Бемор Ҳадичa У.( 31 ёшида, Истанбул) ҳикоя қилади
:
Турмушга чиққанимдан икки ой кейин, ярим тунда оёғим торти-
шиб қолиб, уйғониб кетдим. Оёқларимнинг тортишиши уч йил давом
этди. Шифокорлар бу ҳолатни болалигимдан безовта қилаётган
ревматизмнинг асорати эканлигини ва “асаб ишиаси” деган янги бир
касаллик туфайли бўлаётганини айтишди.
Вақт ўтгaч, юролмай қолдим.
Шиддатли оғриқлар кечаларимни кундузга алмаштирди. Оёқларим
оғриганда кичик қадамлар отардим, зинага чиқа олмасдим.
Туққанда орттирилган бел суягимнинг ораси оғриши туфайли
258
белимдаги оғриқлар ҳам кучайиб кетди. Тўшакка михланиб қолдим.
Даволаниш муолажаларини бошладик,яна болалигимдан ортти-
рилган касаллик сабабли, буйракларимнинг функцияси батамом бузи-
лганди ва тўқимлари ўзгаришларга учраганди.
Буйракларимнинг касаллиги туфайли 2 йилдан бери рўза тута
олмай юргандим. Қачон рўза тутсам, тўртинчи куни сувсираб,
касалхонага тушиб колардим. Ва 17 ёшимда бошимдан ўтказган
ошқозон қонаши туфайли ошқозоним ҳам рўза тутишга имкон бер-
масди. Ва булар ҳам етмагандек, вақти-вақти билан жигаримдаги
ва кўкрагимдаги оғриқлар ҳам кучайиб кетганди. Вужудимда куч
қолмаганди.
Сурункали тус олган фарингит касаллигим мавжудлиги туфайли
ангиналарим ёзда-қишда оғрийди ва яллиғлашади. Давомли равишда
грипп бўлардим, икки xафтaлаб тузала олмасдим. Болалигимда
бошимдан ўтказган бронхит сабабли вужудим ўз кучини йўқотиб,
ўпкаларим ва жигарим оғрирди. Бир яхши бўлса, иккинчиси оғрирди.
Ва 14 ёшимдан шу кунгача мени атиги бир маротаба безовта қилган
юрак оғриқлари ҳам кўпая бошлади.
Бир маротаба юрагим қаттиқ оғриганидан реанимацигая тушиб
қолдим.
Юрагимнинг оғриши мускул тортишишидан эди. Шифохонада
юрак клапанининг қийнчилик билан очилиб, ёпилиши ҳақида ташхис
қўйилди. Шу сабаб, менда кислород етишмовчилиги бор эди..
Ангиналаримни даволатаётганда буйракларим, жигарим оғриши-
га ва гриппга қарши қилинаётган даволарга энди юракни даволаш
ҳам қўшилганди. Юракдаги оғриқлар натижасида мияга уланган
томирлар зарарланди ва бошим кучли тарзда оғрий бошлади. Бунга
параллел равишда доимий қон босими муаммоси юзага келди. Энди
бошимдан белимгача қимирлай олмай диган бўлдим. Бўйнимни ўнга-
чапга бура олмасдим.
Табиий-ки, бу орада барча даволар давом этаётганди, кўричак
(апендицит) жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим ва бу ама-
лиётдан сўнг ичакларим ёпишиб қолди. Вақт ўтиши билан ичакла-
римда ёрилиш рўй берди.
Эндиликда ҳожатга чиқиш мен учун бир жазога айланди.
Шиддатли оғриқ ва қонашлар бор эди. Энди ичакларни даволашни
ҳам бошладим.
259
Ва, афсуски, бирдек қисқа вақт ичида оёқларим тиззаларимгача
жигарранг тус олди. Шифокрларнинг айтишича, томирлар ва мус-
куллар зарарланган, томирлар ёрилиб, қонашни бошлаганди.
Оғриқлар кунда кунга кучайиб борарди. Бир ерим тузалса, бошқа бир
ерим оғришни бошларди. Энди организмим қаердандир микроблар
олиб, чики аъзоларимда яллиғланишлар бошланди.
Камқонлик, витаминсизлик бор дея, ташқи витаминлар қабул
қилардим, аммо вужудим олдингидек совуқ тортарди, совуқдан
титрашим йўқолмаётганди. Ёзда ҳам совуқ қотардим. Нима қилсам
ҳам, исина олмасдим.
Касалланмаган аъзоим қолмаганди.
Уxлааб турганимда xудди таёқ еган одамдай чарчаб ва ҳамма
ерим оғриб уйғонардим.. Бундай уйқудан кейин ўзимни xудди ҳеч уxла-
магандай ҳис қилардим.
Яшашим қийинлашди. Чорасиз бир аҳволда қолдим.
Эндиликда иммунитет тизими пасайиб кетди. Бу орда хотирам
заифлашиб кетганини айтмасам ҳам бўлаверади.
Шифокорлар “бизнинг қиладиган ҳеч ишимиз, чорамиз қолмади”
дeйишди. “Сен ўзингни асрашинг, асло чарчамаслигинг, стресс ва
асбийлашишдан узоқ бўлишинг, дориларни умр бўйи ичиб юришинг
керак”, дейишди.
Тиббий муолажалардан натижа бўлмади, ҳаммаси бекорга кет-
ганди, бекорга вақт ўтказилганди.
Кунлардан бир кун Аллоҳ мени Ойдин хонимга рўбарў қилди.
У киши билан танишганимдан сўнг унинг тавсиясига кўра кунига
13-14 донадан ичиби юрган таблеткаларни ичишни тўхтатдим ва
касалхонага бир марта ҳам бормадим. Ойдин хоним нимани буюрган
бўлсалар, шуни қилдим. Натижада қисқа бир муддатда барча без-
овталиклардан қутулдим. Фақатгина буйракларимнинг давоси
узоқроқ вақт олди. Лекин буйракларим олдинги касал аҳволидан анча
яxшиланди. Ойдин хонимнинг даво муолажалари давомида менга энг
кўп таъсир қилган бир неча ҳолатни айтишни истайман.
1) Бу даво муолажасини бошлагандан 3 кун кейин 3 йилдан бери
эриша олмаётган энг ширин уйқуга эришдим.
2) Орадан беш йил ўтгач, илк маротаба уч ойнинг ҳаммасида
очлик ва Рамазон ойида рўза тута олдим.
260
4) Мана саккиз ой-ки, ангиналарим шишмайди ва яллиғланмайди.
Қаҳратон қишда атиги икки марта безовта қилди.
5) Олдинлари тир-тир титраб юрган мен энди совуқ қотмасдим,
ўзимни иссиқ сезардим.
6) Даволанишни бошлагандан бир ойдан кейин нафас олишда қий-
налмайдиган бўлдим ва тўртинчи ойда юрагимдаги оғриқлар бата-
мом йўқ бўлди.
7) Баъзи шифокорларнинг: “Оёқларингнинг жигар ранглилиги
бедаво”, деганларига қарамасдан, оёқларим нормал рангига қайт-
ганди.
8) Бугунда мен 5 ойлик ҳомиламан. Ҳомилалигим жуда яхши кеча-
япти. Ҳолбуки, шифокорлар менга " сен энди ҳеч туғмайсан, сен
"пробирка боласи" туғақол, яхшиси", дейишарди.
Нима десам ҳам, ҳозир энг соғлом одамлардан бириман, олдин бу
мен учун xаёлдан бошқа нарса эмасди. Аллоҳ ҳаммага бу давони
амалга оширишни ва шифо топишни насиб қилсин!
2008, декабр
Do'stlaringiz bilan baham: |