Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Эркин бозор нархлари 
– бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор 
нархларидир. Маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар 
жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини энг мақбул тарзда 
уйғунлаштиришга имкон беради. 
Бозор кўлами ҳисобга олинганда ҳудудий (минтақавий), миллий ва халқаро нархлар 
мавжуд бўлади. 
Ҳудудий нарх
фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, у шу ҳудуд 
доирасидаги омиллар таъсиридан ҳосил бўлади. 


36 
Миллий бозор нархи
бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг 
хусусиятини акс эттирувчи нархлардир. Миллий нарх мамлакат доирасидаги ижтимоий 
сарф-ҳаражатларни, миллий бозордаги талаб ва таклифни, товар нафлилигини, унинг 
қанчалик қадрланишини ҳисобга олади. 
Жаҳон бозори нархи
муайян товарга кетган 
байналминал ҳаражатларни, товарнинг жаҳон стандарти талабига мос келиш даражасини 
ва халқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олади. 
Бундан ташқари нархлар сотувчи нархи, истеҳмолчи нархи ва реализация нархларига 
ҳам бўлинади. 
Сотувчи нархи
– бу сотувчининг, битимни амалга ошириш орқали, оладиган пул 
маблағи. 
Истеҳмолчи нархи
– бу истеҳмолчининг уйни сотиб олишга қилган барча 
харажатларининг умумий йиғиндиси. 
Реализация нархи
– бу истеҳмолчининг сотувчига уй учун тўлаган пул миқдори. 
Бу нархлар воситачилар хизмати учун тўловлар ва битимни расмийлаштириш 
харажатлари миқдорига фарқланади. Воситачи мулкни сотувчисида ва истеҳмолчисида 
бир хилда бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Битим суғурталаниши ёки 
суғурталанмаслиги, уни расмийлаштириш харажатлари битим иштирокчилари ўртасида 
турлича тақсимланиши ва бу харажатлар битимларда бир-биридан сезиларли даражада 
фарқланиши мумкин. Шунинг учун реализация нархи уйни ўзича тавсифлайди, 
истеҳмолчи ва сотувчи нархлари эса битим шартларига боғлиқ бўлади. Одатда, агар 
сотувчининг воситачиси бўлса, унинг хизмат ҳақи реализация нархидан олинади ва 
сотувчининг нархини камайтиради. Ва аксинча, истеҳмолчи томонидан ўз воситачиси 
(агар у бўлса) хизматларига ҳақ тўлаши истеҳмолчининг нархини реализация нархига 
нисбатан оширади. Аналогик тарзда битимни расмийлаштириш тўловлари бу нархларга 
таъсир қилади. Шундай қилиб, сотувчининг нархи ва истеҳмолчининг нархи сезиларли 
даражада (15% гача ва ундан юқори) фарқ қилиши мумкин. Аммо реализация нархи олди-
сотди механизмининг аниқ хусусиятлари ва битимни расмийлаштиришга минимал 
даражада боғлиқ бўлади ва уйнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ белгиланади. 
Юқоридаги нархларнинг ҳар бирига минимал, максимал ёки ўртача нарх сифатида 
қараш мумкин. Сўзсиз, баҳолаш учун бозор ҳолатининг энг муҳим жиҳатларини, ҳамда 
талаб ва таклиф мувозанатини акс эттирувчи нарх сифатида ўртача нарх қулай. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish