Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

“Билмаганин сўраб ўрганган - олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим”
эканлигини билиб қоладилар. Бироқ, бу пайт улар кечиккан бўладилар. 
Боланинг ёшига мос маънавий тарбиянинг вақти ўтган бўлади.
Чунки боланинг келажакда қандай одам бўлиши унинг асосан 7 ёшигача 
олган тарбиясига боғлиқлиги дунё олимлари якдил хулоса ҳисобланади. 
Демак, ота-онанинг педагогик маданияти, тарбиявий меҳнати бир томондан, 
боласини бахтли қилади. Иккинчи томондан, ота-онанинг бахтли 
кексалигини таъминлайди. Ота-оналар шуни унутмасликлари керакки, 
миллий тарбия илмига кўра ўғил-қиз болаларимиз ёшига мос маънавият 
эгаси қилиб тарбияланишган. Яъни 7 ёшли бола – 7, 11 ёшли бола – 11, 20 
ёшли йигит-қиз – миллатнинг 20 ёшли вакили сифатида ўзига қўйиладиган 
маънавий талабларни билишган. Шу талабларга жавоб берадиган бўлиб 
ўсишган.
Болага қаратилган тарбиявий таъсир кучи билан боланинг оиладан 
ташқарида ўтадиган вақт миқдори(ижтимоийлашуви) орасида тескари 
пропорционаллик қонунияти бор. Бу қонуният объектив хусусиятга эга. Яъни 
чақалоқ ўз вақтининг 24 соатини уйда, 0 соатини ташқарида ўтказса, боғчага 
боргач, 15 соатини уйда, 9 соатини бошқа муҳитда ўтказади. 1-синфдан 
бошлаб камида 18-20 соатини уйда, 6-4 соатини оиладан ташқарида ўтказади. 
Ўспиринликда оила муҳитидан ташқарида, турли жамоа, кишилар орасида 
ижтимоийлашув, ўтказиладиган вақт ҳажми янада ошади. 30 ёшида эса 
қарийиб 100% вақтини туғилиб ўсган уйида эмас, ўз уйида, ўз оиласи билан 
ўтказади.
18 ёш – балоғат ёши. Бу Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. 
Жисмоний балоғат - табиатнинг, маънавий балоғат - инсоннинг, ота-онанинг 
иши. Демак, 18 ёшдаги ўғил-қизига ота-она ҳаёт учун зарур малакаларнинг 
80%ини ўргатиб бўлган бўлиши керак. Чунки боламиз ҳам жисмонан, ҳам 
маънан балоғатга етган, яъни мустақил ҳаётга тайёр бўлиши керак. Афсуски, 
бугунги ёшларимизда жисмоний балоғат тўкис, аммо маънавий балоғатда 
орқада қолиш ҳоллари кўп кузатилмоқда. Бу ёшларимизнинг уюшмаган 
ёшлар қаторига кириб қолаётгани, ёшлар жиноятчилиги ошаётгани, оилавий 
ажримларда, ўз ҳаётини ўзи мустақил қура олмаслик, ёт ғояларга ўлжа бўлиб 
қолиш, ота-она, қариндошларнинг кўмакларига муҳтожлик, мустақил фикр 
етишмаслиги 
каби 
иллатларда 
намоён 
бўлмоқда. 
Бу 
иллатлар 


11 
болаларимизники 
эмас, 
ота-она, 
таълим 
тизимидаги 
тарбиядаги 
масъулиятсизлик, кўзбўямачилик, жаҳолат, лоқайдликларнинг мантиқий 
натижаларидир. Улар болаларимиздан бизга, жамиятимизга “қайтмоқда”.
Демак, боланинг ёши қанча кичик бўлса, унга оиланинг тарбиявий 
таъсир кучи шунча катта бўлиши, унинг ёши орта бориши билан оиланинг 
тарбиявий таъсир кучи шунча камайиши объектив қонуниятдир. Шундай 
экан, вақтни ғанимат билиб, оилада гўдак, бола, ўсмир, ўспириннинг ёшига 
мос мустаҳкам маънавиятини тарбиялаб борсак, юқоридаги иллатлардан пок 
бўламиз.
Ана шу улуғ ишга ҳисса қўшиш мақсадида Республика маънавият ва 
маърифат маркази ёшлар тарбияси масалаларида ўзига юклатилган 
вазифалардан, 
жумладан 
Президентимиз 
Шавкат 
Мирзиёевнинг 
мамлакатимизда мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилган 
фикрларидан келиб чиқиб, “Узлуксиз маънавий тарбия” маърифий 
трилогиясини ишлаб чиқишга киришди. Ушбу трилогиянинг биринчи қисми 
“Ёш ота-она китоби” 0-3 ёшли гўдак болалар тарбиясига бағишланган бўлиб, 
китобхонларга тақдим этилди. Қўлингиздаги услубий қўлланма ота-оналарга 
3-7 ёшли болаларни маънавий тарбиялаш масалаларига бағишланган. У 
“Узлуксиз маънавий тарбия” трилогиясининг иккинчи қисми. Яъни 3-7 ёшли 
болалар тарбиясига бағишланади.
Қўлланма педагогик хрестоматия-дайжест хусусиятига эга. Бу эса унинг 
янада қизиқарли бўлишига хизмат қилади. Уни тайёрлашда Республика 
Маънавият ва маърифат маркази қошидаги педагог-психолог олимлар 
клубининг давра суҳбатларидан, ОАВ материалларидан, амалий тадқиқотлар,
ёш ота-оналар, тажрибали бобо-момолар билан ўтказилган суҳбатлар, 
сўровлар натижаларидан ҳам фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 
июндаги 1-мҳ-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг илк ва 
мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари 
тасдиқланди. Унинг иккинчи иловасида мактабгача тарбия ёшидаги болалар 
ривожланишига қўйилаётган талаблар белгилаб берилди.
Давлат талаблари “Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини 
шаклланиши” ҳамда “Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш” соҳаларидан иборат. 
Ушбу қўлланмада давлат талабларига уйғун равишда икки соҳани ҳам 
қамраб олишга ҳаракат қилинди. Зеро бу икки соҳа бир-бирини тақозо этади.



12 
Айни вақтда асосий эътибор давлат талабларининг “Ижтимоий-ҳиссий 
ривожланиш” соҳасини таъминлашнинг маънавий тарбиявий жиҳатларига 
қаратилди. Зеро бу соҳа ва унинг таркибидаги кичик соҳалар моҳиятан 
маънавий тарбиянинг мақсад ва вазифаларига мос келади.
Буни кичик соҳаларнинг йўналишлари ҳам яққол тасдиқлаб туради. 
Булар: “Мен” концепциясини шакллантириш”, “Ҳиссиётлар ва уларни 
бошқариш”, “Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот”, 
“Нутқ ва тил”, “Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари”, “Билиш 
жараёнининг ривожланиши”, “Ижодий ривожланиш, интеллектуал-англаш 
малакалари”, 
“Дунёни 
бадиий 
тасаввур 
этиш”, 
“Бадиий-ижодий 
қобилиятларини ривожлантириш”га қаратилган. Буларнинг натижаси ўлароқ, 
бола маънавиятининг асосини ташкил этувчи маънавий компетенциялар 
комплексини таъминланиш кўзда тутилган.
Ушбу методик қўлланма тарбиячилар ва ота-оналарга ана шу 
компетенцияларни шакллантиришга ёрдамчи манба сифатида тайёрланди. 
Яъни “Бола ўзини ўз хусусиятларига эга, ижобий шахс сифатида қабул 
қилади. Бола мустақил ва ўзига жавоб беради”, “Бола бошқаларнинг ҳис-
туйғуларини фарқлаш ва ўзиникини ифодалашга қодир”, “Бола тенгдошлари 
ва катталар билан мулоқот малакаларини ривожлантиришга қодир”, “Бола 
нутқни тинглаш ва тушунишга, гапириш ва мулоқот қилишга қодир”, “Бола 
қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи 
мавжуд”, “Бола турли хил санъат воситаларидан фойдаланиб, дунёни ҳис 
этиш ва тушунишини намойиш этади” ва “Бола атрофдаги борлиқни ижодий 
ўзгартириш малакасига эга” бўлиши каби кутилаётган натижаларни 
таъминлашга ёрдам беради.
Мактабгача таълим вазирлиги буйруғининг “Умумий қоидалар” 
бўлимининг 2 - хатбошисида “мактабгача ёшдаги болалар тарбия олаётган 
оилалар мазкур Давлат талабларига риоя қилишлари лозим”лиги белгилаб 
қўйилди. Шу боис тарбиячилар ва ота-оналар фарзанд тарбиясида 
фойдаланишлари учун Вазирлик буйруғи иловасининг 3-7 ёшли болаларга 
тегишли қисми ҳавола қилинди. Бу уларга ўз фарзандлари тарбияси 
натижаларини Давлат талабларига мос бўлишини таъминлашга ёрдам беради. 
Муаллифлар ушбу китобни тайёрлашда илмий-услубий маслаҳатлари, 
амалий ишлари билан яқиндан ёрдам берган Улуғбек юлдузлари жамғармаси 
раиси, академик О.У.Салимовга, педагогика фанлари доктори, профессор 
Н.И.Тайлоқовга, фалсафа фанлари номзоди, доцент Ш.Тўраевга, психология 


13 
фанлари номзоди, доцент Ф.Акрамовага, А.Камаловга, М.Абдуҳакимовага, 
С.Бектемировга ўзларининг миннатдорликларини билдирадилар. 
Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Иновация вазирлиги 
томонидан таъминланган “Мамлакатимизда вазирлик, идоралар, давлат ва 
давлатга қарашли бўлмаган ташкилотлар, жойларда ғоявий тарғибот, 
тарбиявий 
ишларни 
мақсадли 
ташкил 
этишнинг 
илмий-назарий 
муаммоларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда бу борада жамоатчилик 
фикрини ўрганиш” дастури доирасида “Узлуксиз маънавий тарбия тизимини 
илмий-методик таъминлаш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси 
доирасида бажарилди.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish