1-мавзу Ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари.Ўрта асрлар мусулмон шарқи, янги давр Европа ахлоқшунослиги. Режа



Download 494,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/39
Sana26.04.2022
Hajmi494,54 Kb.
#583754
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Etika ma\'ruza matni

Ахлоқий тарбия 
 
Инсоннинг ахлоқий ҳаёти унинг ахлоқий тарбияси билан чамбарчас 
боғлиқ. Зеро ахлоқий тарбия инсоннинг шахс бўлиб етишивини 
таъминлайдиган узлуксиз жараёнлардан бири. Унда индивид ахлоқий 
қадриятларни англаб етади, ўзида ахлоқий фазилатларни барқарор этади, 
ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар асосида яшашга ўрганади. Ахлоқий тарбия 
инсоният тарихи мобайнида икки мухим масалага жавоб излайди: булардан 
бири – қандай яшамоқ керак, иккинчиси: - нима қилмоғу, нима қилмаслик 
лозим. Ана шу саволларга жавоб излаш ахлоқий тарбиянинг амалий 
кўринишидир.
Ахлоқий тарбия инсон фарзандини такомилга, комилликка етказиш 
йўлларидан бири. Унинг воситалари кўп. Уларнинг бир қисми анъанавий 
тарбия воситалари бўлса, яна бир қисми замонавий воситалар. Одатда, ҳар 
икки турдаги воситалардаи фойдаланилади. Чунончи, мактабгача бўлган 
ахлоқий тарбияда эртак ва ривоятлар воситасидаги анъанавий тарбия билан 
ўйинчоқтар ва ўйинлар воситасидага замонавий тарбия муваффақиятли 
қўлланилади; бунда боланинг қизғанчиқлик, ғирромлик қилмасликка, ҳалол 
бўлишга ўйинлар ёрдамида даьват этилади. Болалар ахлоқий тарбиясида 
телевидения, радио, қўғирчоқ театри, кино санъати катта роль ўйнайди. 
Умуман, ахлоқий тарбиянинг энг кучли воситаси— санъат. Бу восита 
аҳолининг барча табақасини, турли ёшдаги шахсларни қамраб олади. 
Айниқса, санъаатнинг бадиий адабиёт тури кенг қамровли. Эртақдан тортиб, 
романгача бўлган жанрларда чоп этилган асарлар шахснинг ахлоқий 


68 
шаклланишида улкан хизмат кўрсатадилар. Улар орқали китобхон 
тарбияланувчи сифатида эзгулик ва ёвузлик нималигани бадиий идрок этади; 
идеал танлашда ҳам уларнинг ахамияги катта. Бундан ташқари, бадиий 
адабиётнинг бевосита ахлоқий тарбияга мўлжалланган хикоятлар, ривоятлар 
ва насиҳатлар мажмуалари борки, биз уларни, юқорида кўрганимиздек, 
пандномалар деб атаймиз: «Калила ва Димна». «Қобуснома», «Гулистон». 
«Зарбулмасал» сингари бундай мумтоз асарлар анъанавий ахлоқий тарбия 
воситаси сифатада неча асрлардан буён қанчадан-қанча авлодларга хизмат 
қилиб келди,
бундан буён ҳам шундай бўлиб қолажак. 
Ахлоқий тарбиянинг барча замонлар учун долзарб бўлган йўли бу - 
намунавийлик тамойили. Оилада, аввато, юқорида айтганимиздек, ота-она 
болага ахлоқий намуна бўлиши керак. Мактабда ва олий ўқув юртида 
муаллимларнинг- таълим
 
бериш усулларидан тортиб, то «майда-чуйда» 
хатти-харакатларигача ўз шогирдлари томонидан шахсий юмуш тарзида 
қабул қилинишини назардан қочирмаслик лозим. Устоз-шогирдлик 
муносабатларидаги муомала одоби. халоллик, ростгўйлик ёшлар ахлоқий 
тарбиясинииг шаклланишини таъминловчи омиллардандир. 
Ҳозирги пайтда ахлоқий тарбнининг энг кучли замонавий воситаси 
сифатида телевидениени келтириш мумкин. У деярли барча санъат турларида 
яратилган асарларни экранлаштириш ва экранда кўрсатиш имконига эга. 
Бундан ташқари, унинг махсус ахлоқий тарбияга бағишланган мунтазам
узатувлар ҳам бериб борилади. Ўзбек Тилидаги «Оталар сўзи- ақлнинг кўзи», 
«Ривоят». «Оқшом эртаклари» сингари кўрсатувлар бунга мисол бўла олади. 
Шу боис телевидение ҳеч қачон енгилтакликни тарғиб этувчи қўшиқлар, 
порнографик рекламалар, инсон қалбини қаттиқлаштирадиган “ўлдир-
ўлдир”лардан иборат видеофилмлар корхонаси бўлиб қолмаслиги керак. 
Ахлоқий тарбиянинг ақлий маънавий ва жисмоний тарбия билан қўшиб 
олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Ўшанда жамиятимиз ҳар жиҳатдан камол 
топган фуқаролик жамиятига айланади. Мамлакатимиздаги бунинг учун 
барча хуқуқий-ижтимоий шарт-шароитлар яратилган.

Download 494,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish