Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

16.3. Қиёсий ёндашув 
Қиёсий ёндашув бозор сотувлари таҳлилига асосланган ва бозор иқтисодиётида 
кўпчилик кўчмас мулк объектларини баҳолаш учун ишлатилади. У баҳоловчи осон эриша 
оладиган бозор ахборотига асосланади ва кўчмас мулк объекти ҳақида оддий, мантиқан 
асосланган мулоҳаза олишга имкон беради. 
Қиёсий ёндашув доирасида амалга ошириладиган жараёнларнинг асосий мазмуни 
шундан иборатки, кўчмас мулк объектини сотиб олувчи унга аналог бўлган кўчмас мулк 
объекти сотиб олинган нархдан юқорисини тўламайди. 
Бу ёндашув ўрин босиш тамойилига асосланади, унда шундай дейилади: бир-бирига 
ўхшаш бир неча товар ёки хизматлар мавжуд бўлганда, улардан энг арзон нархдагиси 
кўпроқ талабга эга бўлади ва кенг тарқалган бўлади. Кўчмас мулкка нисбатан 
қўлланилганда бу шуни англатади: агар бозорда объект алмаштирилиши мумкин бўлса, у 
ҳолда унинг қиймати одатда ўрнатилади Турар жой мулкига нисбатан бу агар бозорда 
объект алмаштирилиши мумкин бўлса (одатда шундай ҳам бўлади) унда унинг боҳоси 
унга тенг даражадаги хонадонни кўп вақт сарламасдан олиш боҳосига тенг бўлади.
Якка сотувлар нархи кўпинча келишув иштирокчилари мотивацияси, уларнинг 
хабардорлик шартлари ёки келишув шартлари сабабли бозор меъёрларидан фарқ қилади. 
Бироқ, кўп ҳолларда якка келишувлар нархлари бозорнинг ривожланиш йўналишини акс 
эттириш тенденциясига эга. Берилган бозор учун қиёсий сотувлар ва сотув учун 
таклифларнинг етарли миқдори бўйича ахборот мавжуд бўлганда, кўчмас мулкнинг бозор 
қийматининг энг яхши индикатори бўлиб хизмат қилувчи баҳо тенденцияларини аниқлаш 
осон бўлади. Қиёсий сотувлар нуқтаи назаридан ёндашув умуман олганда кўчмас мулк 
объектлари бозор қийматини баҳолашнинг энг мақбул усулидир. Ҳаражатли ва даромадли 
усулларни қўллаб баҳолашда хатоликларга йўл қўйилиши мумкин. 
Аналоглар бўйича қийматни қайта тиклаш усулининг шунчаки қийматни қайта 
тиклаш ва ўриндошлик усулларидан фарқи, объектни яратиш жорий нархларда 
баҳоланувчи айнан аналог усулидан ташкил топган. 
Кўрилаётган усулда баҳолаш дастлабки саралаш ва баҳоланувчи объектни айни 
вақтда яратиб бўлинган аналог-объектлар билан солиштириш асосида олиб борилади. 
Аналогларни баҳолаш натижалари деб топилгандан сўнг, уларнинг қайта тикланиш 
қиймати қўлланилади, яъни қурилиш лойиҳасида улар учун ҳисобланган смета қиймати. 
Шундай қилиб, натижа лойиҳа аналоглари бўйича интеграл қиймат кўринишида изланади.
Натижа, аналог-объект ва баҳоланувчи объект айнан ўхшаш бўлганда мукаммал бўлади. 
Бошқа ҳолларда, агар танланган аналоглар баҳоланаётган объектдан бир мунча фарқ 
қилса, улар қийматига тузатишлар киритилади. Натижада, ҳаражатлар барча турларининг 
бевосита ҳисобини юритиш вазифаси қуйидаги ишларни бажариш зарурлигини 
таъкидлайди: 
замонавий аналог-объектни (яқинда қурилган) топиш;
аналог-объектнинг смета қиймати ҳақида маълумот олиш; 
натижаларни баҳоланаётган объектга кўчириш; 
тузатиш ишларини олиб бориш (аналог-объект билан маълум фарқлар бўлганда). 
МВСА ни функционал ва архитектуравий жиҳатдан содда бўлган қурилиш 
объектлари – умутаълим бинолари (мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, яслилар), 
соғлиқни сақлаш, бир типдаги уй-жой қурилиши ва шу кабилар билан ишлашда қўллаш 
мақсадга мувофиқ. Баҳоланаётган объектларнинг хусусиятлари қатъий фарқ қилмайдиган 
бўлса, уларнинг аналоглари ва баҳоланиши бундай фарқларни ҳисобга олган ҳолда 
танланади ва тузатишлар киритилади.
Қиёсий усул 
(ҚУ) классик аналог усули ҳисобланади ва баҳолашга мўлжалланган 
кўчмас мулк объектларига ўхшаш объектлар билан аввал ўтказилган худди шундай 
битимлар ҳақидаги мавжуд нарх маълумотларидан бевосита фойдаланишга асосланади. 


227 
Қиёсий усулнинг асосий афзаллиги қиёслаш қоидаларига тўлиқ амал қилинган 
ҳолатда, унинг объективлиги, тўғрилиги ва бозор ориентацияси ҳисобланади. Шунинг 
учун, биз баҳолаш объектининг бозор баҳоси ҳақида гапирганимизда, биринчи номзод 
бўлиб айнан қиёслаш усули ҳисобланади. 
Бироқ, ҚУ нинг асосий афзаллиги бир вақтда бу усулнинг асосий муаммосини ҳам 
келтириб чиқаради – бу етарли маълумотнинг мавжудлиги – кўчмас мулк бозорида 
иштирок этган баҳоланаётган объектга ўхшаш аналог объектларни ўхшаш шароитларда 
баҳолаш мақсадида ишлатилганлиги. 
Шундай қилиб, қиёслаш усулининг моҳияти шундан иборатки, кўчмас мулк бозори 
секторларида битимлар статистикасини тўплаш, уни тизимлаштириш ва аналогларни 
саралашни таъминлаш. У ҳолда объектнинг изланаётган баҳоси – бу айнан ўхшаш 
объектларнинг айнан ўхшаш шарт-шароитларда бозордаги сотув нархи (ижара ставкаси) 
ва яқин вақт ичида. Баҳолаш сифати эса, баҳоловчининг ўхшаш объектлар билан аналогик 
битимлар ҳақидаги тўлиқ ва тўғри маълумот билан таъминланишига боғлиқ.
Батамом ўхшаш объектлар мавжуд бўлмагани боис, баҳолаш учун кўпинча қуйидаги 
унумли ғояни қўллайдилар: объектни ҳар бирига аналог топиш мумкин бўлган алоҳида 
бўлакларга ажратадилар.
Қиёсланаётган объектлар фарқи муаммосини бартараф қилишнинг ва аналог-
объектларни излаш маконини кенгайтиришнинг яна бир йўлларидан бири, мутлоқ 
бирликларда ўлчанадиган кўрсаткичлардан (масалан, бино ҳажми ва қурилиш учун 
умумий ҳаражатлар, ижарага беришдан умумий даромад) солиштирма кўрсаткичларга 
(солиштирма қурилиш ҳаражатлари, 1 м
2
или 1 м
3
майдонга ўртача ижара ставкаси) 
ўтишдан иборат. 
Қиёсий усулни қўллашнинг асосий қийинчилиги аниқ маълумотларнинг етарли 
эмаслигидан иборат: прецедентлар базаси, кўчмас мулк объектлари билан ўтказилган 
келишувлар сони кўп эмаслиги, бунинг устига, тўлиқ ўхшаш бўлган объектлар ҳақиқатан 
мавжуд эмаслиги. Қиёсий усулни қўллашнинг бошқа қийинчилиги, баҳоланаётган 
объектнинг баъзи характеристикалари дарҳол кўринмаслиги, кейинроқ шароитлар 
ўзгарганда пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу қўшни участкалар ёки бинолар нуқтаи 
назаридан олдиндан айтиш қийин бўлган ғоят муҳим жиҳатдир.
Асосий ҳисоб-китоб операциялари. 
Қиёсий ёндашувни қўллашда аввало, маълум 
бозор баҳоси билан баҳоланаётган объектга аналог бўлган кўчмас мулк объекти 
танланади; уларнинг техник-иқтисодий параметрлари солиштирилгандан сўнг, тафовутлар 
қайд этилади ва зарур тузатишлар қиймат кўринишида киритилади, таянч қиймати 
аниқланади. Модомики, барча кўрилаётган параметрлар бўйича иккита айнан бир хил 
кўчмас мулк объекти мавжуд эмас экан, таққосланаётган объектларнинг сотув нархларига 
тузатишлар киритиш зарурияти юзага келади. 
Шундай қилиб, бу усул билан аниқланган кўчмас мулк объектининг қиймати, 
аналог-объектнинг баҳоланаётган объектдан фарқини ҳисобга олувчи тузатишлар билан 
биргаликдаги ўртача баҳосига тенг: 
кор
п
,
А Ц
К
=
 
(1)
бу ерда
ЦП
— аналогик объектнинг сотув баҳоси (бир турдаги аналоглар йиғиндиси);

Ккор
— тузатишлар йиғиндиси. 
Кўчмас мулк объектларини баҳолашда қиёсий усулни қўллашнинг умумий 
алгоритми схемаси 16.2 - расмда келтирилган. 


228 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish