6
ва эркин суриладиган
стержень маҳкамланган. Ундаги юкчани (массаси 100±0,01 кг) кнопка
4
ушлаб туради. Асбоб устунчасининг ён томонига столча
9
дан сал
баландроқ қилиб кўзгу
5
шарнирли бириктирилган. Пенетрометрнинг пўлат
игнаси (узунлиги 50,8 мм ва диаметри 8
-
1,02 мм) тобланган, жилоланган ва
учи тўмтоқ бўлиши лозим. Унинг тўмтоқ қисмининг диаметри 0,14
-
0,16 мм.
Сувсизлантирилган ва элакда сузилган битум қиздирилган қум ёки мой
ваннасига, ё бўлмаса қуритиш жавонида эритилади, яъни ёйиладиган
бўлгунча юмшатилади, лекин битум қизиб кетмаслиги керак ва яхшилаб
қориштириб турган ҳолда ҳаво пуфакчалари чиқариб юборилади. Сўнгра
битум металл косага камида 30 мм баландликдан қуйилади ва ҳавосининг
397
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
ҳарорати
18-
20°С бўлган муҳитда 1 соат тутиб турилади, бунда битумга
чанг
-
тўзон тушмаслиги керак. Сунгра битумли коса илиқ (25°С) сув
қуйилган идишга жойланади, битум юзидаги сув қатламининг қалинлиги 25
мм дан кам бўлмаслиги лозим. Идишдаги сувнинг ҳарорати ўзгариб
кетмаслиги учун идишга, зарур бўлишига қараб, иссиқ ёки совуқ сув қўшиб
турилиши ва ҳароратнинг ±0,5°С дан ортиқ ўзгаришига йўл қўйилмаслик
керак.
Битум илиқ сувда 1 соат тургач, идиш (ванна) дан олиниб, 25°С ли сув
тўлдирилган
кристаллизаторга
жойланади
ва
кристаллизатор
пенетрометрнинг столига ўрнатилади, стерженнинг учидаги игна
битумга салгина теккизиб қўйилади (лекин битумга ботирилмайди). Бу
ишни кўзгу ёрдамида осонликча бажариш мумкин. Кремельера (контакт
рейка) стерженнинг юқориги майдончасига етказилади, циферблат мили
ноль рақамига тўғриланади ёки унинг қайси рақам тўғрисида турганлиги қайд
қилинади. Секундомер юргизиб юборилиб, айни пайтда тухтатиш
кнопкаси
4
босилади, шунда игна эркин сурилиб, 5 секунд мобайнида
битумга ботади; кнопкага 5 секунд босиб турилиб, кейин қуйиб
юборилади ва кремальеранинг пастки қисми стерженнинг юқориги
майдончасига етказилади, шу пайт кремальера билан бирга циферблат
мили ҳам сурилади, у игнанинг 5 секунд мобайнида қандай масоқфага
силжиганлигини кўрсатади. Битумга игна ботиши унинг ҳар хил жойини
тешиб куриб уч марта аниқланади: игна битумни косанинг четидан 10 мм
нарироқдан ва 10 мм оралатиб тешиши лозим. Уч марта аниқлаш
натижаларининг ўртача арифметик қиймати игнанинг битумга қандай
чуқурликда ботганлигини билдирувчи кўрсаткич бўлиб, градусларда
ифодаланади ва миллиметрнинг ўнинчи ҳиссаларидаги ботиш чуқурлигига
мос келади. Уч марта ўтказилган синов натижалари ўртасидаги тафовут
қуйидаги қийматлардан катта бўлмаслиги лозим.
Игнанинг ботиш чуқурлиги, даража ... 50-200 75-150 25-75 25 гача
Орадаги фарқ даража ... 10
б
3 1
398
Do'stlaringiz bilan baham: |