Насос агрегатлари ишида учрайдиган асосий носозликлар
Носозлик
Носозликнинг сабаби
Насосишга қўшилгандан
кейин сув бермайди
Насос сув билан тўлиқ тўлдирилмаган; зарурий босим
ҳисоблидан катта; сўриш баландлиги ҳаддан ташқари катта;
сўриш салнигининг гидравлик зичлаш қувурида тиқилиш бор
ва у орқали ҳаво ўтишига тирқиш пайдо бўлган; артезиан
насоси ер ости сувларининг динамик сатҳига нисбатан нотўғри
ўрнатилган
Насоснинг сув бериш
қобилияти пасайиб боради
Тармоқдаги кучланишнинг пасайиши насоснинг айланиш
тезлигини камайиши ҳисобига; салниклар орқали ҳавони
сўриш ҳисобига; сўриш баландлигини ошиши ҳисбига; ишчи
ғилдиракда тиқилишлар ҳисобига; босимли қувурнининг
гидравлик қаршилиги ошиши ҳисобига; зичлатувчи ҳалқалар
бузилиши ҳисобига, ишчяи ғилдирак бузилиши натижасида
Насос ҳосил қилаётган
босимнинг камайиб
бориши
Босимли тармоқда ёрилиш пайдо бўлиши, тармоқдаги
кучланишнинг пасайиши насоснинг айланиш тезлигини
камайиши ҳисобига; салниклар орқали ҳаво сўрилиши;
насоснинг механик бузилиши, зичлатиш ҳалқаларининг
ейилиши, ишчи ғилдиракнинг бузилиши
Насос электр юритгичига
юқори юклама тушиши
Насоснинг нотўғри терилиши; насос ёки электр юритгичнинг
механик бузилишлари; электр тармоғида кучланишнинг ошиб
кетиши; зарурий босим ҳисобиладан паст
Насоснинг ишлаш даврида
тебранишларнинг ва бегона
шовқинлар пайдо бўлиши
Насос агрегатининг ўқининг марказдан қочиши, насос
агрегатинии рамага мустаҳкамлаш болтларини бўшаши,
ўқнинг эгилиши, айланувчи унсурларнинг тегиб айланиши;
подшипникларни ейилиш; қувурлар мустаҳкамлигини
бўшаши; сўриш баландлигини катталиги
Насос қобиғи, салник ва
подшипниклар ҳараратини
ҳаддан ташқари ошиб
кетиши
Насос узоқ муддат ёпиқ зулфинда ишласа; салник қопқоғи зич
қотирилган ёки эгри ёпилганда, мойнинг кўплиги ёки умуман
йўқлиги сабабли подшипникларни ҳарорати ҳаддан ташқари
юқори қизиганда
Носозлигининг ҳақиқий сабаблари ўлчов асбобларининг кўрсатишларини
тахлил қилиш, насосларни турли тартибларда синаб кўриш йўли билан
аниқланади.
Қуввати 10 кВт гача бўлган насосларда (7.2- расм,
а)
ўқ бўйича куч ўқ
9
нинг юритмали учи томонидан подшипниклар
13
га тушади. Қуввати 10 кВт
дан ортиқ бўлган насосларда эса (7.2-расм,б) ўқ бўйича тушадиган зўриқишни
камайтириш кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун ишчи ғилдирагининг орқа
девори ва зичлаш ҳалқасида валнинг зичлаш тугуни томонидан ишчи
193
ғилдирагида юксизлантириш тешиги бор.
Қуввати 10 кВт ва ундан юқори бўлган насосларда қобиқ ва унинг
қопқоғи алмаштирилувчи зичловчи ҳалқа
3
билан ҳимояланган бўлиб, у
насоснинг ишлаш муддатини узайтиради. Ўқ 9 билан қобиқ
6
орасида салник
зичламаси бўлиб, у ХБП ёки ЛП русумли тиқмадан иборат. Бу тиқма қопқоқ
8
томонидан сиқиб турилади. Ўқнинг консол учига унинг ейилиш
чидамлилигини ошириш ва насоснинг иш муддатини узайтириш мақсадида
зичлама устидан ҳимояловчи латун ҳалқаси 7 кийгизилади.
Қуввати 10 кВт ва ундан ортиқ бўлган насосларда салник зичлама
ҳалқалари орасига фонуссимон ҳалқа
15
ўрнатилиб, у канал
14
ни юқори босим
бўшлиғи билан туташтиради. Шундай қилиб, сўриш қувурида сийракланиш
вужудга келганда насос бўшлиғига ҳаво кирмайди. Қуввати 10 кВт гача бўлган
насосларда фонуссимон ҳалқа ўрнатилмайди.
Салник зичлама сўриш қувурида 0,2 МПа босим бўлганда ишончли
ишлайди. К8/18 (1,5К6), К 20/30 (2К-6), К45/30 (ЗК-9), К 45/55 (ЗК-6), К 90/20
(4К-18) ва 90/35 (4К-12) русумдаги насосларнинг сўриш қувурида 0,5 МПа гача
босим бўлишига йўл қўйилади. Бироқ бунда салник зичлама ва подшипниклар
кўп ейилиб, насосни капитал таъмир қилиш оралиғидаги хизмат муддати
қисқаради.
Насос ва электр юритгич умумий пойдевор плитага ўрнатилади. Электр
юритгичнинг
айланиш
ҳаракати
муфта
12
ёрдамида
насосга
узатилади.Таянчдасирпаниш подшипниклари
13
учун жой қилинган бўлиб, бу
подшипникларга насос ўқи
9
ўрнатилади. Қопқоқлар
11
билан беркитиладиган
подшипниклар солидол типидаги пластик мой, ЦИАТИМ-201 ва суюқ мойлар
билан мойланади.Пластик мой билан мойланувчи подшипниклар қопқоғига
шприц ёрдамида мой юбориш учун мойдонлар жойлаштирилган. Суюқ мойлар
таянчнинг картерига махсус тешикдан қуйилиб, бунда мой сатҳи шчуп
ёрдамида текшириб турилади.
194
Do'stlaringiz bilan baham: |