Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2014, 12 элвин тоффлер. Учинчи тўЛҚин 5–6-боблар



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/16
Sana25.04.2022
Hajmi2,4 Mb.
#581342
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
uchinchi-t-l-in



ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 12
ЭЛВИН ТОФФЛЕР. 
УЧИНЧИ ТЎЛҚИН
5–6-боблар (қисқартирилган)
5-боб
ТЕХНОКРАТИЯ
«Ким 
ҳаммасига 
ҳукмронлик 
қилади» деган савол Икинчи тўлқин 
учун хос бўлган. Чунки саноат ре-
волюциясига қадар бу савол би-
лан қизиқиш хатто ақлсизлик эди. 
Қироллар ёки қомлар, доҳийлар, қуёш 
худолари ёки авлиёлар ҳукмронлиги 
остида бўлган одамлар улар устидан 
ким ҳукмронлик қилиш ҳаққи ва им-
кониятига эга бўлганлиги тўғрисида 
камдан-кам 
шубҳаланар 
эдилар. 
Йиртиқ кийим кийган деҳқон ер 
ҳайдашидан узилиб, далалар ортида 
уфқда улуғвор юксалиб турган сарой 
ёки эҳромни кўрган. Унга ҳукмдорлик 
сирини англатиб бериш учун на сиё-
сатшунос, на газета шарҳловчиси ке-
рак бўлган. Ҳар бир одам у кимнинг 
ҳукмронлиги остида бўлганлигини 
яхши билган. Иккинчи тўлқин ўтиб 
бўлган жойларда эса ҳукмронликнинг 
бошқа тури, яъни тарқоқ ва шахсият-
сиз ҳокимият вужудга келди. Ҳамма 
нарсанинг бошида номи йўқ «улар» 
туриб қолди. Бу одамлар кимлар эди?
Интеграторлар 
Кўрганимиздек, индустриализм жа-
миятни мингта бир-бирига бирик-
кан қисмлар – заводлар, черков-
лар, мактаблар, касаба уюшмала-
ри, қамоқхоналар, касалхоналар ва 
ҳ.к.ларга бўлиб ташлади. У черков, 
давлат ва шахс орасидаги бўйсуниш 
муносабатларини йўқ қилди, илм-
фанни мустақил тармоқларга бўлди, 
меҳнат жараёнинини алоҳида опе-
рацияларга 
бўлди, 
оилаларни 
майдароқ уяларга парчалади. Ушбу 
ҳаракатларни бажариб, индустриа-
лизм жамоавий ҳаёт ва маданият асо-
сига футур етказди. Кимдир барча 
қисмларни бошқатдан бирга йиғиб, 
шу йиғиндига янги шакл бериши ке-
рак эди. Ушбу зарурат, бош мақсади 
интеграциялаш бўлган талайгина янги 
тоифадаги мутахассисларнинг юза-
га келишига сабаб бўлди. Мутасад-
ди шахс ёки маъмурлар, комиссарлар, 
координаторлар, президентлар, вице-
президентлар, бюрократлар, мене-
жерлар номини олган бу мутахассис-
лар ҳар бир фирма, ҳар бир бошқарув 
ва жамиятнинг ҳар бир босқичида 
пайдо бўлдилар. Ва улар зарур одам-
ларга айландилар. Улар интегратор 
– боғловчилар эдилар. Улар роллар-
ни белгилашар ва ишни тақсимлашар, 
қим қандай мукофот олишини тайин-
лашар, режалар тузишар, мезонлар 
ишлаб чиқишар, тавсия беришар ёки 
бермасдилар. Улар ишлаб чиқариш, 
тақсимлаш, транспорт ва алоқа во-
ситалари орасидаги муносабатларни 
ўрнатишарди. Улар ташкилотларнинг 
ўзаро муносабатларини тартибга со-
65
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish