Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр


РОБИНЗОННИНГ ЖУМАБОЙ БИЛАН СУҲБАТ



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

Йигирма биринчи боб
РОБИНЗОННИНГ ЖУМАБОЙ БИЛАН СУҲБАТ 
ҚИЛИБ, УНГА 'НАСИҲАТ БЕРГАНИ
Жумабой қўрғонимга келганига икки-уч кун бўл- 
ганда, хаёлимга, агар у одам гўштини емасин десам, 
уни ҳайвон гўшти емоҳқа ўргатишим керак, деган фикр 
келди.
«У эчки гўштини татиб кўрсин», дедим ўз-ўзимга, 
кейин уни овга бирга олиб бормоқчи бўлдим.
Биз эрта азонда ўрмонга кириб кетдик, уйдан нкки- 
уч милча юрувдик, икки боласи билан дарахт тагида 
турган ёввойи эчкини кўриб қолдик.
Жумабойнинг қўлидан тутиб, қимирламай тур, деб 
имо қилдим. Кейин узоқдан нишонга олиб туриб, бир 
улоқни йиқитдим.
Бечора ваҳший, тирик жониворни яқин бормай ту- 
риб қандай ўлдириш мумкинлигига ақли етмай (гарчи 
душманини отиб ўлдирганимни кўрган бўлса ҳам), та- 
мом довдираб қолди. У қалтираб-титраб, гандираклаб 
кетди ва мен: у ҳозир йиқилади, деб ўйлад!нм.
У, мен отиб ўлдирган улоқни кўрмай қолдн ва худ- 
ди мен уни, Жумабойни ўлдирмоқчи бўлганимдек, би- 
рор жойимдан қон чиқмаяптимикин деб баданларнни 
ушлаб кўра бошдади. Қейин ярадор бўлмадиммикин 
деб, ҳатто камзулининг этагини кўтариб кўрди ва ўзи- 
га ҳеч зарар етмаганига, омон қолганига ишоич ҳоснл 
қнлгач, тиз чўкиб, оёқларимни қучоқлаб олди ва ўз 
тилида узоқ гапнриб, ниманидир менга баён қила бош- 
лади.
Унинг гапини тушуниб бўлмади, лекин мендан ўзи- 
ни ўлдирмасликни илтимос қилаётганини дарҳол пай- 
қадим.
Унга ёмонлик қилиш ниятим йўқлигини англатмоқ 
учун қўлидан 
ушлаб, 
кулимсирадим ва ўлдирилган 
улоқни кўрсатиб, бориб олиб кел, деб буюрдим. Жума- 
бой буйруғимни ўрнига етказди. У улоқ билан овора 
бўлиб, улоқнинг нега ўлиб ётганини билмоқ учун унга 
тикилиб турган маҳалда мен милтпқни яна ўқлаб ол- 
дим.
Шу орада милтиқ ўқи етадиган масофадаги бир да- 
рахтда биздаги қарчигайга ўхшаш катта бир қуш қў- 
яиб турганини кўриб қолдим. Жумабойга милтиқдан
124
www.ziyouz.com kutubxonasi


отишнинг нима эканини 
тушунтирмоқ ниятида, 
уни 
ёнимга чақирдим, аввал унга қушни кўрсатдим, кейин 
милтиқни, сўнгра қуш қўниб турган дарахтнинг тагини 
кўрсатдим ва гўё: «Мана, қараб тур, ҳозир бир иш 
қиламап, кўрасан — ўша қуш йиқилиб тушади», деган 
гапни тушунтириб, милтиқни отдим. Қуш йиқилиб туш> 
ди, маълум бўлдики, у қарчиғай эмас, катта бир тўти 
экан. Шунча тушунтиришларимга қарамай, Жумабой 
бу сафар ҳам қўрққанидан қотиб қолди.
Милтиқ отганимда айниқса уни ҳайратда қолдирган 
нарса нима эканини мен энди тушундим, милтиқни қан- 
дай ўқлаганимни у ҳозиргача кўргани йўқ ва шу сабаб- 
дан у, бу темир калтак ичида ўлим келтирувчи сеҳрли 
бир қувват бор, ҳар қандай узоқдаги одамга ҳам, ҳай- 
вонга, қушга, умуман тирик жониворга, узоқдами-яқин 
жойдами — барибир, қаерда турган бўлса ҳам, ўлим кел- 
тирадиган нарса шу қувват, деб ўйлаган бўлса керак.
Ҳар сафар узгаи ўқимдан у жуда довдираб ҳайрон 
қолар эди, шу йўсинда у анча вақтгача эс-ҳушини йи- 
ғиб ололмади. Билишимча, ижозат берсам, у менга ва 
милтиғимга гўё худо деб топиниб, таъзим қилган бўлур 
эди.
У дастлабки вақтларда милтиққа қўл тегизишга ҳам 
ботинолмади, аммо мени эшитмади деб ўйлаб, милтиқ 
билан гўё жонивор билан гаплашгандек гаплашар ва 
милтиқ ҳам жавоб қайтараётир деб билар эди. Кейин- 
чалик, раҳм-шафқат сўраб милтиққа ёлборганини бўй- 
нига олди.
Жумабой эс-ҳушини сал йиғиб олгач, унга: ўлдирил- 
ган қушни олиб кел, деб буюрдим. У шу ондаёқ чопиб 
кетди, аммо тез қайтиб келмади, чунки қушни ахтариб 
топгунча анча вақт ўтди: маълум бўлишича, ўқимдан 
қуш ўлмай, фақат ярадор бўлипти ва у анча узоққа ке- 
тиб қолипти. Жумабой охири қушни топиб, менга олиб 
келди; унинг йўқлигидан фойдаланиб, 
милтиқни яна 
ўқлаб олдим. Вақт-соати келгунча милтиқнинг қандай 
ўқланиши ва отилишини унга билдирмай турганим ях- 
широқ деб ўйладим.
Мен ина бирор паррандани учратамиз деб умид қил- 
ган эдим, лекин ҳеч нарса йўлиқмади. Биз уйга қайтиб 
келдик.
Шу куни кечқурун ўлдирилган улоқнинг терисини 
шилдим, эҳтиёт билан унинг ичак-човоғини олиб таш- 
ладим; кейин ўт ёқиб, улоқ гўштидан бир парча кесиб, 
сопол кувачада шўрва қайнатдим. Ж уда мазали гўшт-
125
www.ziyouz.com kutubxonasi


ли шўрва бўлди. Шўрвадан ўзим тотиб кўриб, Ж ума- 
бойга ҳам таклиф қилдим. Пиширилган 
овқат 
уига 
жуда маъқул тушди, у фақат шўрвага туз солганимга 
ҳайрон бўлди, холос. У имо-ишоралар 
билан, туз — 
кўнгил айнитадиган ва бемаза нарса, деб кўрсата бош- 
лади. У бир чимдим тузни оғзига солиб, тупуриб таш- 
яади ва гўё қускиси келаётгандек афтини бужмайтир- 
ди, кейин оғзини сув билан чайиб ташлади.
Унга эътироз билдирмоқ учун, мен ҳам бир бўлак 
тузсиз гўштни оғзимга олиб тупуриб ташладим, тузсиз 
овқат есам кўнглим айнийди, деб кўрсатдим.
Жумабой ўжарлик қилиб ўз фикрида туриб олди. 
Шундай ҳилиб, мен уни тузли овқатга ўргата олмадим. 
Кўп вақт ўтгандан кейингина, у овқатга 
туз 
солиб 
еди.
Ваҳший дўстимни улоқ гўшти ва шўрваси билан 
тўйғазиб, эртаси кун уни шу улоқ гўштидан кабоб қи- 
либ меҳмон қилмоқчи бўлдим, гўштни ўт ёқиб чўғда 
пиширдим, бу хил кабоб бизнинг Англияда камдан- 
кам қилинади. Гулханнинг икки томонига таёқчалар 
тиқиб, устига ҳам кўндалангига таёқчалар терилади ва 
шу таёқчаларга гўштни илиб қўйиб, то пишгунча ай- 
лантириб турилади.
Бу ишлар Жумабойга жуда маъқул бўлди. У кабоб- 
дан татиб кўргач, қувончи ичига сиғмай кетди. Бу ов- 
қат ўзига жуда ҳам ёққанини қувончли ҳаракатлари 
билан менга тушунтирмоқчи бўлди, бундан буён ҳеч 
қачон одам гўштини емайман, деб сўз берди. Мен бу 
гапни эшитиб, ниҳоятда хурсанд бўлдим.
Эртасига уни ишга солдим: олдин ўзим кўрсатиб 
бериб, уни ғалла янчиш ва совуришга буюрдим. У буни 
дарров тушунди ва гайрат билан ишлай бошлади, ху- 
сусан бунинг нима учун қилинаётганини билгач, яна 
ҳам чаққон ва пухта ишлади. Дон нега кераклигини 
у шу куниёқ билиб олди, чунки уни ўз унимиздан пи- 
ширилган нон билан тўйгазган эдим.
Кўп ўтмай Жумабой ишда мендан қолишмайдиган 
бўлиб қолди.
Энди икки кишини боқишим керак бўлганидан, ке- 
лажак тўғрисида ўйламоқ лозим бўлиб қолди. Аввало 
экин майдониии кенгайтириб, кўпроқ дон сепмоқ зарур 
эди. Каттароқ бир бўлак ерни танлаб, атрофига гов 
қура бошладим. Жумабой ишда ниҳоятда ҳалоллик, 
жуда зўр иштиёқ ва хурсандлик билан 
менга ёрдам 
қилди. Унга: бу жой дон экмоқ учун янги ер бўлади,
126
www.ziyouz.com kutubxonasi


чунки биз энди икки кишимиз, ёлғиз мен учун эмас, сен 
учун ҳам дон ғамлаб олишимиз керак, деб тушунтир- 
дим. Унинг ғамини еб ташвиш тортаётгаплигим унга 
жуда таъсир қилди: Жумабой энди менга кўп иш орт- 
ганини нмо-ишоралар воситаси билан 
тушунтиришга 
уринди ва мени керакли ишларнинг ҳаммасига тезроҳ 
ўргатинг, уларни бор кучимни сарф қилиб бажаришга 
ҳаракат қиламан, деб мендан илтимос 

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish