Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Иқтисодий функциялар
тизимида ишлаб чиқариш ва ижтиомий
меҳнат тақсимоти муҳим ўрин тутган. Жумладан, деҳқончилик ишлари, 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш, жамоа хўжаликларида ер ва сувни 
тақсимлаш, қурилиш ва суғориш ирригация ишларини йўлга қўйиш, 
ҳишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, 
маҳсулот айирбошлаш ҳамда савдо-сотиқ алоқалари шулар сирасига 
киради. Ишлаб чиқариш тараққиѐтининг турли босқичларида режалаш-
тириш, ташкил қилиш, тартибга солиш ва назорат қилиш каби ишларни
бажариш вазифалари ҳам юзага келган. 
Ижтимоий функциялар
қадимги жамоалардаги ўзаро алоқаларни
тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, мунозарали масалаларни ҳал 
қилиш, жамоанинг ички ва ташқи муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан
бошқариб туриш заруратига асосланган. 
Ҳарбий-сиѐсий 
функциялар
ташқи 
ҳарбий 
босқинлардан
ҳимояланиш, ҳарбий қўшинларни ташкил этиш, воҳалар ҳудудларида
мудофаа ишларини амалга ошириш, туман ва воҳалар ўртасида ўзаро 
алоқаларни ўрнатиш ҳамда мунозарали масалаларни ҳал қилиш каби
вазифалар асосида шаклланиб ривожланган. 
Ҳудудий функциялар
воҳа, туман, вилоят ҳудудларида жойлашган 
қишлоқ жамоалари, туман аҳолиси (бир неча қишлоқ жамоалари) ва 
вилоят (бир неча туман) аҳолисининг муносабатларини назорат қилиш
ҳамда бошқариб туриш зарратидан келиб чиққан.
Қадимги давлат бошқарувининг иккинчи босқичи жамоаларда
ўзини-ўз бошқарув муассасаларининг йўлбошчи ҳокимиятига тўла 
бўйсундирилиши билан боғлиқ бўлиб, бу жараѐнда жамоа аъзолари
ўртасидаги ички ва ташқи алоқалар, ҳуқуқий тартибот янада такомил-
лашиб боради. Бу ҳолат эса давлат тизимидаги турли вазифаларнинг
ҳуқуқий тартибга солиниши ва ҳокимиятнинг ҳуқуқий жиҳатдан 
расмийлаштирилишига олиб келади
1

Давлат бошқаруви тушунчаси ва бошқарув таснифи 
 
Тадқиқотларга кўра, жамиятдаги инсон фаолияти таъсирида рўй 
берадиган жараѐнлар ҳамда воқеа-ҳодисалар бевосита бошқарув 
фаолияти билан боғлиқ ҳолда кечади. Бошқарув – бу муайян жамоа ѐки 
ташкилот аъзоларининг фаолият йўналишини таъминлайдиган, бутун 
ташкилот ва унинг бўлимларини белгиланган мақсад дориасида ушлаб 
турадиган, фаолият турларига кўра, жамиятнинг барча жабҳаларида 
1
Сагдуллаев А.С., Мавлонов ЎюМ. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. Тошкент, Академия, 2006. Б. 
24-28, 35. 


14 
ўзига хос тузилмага эга бўлган, муайян раҳбар кадрлар томонидан
амалга ошириладиган вазифадир. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish