151
3-§. Араб халифалиги даврида Мовароуннахр.
Сиѐсий тарих.
VI асрнинг биринчи ярмида Арабистон ярим оролида
асосини кўчманчи селий қабилалари ташкил этган Араб халифалиги пайдо бўлади.
Арабистон ярим оролида ислом динини ѐйиш орқали
мустаҳкамланган бу давлат VII асрнинг бошларидан бошлаб ўз ҳудудларини ғарб
ва Шарқ томонга кенгайтириш ҳаракатини бошлади. Хусусан 642 йилда
Нахаванддаги жангда Эрон сосонийлари тор-мор этилгач Ўрта Осиѐ ерларига
ҳужум учун имконият яратилади.
Арабларнинг Ўрта Осиѐга дастлабки юришлар Убайдуллоҳ ибн Зиѐд
бошчилигида 651 йилда Марвни эгаллаш билан бошланди. Араблар Амударѐ
(Жайхун)дан шимолда жойлашган ерларга "Мовароуннаҳр", яъни, "дарѐнинг
ортидаги ерлар" деб ном беришади. Наршахий ва араб муаллифи Ёқут берган
маълумотларга кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг шахсан ўзи Моварауннаҳрни
буйсундиришни муқаддас деб ҳисоблаган ва исломга эътиқод этувчиларни бу
муқаддас ишга даъват этган.
652 йилда араблар Балх шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлдилар. Ўша йили
Амударѐдан ўтиб Моварауннаҳрга ҳужум қилиш режаси араблар учун
муваффақиятсиз тугайди. Аммо, Хуросон ноиби Абдуллоҳ ибн Амир 652 йилда
Чағаниѐнни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу эса илк бор Моварауннаҳр ерларини
эгаллаш эди. 654 йилда Суғддаги Маймурғ қалъасига арабларнинг биринчи
ҳужуми бўлади. 657 йилда араблар Чағаниѐнга қайта юриш қилиб эфталитларга
кучли зарбалар бердилар. Араблар кенг миқѐсдаги ҳужумларга тайѐргарлик кўра
бошлаган эдилар. Манбаларнинг маълумот беришича, Мовароуннахрга юриш
қилишдаги ҳарбий-сиѐсий тайѐргарликдан бири, халифаликнинг Басра ва Куфа
шаҳарларидан 50 минг араб оиласи кўчириб келтирилиши ва Хуросоннинг турли
шаҳарларига гарнизон сифатида жойлаштирилиши бўлди.
673 йилнинг охири - 674 йилнинг бошларида арабларнинг Хуросондаги
ноиби Убайдуллоҳ ибн Зиѐд Моварауннаҳрга ҳужум қилиб Ромитон ва Пойкандни
эгаллайди ҳамда Бухоро шаҳрини қамал қилади. Аммо, бухороликлар ва
туркларнинг иттифоқчи қўшинларидан қаттиқ қаршиликка учрагач, сулҳ тузишга
мажбур бўлади.
676 йилда Хуросоннинг янги ноиби Саид ибн Усмон Бухорога юриш қилиб
Бухоро маликаси Хутакхотўн қўшинларини тор-мор этади ва Самарқандга ҳужум
бошлайди. Аммо, бир ой давом этган бу урушда Суғдийлар арабларга қаттиқ
қаршилик кўрсатдилар. Натижада араблар сулҳ тўзиб орқага қайтадилар ва йўл-
йўлакай Термизни талон-тарож этадилар. 683 йилда халифа Язид вафот этганидан
сўнг халифаликда тож-тахт учун кураш бошланиб кетади. Бундай вазиятда араблар
яна Моварауннаҳрга ҳужум қилишдан деярли тўхтаб, ўз ички низолари билан банд
бўлиб қоладилар. Халифа Абдумалик ибн Марвон (685-705 йй.) даврида ўзаро ички
курашларга чек қўйилиб араблар Моварауннаҳрга жиддий ҳарбий харакатлар
бошладилар.
Умуман олганда, арабларнинг ярим аср давомида Хуросон ноиблари
Абдуллоҳ ибн Амир, Убайдуллоҳ ибн Зиѐд, Сайд ибн Усмон, Салмо ибн Зиѐд
қабилар томонидан уюштирилган ҳужумлар талон-тарож қилиш, ўлкадаги ҳарбий-
152
сиѐсий вазиятни ўрганиш, бойликларини олиб кетиш мақсадида уюштирилган эди.
705 йилда Қутайба ибн Муслим Хуросон ноиби этиб тайинлангач,
Моварауннаҳрни бутунлай босиб олиш ҳаракати бошланади. Ўрта Осиѐдаги
сиѐсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир-бирлари билан тез-тез низоларга
бориб туриши Қутайбага ниҳоятда қўл келган эди. 706 йилда у катта қўшин билан
Моварауннаҳрга юриш бошлади ва Пойканд шахри 15 кунлик камалдан сўнг
эгалланди.
Арабларга қарши турклар, Суғдийлар умуман, маҳаллий аҳоли ўзаро иттифоқ
тузишга эришган бўлса-да, Қутайба найранг йўли билан бу иттифоқни бўзишга
муваффақ, бўлди ва 708-709 йилларда Бухоро ва унинг атрофларига бир неча
марта юришлар қилиб Бухорони забт этди. Қутайба 710 йилда Шуман, Насаф ва
Кешни эгаллади. 710-712 йилларда Самарқанд ихшиди Тархун ва Хоразмшоҳ
Хурзод Қутайба билан тинчлик сулҳи тўзиб унга йирик микдорда бож тўлайдилар.
Аммо, Самарқанд аҳолисининг товон тўлашга қаршилик кўрсатиши, норозилик
натижасида Тархуннинг тахтдан кетиши ва ўлими, Суғд подшоси ва Самарқанд
афшини сифатида Гуракнинг тахтга ўтириши арабларнинг Самарқандга
ҳужумлари учун баҳона бўлган эди. Шунингдек, Қутайба "Тархуннинг ўлими учун
қасд оламан", деб эълон қилди ва Самарқандга ҳужум уюштириб, 712 йилда уни
босиб олди. Муғ тоғи ҳужжатларининг маълумот беришича, 712-713 йилларда
Суғд, Чоч, Фарғона ва Панжикент ҳокимлари арабларга қарши иттифоқ тўзиб
вақтинча ғалабаларга эришган бўлса-да, Қутайба бу иттифоқка раҳна солиб, уларни
тор-мор этишга муваффақ бўлди. 714 йилда Қутайба ибн Муслим турклардан
келаѐтган ѐрдам кучини тўхтатиб қўйиш мақсадида Чоч воҳасига қайта бостириб
кирди ва Исфижобни эгаллади. 715 йилда Қутайба Фарғонага иккинчи маротаба
юриш уюштиради. Шу йили Қутайба ўзига душман бўлган халифа Сулаймонга
қарши исѐн кутаради ва мағлубиятга учраб, ўлдирилади. Шундай қилиб, араблар
қисқа муддат ичида Моварауннаҳр ҳудудларини босиб олдилар-ки, бунинг
сабаблари қуйидагича эди:
1.
Ўлкада ҳукм сураѐтган сиѐсий тарқоқлик ва маҳаллий ҳукмдорларнинг
ўзаро курашлари арабларга жуда қўл келган эди. Чунки, пароканда ва сиѐсий
жиҳатдан тарқоқ ҳудудларни алоҳида-алоҳида забт этиш Қутайба учун қулай эди.
2.
Ўзаро бирлашиш ҳаракатида бўлган ва иттифоқчилик учун ҳаракат
қилган маҳаллий ҳокимлар орасига Қутайба турли найранглар билан раҳна солишга
эришган эди.
3.
Араблар ўзаро курашаѐтган ҳокимларнинг бирига иккинчисини енгиши
учун ѐрдам кўрсатиб, кейин уларнинг ҳар иккисини ҳам бирин-кетин
буйсундирдилар. Мисол учун, Суғдни забт этишда Қутайба араб қўшини
билан
бир қаторда Хоразм, Бухоро ва Насафнинг кучларидан фойдаланган эди.
4.
Араблар Мовароуннаҳрга қадар жуда катта ҳудудларни босиб олган бўлиб,
катта бойлик ва ҳарбий заҳираларга эга эдилар. Араблар қўшинига мунтазам
равишда босиб олинган ерлар ва ички вилоятлардан янги ҳарбий кучлар сафарбар
килиниб турилар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: