Совуққа чидамлилик.
Бетонга сув кириб музлаши натижасида ички
зўриқиш ҳосил бўлади ва бетон асосида тайёрланган конструкцияларни буза
бошлайди. Совуққа чидамлилик бетоннинг ғоваклигига ва ғовакликнинг
характерига боғлиқ, чунки микроғовакларда сувнинг музлаш ҳарорати жуда
паст бўлади. Шу сабабли таркиби тўғри танланган, яхши зичлаштирилган,
мустаҳкам бетонларнинг совуққа чидамлилиги юқори бўлади.
Бетоннинг совуққа чидамлилиги томонлари 10, 15, 20 см куб шаклидаги
намуналарни стандарт усулда синаб аниқланади. Совуққа чидамлилик
бўйича оғир бетон қуйидаги маркаларга бўлинади: F50, F75, F100, F150,
F200, F300, F400, F500. Бетон тайёрлашда паст алюминатли цементларни
ишлатиш ҳам совуққа чидамлиликни оширади.
Бетоннинг совуққа чидамлилигини ошириш учун таркибига гидрофоб
ёки дифил полимер моддалар, минерал зичлаштирувчи қўшимчалар
240
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
киритиш, конструкция юзасини юпқа рулонли ёки сепиладиган изоляция
материаллари билан ҳимоялаш, юза қисмларини махсус полимерлар билан
шимдириш мумкин.
4.
Бетоннинг иссқлик-физик хоссалари
Иссиқлик сиғими.
Оддий оғир бетоннинг солиштирма иссиқлик
сиғими 0,75-0,92 кЖ
(кг·
0
С) атрофида бўлади. Иссиқлик сиғими асосан
тўлдиргичларнинг характеристикасига ва бетоннинг умумий зичлигига
боғлиқдир.
Иссиқлик ўтказувчанлик.
Оғир бетоннинг қуруқ ҳаво шароитидаги
иссиқлик ўтказувчанлиги 1,2 Вт
(м·
0
С). Бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги
тўлдиргичнинг турига ва бетоннинг умумий зичлигига боғлиқ бўлади. Оғир
тўлдиргичлар ўрнига ғовак енгил тўлдиргичлар ишлатилганда иссиқлик
ўтказувчанлиги 2-4 марта камаяди. Бетоннинг намлиги ошса ёки сув кириб
музласа иссиқлик ўтказувчанлиги кескин ошиб кетади. Юқори даражадаги
иссиқлик ўтказувчанлик бетоннинг камчилиги ҳисобланади. Шу сабабли
уйсозлик панеллари ва бошқа иссиқ-совуқдан ҳимояловчи конструкциялар
тайёрланганда оғир бетон қўшимча равишда иссиқлик изоляцияси
материаллари билан таъминланади.
Ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициенти (ХЧКК). Оғир бетоннинг
ХЧКК 10·10
-6
0
С ташкил этади ва бетон 50
0
С қиздирилганда 0,5 мм
м бўлади.
Бетон асосида бино ва иншоотлар қурилганда ХЧКК ҳисобга олиниб, ҳарорат
фарқидан уларда ёриқлар ҳосил бўлишини огоҳлантириш мақсадида
ҳароратдан киришиш чоклари ҳосил қилинади.
Бетон структурасида каркас вазифасини ўтайдиган йирик тўлдиргич ва
улар орасини тўлдирувчи матрица вазифасини ўтовчи қоришманинг
ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентлари турлича бўлади. Ҳарорат
80
0
С ошганда ички зўриқиш ҳисобига йирик тўлдиргичлар ва қоришма
контакт юзаларида микроёриқлар ҳосил бўлади.
Бетоннинг ҳароратдан ички зўриқишини камайтириш учун ташкил
241
Do'stlaringiz bilan baham: |