Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Хусусийлаштириш
- давлат мулкига эгалик ҳуқуқининг 
давлатдан хусусий шахсларга ўтишидир. 
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш
хусусийлаштиришдан ташқари, бу мулк ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларининг 
вужудга келтиришни ҳам кўзда тутади. У бир қатор йўллар билан амалга оширилади: 
давлат корхоналарини ҳиссадорлик жамиятига айлантириш, давлат корхонасини сотиб, 
уни жамоа мулкига айлантириш; мулкни қийматга қараб чиқарилган чеклар (ваучер) 
бўйича фуқароларга бепул бериш; мулкни айрим тадбиркор ва иш бошқарувчиларга 
сотиш; айрим давлат корхоналарини чет эл фирма ва фуқароларига сотиш ёки қарз 
ҳисобига бериш; давлат мол-мулкини аукционларда ким ошди савдоси орқали сотиш ва 
ҳ.к.
Хусусийлаштиришнинг усуллари ҳам турли-туман бўлиб, уларни 3 гуруҳга ажратиш 
мумкин: 1) давлат мулкини бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш; 2) давлат 
мулкини сотиш орқали хусусийлаштириш; 3) давлат мулкини бепул бўлиб бериш ҳамда 
сотишни уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш. 
Мамлакатимизда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнининг ўзига хос 
жиҳати – бу унинг босқичма-босқич олиб борилганлигидир. 
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичидаёқ мулкчиликнинг 
ҳамма шакллари тенг ҳуқуқли эканлиги конститутцион тарзда эътироф этилди ва давлат 
мулки монополизмини тугатиш ҳамда бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли 
иқтисодиётни реал шакллантириш вазифаси қўйилди. Аввало мулкчиликнинг турли хил 
шакллари қарор топиши учун тенг ҳуқуқий нормалар ва амал қилиш механизмлари 
яратилди
46. 
 
7.2. Хусусийлаштириш – мулкни ислоҳ қилиш йўли сифатида 
Маъмурий-буйруқбозлик тизимини тубдан ўзгартириш ва бозор иқтисодиётига ўтиш 
ишлаб чиқарувчиларнинг ўз меҳнатлари натижаларига бўлган қизиқишларини ошириш 
мақсадида мулк структураси ва уни реализация қилиш шаклларида сезиларли 
45
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
тўғрисида/Ўзбекистон Республикаси: қонунлар ва фармонлар. – Т.: Ўзбекистон, 1992, 65-б. 
46
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари (1994 й. 21 январь) ва мулкни давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 
тўғрисидаги (1994 йил 16 март) фармонлар. 


89 
ўзгаришларни амалга оширишни талаб қилди. Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон иқтисодий 
суверенитетга ва сиёсий мустақилликка эришгандан сўнг амалга оширила бошланди.
Бир муддат аввал, яъни собиқ Иттифоқнинг хўжалик тизимини қайта қуриш (80-
йилларнинг иккинчи ярми) даврида республикада нодавлат секторнинг алоҳида 
корхоналари ҳамда “Кооперация ҳақида”, “Индивидуал меҳнат фаолияти ҳақида” ги 
умумиттифоқ Қонун ҳужжатларининг жорий этилиши муносабати билан нохуқуқий 
иқтисодиётдан чиққан ишлаб чиқариш тузилмалари пайдо бўла бошлади. Бироқ 
марказлашган бошқарув ва шаклланган умумиттифоқ меҳнат тақсимоти шароитида бу 
янги мулк шакллари етарлича ривожланишга эриша олмади.
Мустақиллик эълон қилинишидан аввал, 1990 йилнинг октябрь ойида Республикада 
“Ўзбекистон Республикасида мулк ҳақида” ги Қонун қабул қилинди ва унда биринчи 
маротаба мулкий ҳуқуқларнинг кафолатлари ва ҳимоясининг ҳуқуқий асослари ўз 
ифодасини топди. Исталган шаклдаги мулкларнинг мавжуд бўлишига Қонунан йўл очиб 
берилди ва уларнинг мавжуд бўлиши дахлсиз деб белгиланди.
Республикада давлат мулкининг кенг кўламли ўзгариши ва кўп тармоқли 
иқтисодиётни яратиш жараёни эса “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
тўғрисида” ги Қонун (ноябрь 1991 йил) кучга кирган вақтдандан бошланди. 
Давлат тасарруфидан чиқариш – бу жамоа ва хусусий мулк турларига ўтишни 
англатувчи, давлат мулкини ўзлаштириш бўйича тадбирлар йиғиндисидир. Бу ўзгаришлар 
натижасида давлат ўзини тўғридан-тўғри хўжалик бошқаруви функцияларидан озод этиб, 
уларни мулкдор зиммасига ўтказади. Шунингдек, бу кўпчилик давлат мулкида бўлган 
корхоналарни давлат бошқаруви назорат органларининг тўғридан-тўғри назоратидан 
чиқарилиши ва уларни мустақил жамоа корхоналари, кооперативлар, меҳнат жамоалари, 
акциядорлик жамиятлари ёки хусусий корхоналарга айлантирилишини билдиради. Бу 
корхоналарга оператив мустақилликни, молиявий ўз-ўзини бошқариш(автономлик)ни 
тақдим 
этиш 
инсонларнинг 
хўжалик 
ташаббуслари 
ва 
меҳнатга 
бўлган 
қизиқиш(мотивация)ларини кучайтиришга ёрдам берди, бу эса натижада ишлаб чиқариш 
самарадорлигининг оширишини таъминлаши лозим. 
Хусусийлаштириш – бу давлат эгалигида бўлган мулкни ўзлаштириш жараёни 
бўлиб, у олди-сотди, баъзида хусусий шахслар ёки уларнинг бирлашмаларига ўтказиш 
йўли орқали амалга оширилади. Хусусийлаштириш – бу мулкни давлат тасарруфидан 
чиқаришнинг йўналишларидан биридир. Бу атаманинг рус тилидаги таърифи лотинча 
“приват” сўзидан олинган бўлиб, “хусусий”, “ўзлаштирилган хўжалик” маъноларини 
англатади. “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида” ги Қонунда 
хусусийлаштириш 
давлат 
мулкидаги 
объектларни 
ёки 
давлат 
акциядорлик 
жамиятларининг акцияларини жисмоний ёки нодавлат юридик шахслар томонидан 
ўзлаштириш сифатида таърифланади. 
Аҳолининг кенг оммасини мулкка жалб қилиш, мулкдорлар синфини шакллантириш 
– давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг мақсадли истиқболи 
ҳисобланади. 
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий шакллари: 

давлат корхоналарини жамоа, хўжалик жамиятлари ёки фермерликларга 
айлантириш; 

давлат корхоналарини, ижара мулкини кейинчалик сотиб олиш шарти билан, 
ижара шаклидаги корхонага айлантириш; 

давлат мулкини танлов ва “ким ошди савдолари” орқали нодавлат юридик ва 
жисмоний шахсларга сотиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига зид 
бўлмаган бошқа шаклларда сотиш. 
Бошқа шакллар сифатида мулкни бепул ўтказиш, корхоналарни имтиёзли шартларда 
сотиб олиш, акцияларни сотиш кабиларни кўрсатиш мумкин. 
Шундай қилиб, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни ишлаб 
чиқаришнинг ривожланиши, маҳсулот сифатининг ошиши, даромаднинг ўсишидан 


90 
манфаатдор бўлган тадбиркорлар, янги ташаббускор синфларнинг пайдо бўлишини 
англатади. 
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш хорижий мамлакатларда бой 
тажрибага эга. Жаҳон тажрибасида давлат мулки ва унинг функцияларини хусусий 
секторга тўлиқ ёки қисман ўтказишнинг 22 га яқин турли усуллари кузатилади. 
Хусусийлаштиришнинг етакчиси бўлиб Буюк Британия ҳисобланади. Фақатгина 1979 
йилдан 1988 йилгача бўлган даврнинг ўзида инглиз ҳукумати 14 та йирик корхоналарни 
хусусийлаштиришга, 600 мингга яқин ишчи ўринларини хусусий секторга ўтказишга 
эришди. Бунинг натижаси сифатида хусусийлаштирилган корхоналар даромадининг 
ўсиши, уларнинг иқтисодий ҳолатининг яхшиланиши кузатилди. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish