Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Мадина-ат-
тужжор”
-―Савдогарлар шаҳри‖ бўлганлигидан далолат беради. 
Илк ўрта асрлар даври ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтда муҳим аҳамиятга 
эга бўлган йирик марказлардан (эҳтимол, пойтахт шаҳарлардан) бири 
Бухоро
эди. Тўғри тўртбурчак шаклдаги ушбу шаҳарнинг асоси 21 гектар бўлиб, бу 
ерда мустаҳкам ҳимоя иншоотлари, ҳукмдор саройи, мафкуравий иншоотлар, 


137 
турар-жой қолдиқлари очиб ўрганилган. Топилган моддий маданият 
буюмлари Бухоро илк ўрта асрлардан бошлаб Ўрта Осиѐнинг йирик маданий 
ва иқтисодий марказларидан бири бўлганлигидан далолат беради.
Шунингдек бу даврда шаҳарнинг еттита дарвозаси бўлиб, бу ҳолат унинг 
муҳим савдот-ранзит йўли устида жойлашганлигидан далолат беради. Бу 
даврда 
Термиз
ва унинг атрофларида ҳам шаҳарсозлик маданиятининг 
жадаллик билан ривожланганлигини кўзатишимиз мумкин. Термиз 
атрофидаги 
Зартепа
шаҳри ана шундай шаҳарлардан биридир. Антик даврда 
кичик манзилгоҳ пайдо бўлган Зартепа илк ўрта асрларга келиб майдони 17 
гектар бўлган йирик шаҳарга айланади.
Бу даврда суғориш иншоатлари такомиллашиб янги-янги ерлар 
ўзлаштирилади Ўзлаштирилган ерларда, йирик суғориш иншоотлари бошида, 
марказий шаҳарларнинг атрофларида, деҳқончилик воҳаларининг 
чегараларида қўрғонлар, қасрлар ва истеҳкомлар қад кўтаради. 
Истеҳкомларнинг тўрт бурчаги баланд мутаҳкамланиб, девору-мўрилари бир 
неча қатор камондан ўқ ўзгич нишон туйнуклари ва истеҳкомлар билан 
таъминланган. Қалин мудофали зодагонлар қўрғонлари илк ўрта асрларнинг 
мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐт тақозоси билан бунѐд этилган 
бўлиб, асосан ташқи душман ҳужумига қарши мудофа иншоати, ҳарбий 
гарнизон тўпланадиган жой, маъмурий марказ, ҳамда озиқ-овқат ва қурол-
яроғ сақланадиган омбор вазифасини ўтаган. Умуман, калъа, қўрғон ва 
истеҳкомлар илк ўрта асрлар даврининг ўзига хос меъморчилик 
намуналаридан бўлиб, Нахшаб воҳасидаги Заҳоки Марон, Бухородаги Шаҳри 
Вайрон, Хоразмдаги Фир қалъаси шулар жумласидандир. 
Воҳаларни ташқи душмандан ҳимоя қилиш мақсадида бир неча 
чақиримлаб қалин деворлар барпо этилган. Самарқанд воҳасидаги 12 та 
дарвозага эга бўлган Девори қиѐмат, Бухоро воҳасидаги 336 километри 
Кампирак, Тошкент воҳасидаги Кампирдевор истеҳком деворлари шулар 
жумласига киради. Бу давр меъморчилигида қасрлар қурилиши айниқса 
аҳамиятли бўлган. Қасрлар одатда 2 қаватли, шипи текис, гумбазсимон ва 
равоқсимон ѐпилган бир неча хоналардан иборат бўлган. V асрдан бошлаб 
сарой, қасрлар қурилишида хом ғишт билан бир қаторда пишиқ ғиштлар ҳам 
ишлатила бошланган. 
Эфталитлар даврида ҳунармандчилик ҳам ривожланган.Айниқса, 
кулолчилик, шишасозлик, чилангарлик, бўзчилик, заргарлик, қуролсозлик 
касб-ҳунарлари равнақ топган. Чочда ясалган ўқ ва ѐй ―камони чочий‖ номи 
билан машҳур бўлган. Катта-кичик шаҳарлар сони кўпайган. Биргина 
Зарафшон воҳасида Ривдад, Кушония, Хариман, Арқуд, Ромитан, Варахша, 
Пойканд каби савдо-ҳунармандчилик шаҳарлари мавжуд эди. Айрим 
маълумотларга кўра Пойканд шаҳри эфталитларнинг пойтахти бўлган. 
Эфталитлар даврида дехқончилик асосан суғорма дехқончиликка 
асосланган эди. Қадимги зироаткорлар катта ва кичик дарѐлар, жилғалар 
сувларидан фойдаланганлар. Бундай шароитда каналлар қазиш ва уларни 
мавсумий тозалаб туриш муҳим аҳамият касб этган. Вахш воҳасидан, 


138 
Уструшонадан, Суғддан, Хоразмдан ва Тошкент воҳаларидан шундай 
каналларнинг излари топиб ўрганилган. 
V-VI асрларда деҳқончилик воҳаларида эфталитларнинг ўтроқлашуви 
кучаяди ва буниннг натижасида суғорма ерларга бўлган эҳтиѐж ортади. 
Кичик-кичик суғориш каналлари қазиб чиқарилиб,минглаб гектар янги ер 
майдонлари ўзлаштирилади. Суғориш услуби такомиллашади,шоҳариқлар 
чуқурлашиб, серсув суғориш тармоқларига айланади. Хозирги вақтда ҳам 
мавжуд бўлган Заҳариқ, Бўзсув,Дарғом каналлари V асрда барпо этилган энг 
йирик суғориш тармоқларидан бўлган. Шунингдек, тоғ олдиларига сув 
чиқариш учун сув чиқариш асбобларидан кенг фойдаланилган.Янги 
ўзлаштирилган ерларда зодагон деҳқонларнинг қалин хом ғиштдан уриб 
чиқилган 
ҳамда 
баланд 
пойдевор 
устига 
қурилган 
улкан 
қўрғонлари,истеҳкомлар юзага кела бошлаган.
Тоҳаристон ва Суғдда деҳқончилик билан биргаликда боғдорчилик ҳам 
ривожланган. Қашқадарѐ ва Зарафшон водийларида ғалладан ташқари шоли 
ҳам етиштирилган. Хитой манбаларининг маьлумот беришича, V-VI асрларда 
Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиѐ иккидарѐ оралиғи ерларида кўплаб пахта 
етиштирилар эди. Ўрта Осиѐнинг пахта толаси Хитойда ҳам машҳур бўлган. 
Бу даврга келиб ер эгалиги муносабатларининг такомиллашуви натижасида 
суғориладиган ер майдонларининг маьлум бир қисми мулкдор зодагон табақа 
вакиллари- 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish