгилари: кечалари тез-тез кичик ҳожатга чиқиш, қийналиб
сийиш, сийгандан сўнг қовуқда сийдик қолиб кетганлик ҳисси, сий-
дик тута олмаслик ва сийдик томиши. Ёшлик даврларида ҳам бошла-
на олaдиган простата катталашуви 50 ёшдан ошган ҳар икки эркак-
нинг бирида учрайди.
Простатанинг катталашуви ҳамма эркакда ҳам шикоят туғдирмас-
лиги мумкин. Аммо простата сия олмайдиган ҳолга келтирганда,
буйракларда кенгайиш бошланганда кишилар жарроҳлик столига
ётмоқдалар.
Дунёда простатанинг жарроҳлик амалиётлари 90% ҳолларда ёпиқ,
10% ҳолларда очиқ шаклда қилинади. Жарроҳик амалиётининг -
икки хили ҳам - амалга ошгач, қуйидаги муаммонинг юзага келиш
эҳтимоли катта: эркакларда жинсий алоқа пайти маний (сперма)
ташқарига чиқмайди, қовуққа келади ва ташқарига фақат сийдик
йўли билан чиқади. Мазкур муаммо ёпиқ жарроҳлик амалиётлари-
нинг 50% дан сўнг, очиқ жарроҳлик амалиётларининг эса 80% дан
сўнг юзага келиши мумкин.
Оxирги йилларда бу борада “greenlight” (“яшил нур”) жарроҳлик
262
амалиётлари қўлланилмоқда. “Greenlight” (“яшил нур”) лазер нури
ёрдамида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти бўлиб, унда
катталашган простатанинг тўқимаси юксак энергия ёрдамида буғлан-
тирилади. (
Do'stlaringiz bilan baham: |