ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 12
ни рағбатлантириш мақсадларида иш-
латардилар. Улар деҳқонларни ери-
дан ҳайдаб, саноатни ишчи кучи би-
лан таъминлаганлар. Улар энергети-
ка соҳасига субсидиялар беришар ва
технология ривожини таъминлашар-
ди, шу жумладан ҳарбий буюртмалар
орқали ҳам.
Ҳукуматлар
турли
миқёсда
бошқалар шуғулланишни хоҳламаган
ёки қўлидан келмаган мингта инте-
грацион вазифаларни ечарди. Ай-
нан ҳукумат буюк тезлаштирувчи эди.
Ҳукумат зўрлаш ва солиқлар восита-
си билан хусусий тадбиркорлик ўзи
бажаргиси келмаган ишларни бажа-
рарди. Хусусий компаниялар жараён-
га қўшилиши мумкинлиги ёки манфа-
атли бўлишини таъминлаш мақсадида
тизимда етарлича оралиқлар – имкон-
лар қолдириш орқали ҳукуматлар са-
ноатлаштириш жараёнини «қизитиб
туриш» шароитини яратганлар. Шу
орқали ҳукуматлар «дастлабки инте-
грацияни» ўтказишлари мумкин эди.
Оммавий таълим тизимларини яра-
тиб, ҳукуматлар нафақат ўсиб ке-
лаётган авлодни келажакда ишлаб
чиқаришда иштирок этишларини таъ-
минлаганлар (аслида ушбу ишчи ку-
чини етказиб бериш орқали улар са-
ноатни субсидиялаганлар), балки бир
вақтда бу жараён нуклеар оила шакли
ривожланишига кўмаклашган. Оилани
таълим ва бошқа анъанавий функция-
лардан озод этиб, ҳукумат оила тузул-
масини саноат тизими эҳтиёжларига
мослашишини жадаллаштирди. Шун-
дай қилиб, ҳукуматлар Иккинчи
тўлқин цивилизациясиннг мураккаб
схемасини турли миқёсларда ўрин-
ўрнига келтирди. Ҳукумат таркиби ёки
ишлаш тарзи ўзгаргани пайтларда ин-
теграциянинг аҳамияти ошиб боргани
бежиз эмас.
Президент
ва
бош
вазирлар
ўзларини биринчи навбатда мене-
жер, кейингина жамоат ва сиёсат ар-
боблари деб ҳисоблай бошлади-
лар. Ўзларининг ташқи қиёфалари
ва хулқ-атвори билан улар худди йи-
рик компания ва саноат корхоналари
бошқарувчиларидек бўлиб қолдилар.
Демократия ва ижтимоий адолат
тўғрисида мажбурий сўзлар термаси-
ни айтиб, саноат оламининг никсон-
лари, картерлари, тэтчерлари, бреж-
невлари, жискарлари ва охирлари ка-
бинетларига, ишларни уддалаб юри-
тишдан бироз ортиқроқ нарсани ваъ-
да қилиб, кириб келганлар.
Бундан келиб чиқдики, ҳам социа-
листик ҳам капиталистик саноат жа-
миятларида бир хил структуралар,
яъни йирик компаниялар ёки саноат
корхоналари ва муҳташам ҳукумат ап-
парати биринчи планга чиқиб келди.
Ва, Маркс башорат қилганидек, иш-
чилар меҳнат воситаларини эгаллаб
олишидан, ёки Адам Смит издошла-
ри кутиши мумкин бўлганидек, капи-
талистлар ҳокимиятни қўлида ушлаб
қолишидан аввал мутлақо бошқа жа-
мият кучи уни ҳам, буни ҳам шубҳага
дучор қилди. Технократлар «интегра-
ция воситаларини» қўлга киритдилар
ва шу орқали ижтимоий, маданий, си-
ёсий ва иқтисодий ҳаётда бошқарув
жиловларини эгалладилар. Иккинчи
тўлқин жамиятларига интеграторлар
раҳбарлик қилдилар.
69
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |