Кўчмас мулк иқтисодиёти


Турар жой кўчмас мулк объектларини бошқариш



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

 
12.3.Турар жой кўчмас мулк объектларини бошқариш 
Ҳар бир мулкдор ўз мулкининг юкини мустақил тортиш ҳуқуқига эмас, балки 
мажбуриятига эга, шу жумладан, уйдан фойдаланиш жараёнида бошқаришда иштирок 
этиши мажбурий. Бундай ҳуқуқ талаби шундан иборатки, у кўп қаватли уйлардаги бошқа 
мулкдорлар билан биргаликда хусусий уй-жой мулкдорларининг умумий мажлисида 
иштирок этишга мажбур. Умумий мажлислар бошқарув органи ҳисобланади, унинг 
ваколатига қуйидагилар киради:
1) кўп хонадонли уйлар реконструкция қилиш (шу билан бирга, уни кенгайтириш 
ёки устқурмаси), хўжалик қурилмалари ва бошқа бинолар, кўп хонадонли уйларда умумий 
мулкни таъмирлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш; 
2) 
кўп хонадонли уйлар жойлашган ер участкасидан фойдаланиш чегаралари 
ҳақида, шунингдек, улардан фойдаланиш бўйича чекловлар киритиш ҳақида қарорлар 
қабул қилиш;
3) 
кўп хонадонли уйларда умумий мулкни фойдаланишга топшириш ҳақида 
қарорлар қабул қилиш; 
4) 
кўп хонадонли уйларни бошқариш усулини танлаш; 
5) 
мавжуд Кодекс орқали кўп хонадонлили уйлардаги уй-жой мулкдорлари 
умумий мажлисининг ваколатига киритилган бошқа масалалар. 
Умумий мажлисларни ўтказиш, қарорлар қабул қилиш ва овоз бериш тартиби 
қонунда белгилаб қўйилган. Кўп хонадонли уйларни бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий 
шакли уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативи
94
, ёки нотижорат ташкилоти ҳисобланувчи 
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати
95
шаклида бўлиши мумкин.
Уй-жой кооперативи (УК) – бу, уй-жой мулкдорлари ўзларининг улушларини 
умумий мулкка бирлаштирадиган ва уларни кооператив низом капиталига пай улуши 
сифатида киритадиган ташкилотдир. Ташкилотнинг бундай шаклида мулкнинг иккита 
эгаси пайдо бўлади: уй-жой мулкдорлари ва кооператив шаклидаги умумий мулкнинг 
расмий эгаси. Мол-мулкни турли мулкдорлар ўртасида тақсимлаш келишув йўли билан 
ечилади, чунки, уй жой кооперативи(УК) – бу айнан ўша уй-жой мулкдорларининг ўз 
ўзини бошқариш уюшмасидир. УК ни барпо этиш ва фаолият юритиш тартиби, унинг 
аъзоларининг ҳуқуқий низоми - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодекси орқали 
аниқланади.
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) – бу кўп хонадонли уйлардаги 
уй-жой мулкдорларининг бирлашуви бўлиб, унинг ҳосил бўлишида барча иштирокчилар 
мол-мулк эгалигининг икки турини (хонадонга шахсий эгалик ва умумий мулкнинг 
улушига эгалик) ҳам ўзида сақлаб қолади. Улар ташкилотга умумий мулкни бошқаришда 
93
Давлат рўйхатидан ўтмаган индивидуал тадбиркор тариқасида фаолият кўрсатиаётган ишончли 
бошқарувчи ЎзР ЖК нинг 188 моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 
94
Ўз.Р. Уй-жой кодексиVI Бўлим. 
95
Ўз.Р. Уй-жой кодекси VIII Бўлим. 


164 
ўз иштироклик улушларини қўшадилар. Бундай ташкилотда ҳар бир мулкдор овоз бериш 
миқдорига, ўзининг алоҳида уй-жойининг пропорционал майдонига эга бўлади.
Шуни назарда тутмоқ керакки, шартнома орқали мулкдорнинг ХУЖМШ 
иштирокчилари таркибидан эркин чиқиб кетиш ҳуқуқини чеклаш мумкин эмас. Шунинг 
учун, ХУЖМШни ташкил қилиш ва самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича 
муаммоларни ҳал қилиш чоғида, фуқаролик ҳуқуқининг умумий меъёрларидан келиб 
чиқиш зарур. Қурилишнинг улуш иштирокчилари ХУЖМШни ташкил қилиш ва 
кейинчалик умумий уй-жой мулкини биргаликда бошқариш вақтидаги мажбуриятларини 
шундай тарзда олдиндан ўрнатишлари мумкинки, ХУЖМШ дан чиқиб кетиш мумкин 
бўлсин, лекин ХУЖМШ дан чиқиб кетишга интилаётган шахс учун фойдали бўлмасин, 
аксинча, шартнома қоидаларини шундай ўрнатиш керакки, исталган уй эгасининг 
ХУЖМШ дан чиқиб кетиши, ХУЖМШ таркибида қолаётган бошқа иштирокчилар учун
фойдали бўлсин.
Таъкидлаш зарурки, кўп хонадонли уйларни умумий бошқариш учун ташкилотга уй-
жой мулкдорларининг бирлашуви, мулкий мажмуанинг эксплуатациясини таъминлаш, 
умумий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва қонуний ўрнатилган чегараларда уни 
тасарруф этиш – объектив эҳтиёж, ижтимоий эрк эмас. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish