178
7.1. Насос ва ҳаво узатиш станциялари ишини бошқариш тузилмаси
Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларининг насос станциялари
ишини бошқариш, вазирлик ёки унга тенглаштирилган агентлик томонидан
тасдиқланган, низом ва йўриқномалар асосида амалга оширилади. Насос
станциясининг ишлаш тартиби олдиндан ишлаб чиқилган ва
корхона бош
мухандиси томонидан тасдиқланган график асосида, уни тезкор бошқариш эса
диспетчер хизмати ва насос станция бошлиғи томонидан олиб борилади.
Ўртача ўтказиш қобилиятига эга бўлган насос станцияларида (25-150
минг м
3
/к-к), электр ва механик қурилмаларни таъмирлаш ишлари билан
шуғулланадиган электрмеханика цехи ёки гуруҳи ташкил қилинади.
Электрмеханика цехида электр ускуналари, назорат-ўлчов асбоблари,
автоматика курилмалари, масофавий бошқариш қурилмалари ва бошқа
ускуналарни таъмирлаш ишлари олиб борилади. Йирик станцияларда қуйидаги
ишлаб чиқариш цехлари ташкил қилиниши керак:
1.
Сув, газ, иссиқлик таъминоти, вентиляция ва оқоваларни оқизиш
тизимларининг насос,
компрессор, ҳаво ҳайдаш, иссиқлик-куч, юк
кўтариш, панжара, панжара-майдалагич қурилмаларини таъмирлаш билан
шуғулланадиган
бош механик цехи
барпо этилади.
2.
Электр таъминоти ва электр қурилмалари ҳамда уларнинг барча
унсурлари, мой хўжалиги, алоқа тизими ускуналарини таъмирлаш
ишлари
бош энергетик цехига
карашли электртаъмирлаш устохонасида
бажарилади.
3.
Назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика цехи
назорат-ўлчов
асбобларини таъмирлаш, автоматлаштириш ва масофавий бошқариш
қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади ҳамда
ростлаш ва назорат-ўлчашаппаратлари соз ҳолатини таъминлайди.
4.
Бино ва иншоотларни таъмирлаш ва қурилиш ишлари билан
таъмирлаш-
қурилиш цехи
шуғулланади.
179
Станциялар мураккаб техник иншоот бўлиб, унинг ишини самарали
бошқариш учун маълум маълумотлар тўплами, ишчи ходимларда эса билим ва
кўникмалар бўлиши зарур. Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш насос
станцияларида қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки уларнинг нусхалари
бўлиши шарт:
Барча бино, иншоот, қурилмалар, уларни боғловчи очиқ ва ер ости
коммуникациялар акс
эттирилган бош режа;
бино ва ундаги ускуна, жихоз ва тармоқларнинг жойлашувининг режавий
чизмалари;
насос агрегатлари, электртехник ускуна ва ёрдамчи жихозларнинг
паспортлари;
ҳар бир насос ва электрюритгичларнинг чизмалари ҳамда уларнинг
бутловчи қисмлари рўйхати;
насос ва электрюритгичларни ишлаб чиқарган корхона тавсифлари ҳамда
уларни синовдан ўтказиш далолатномалари;
насос станция ускуналарига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш
ишларини олиб бориш бўйича барча техник йўриқномалар;
насос станцияси барча хизмат кўрсатиш ва раҳбар ходимларининг
лавозим йўриқномалари;
хавфсизлик техникаси ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича
йўриқномалар.
Техник ускуналарнинг паспортлари вазирлик
томонидан белгиланган
шаклларда ва амалдаги йўриқномалар асосида тузилиши керак. Паспортларда
ускуна ҳолатини тавсифловчи ва эксплуатацион кўрсатгичлари ҳамда
бажарилган синов ва таъмирлаш ишлари акс эттирилади. Бу хужжатга барча
синов
далолатномалари,
киритилган
конструктив
ўзгартиришларнинг
чизмалари илова қилинади. Насос станциясини ишончли ишлатиш,
ускуналардан тўғри фойдаланиш мақсадида, шунигдек, ҳар бир станцияда
қуйидаги хужжатлардан иборат техник йўриқномалар мавжуд бўлиши лозим:
180
станция ускуналарини нормал ва
авария шароитларида техник
фойдаланиш қоидалари;
станцияда мавжуд бўлган агрегат, қурилма ва ускуналарни жорий ва
капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш қоидалари;
назорат-ўлчов асбоблари, юк кўтариш мосламалари ҳамда насос
станцияси биноси санитария-техник жихозларидан фойдаланиш
қоидалари.
Оқоваларни оқизиш насос станцияларида юқорида қайд этилган
хужжатлардан ташқари оқоваларни қабул қилиш бўлимида жойлашган панжара
ва майдалагичлардан фойдаланиш йўриқномалари ҳам бўлиши керак.
Насос станцияси ишини нормал ва ишончли ташкил қилиш учун
хизматчи ходимлар ихтиёрида
барча ускуналарнинг, коммуникацияларининг
жойлашуви чизмалари бўлиши лозим. Мазкур хужжатлар,айниқса тасвирлар
шунингдек, ускуналарга яқин, кўринарли жойларда осиб қуйилади. Масофавий
бошқариладиган насос станцияда бошқариш шитига бошқаришни назорат
қилинадиган унсурлар акс эттирилган мнемоник тасвир чизилган бўлиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: