157
бўлиб сизиш ва тиндириш услублари ёрдамида оқоваларни тозалаш олиб
борилади.
Оқова сувлар таркибидаги йирик жисмлар панжара ва элакларда, ўрта
ўлчамга эга заррачалар қумтутгич ва
тиндиргичларда, майин заррачалар эса
сизгичларда ушлаб қолинади. Тозалаш иншоотларининг
жойлашиш кетма-
кетлиги йирик заррачалардан бошлаб майин заррачаларни ўшлаб қолиш томон
бориши технологик қулай ҳисобланади. Одатда, оқова таркибидаги йирик
жисмлар, тирқишлари 16 мм тенг панжараларда ушлаб қолинади. Шундан
кейин оқова таркибидаги оғир заррачалар, қум ва шунга ўхшаш моддалар,
қумтутгичларда ажратиб олинади.
Панжара ва панжара-майдалагичлар.
Тозалаш
иншотлари таркибида
тирқишлари 16 мм ли панжара ёки панжара-майдалагичлар ишлатилади.
Панжараларнинг асосий вазифаси оқова таркибидаги қоғоз, латта, пластмасса
идишлар каби йирик жисмларни ушлаб қолиш. Оқова сувнинг сарфига боғлиқ
ҳолда ишчи ва захира панжараларнинг сонлари аниқланади. Тозалаш
амалиётида москва, ленинград, тик русумли панжаралар ҳамда панжара-
майдалагичлар ишлатилади. Бу панжаралардан ушлаб қолинган ахлатлар
механизациялаштирилган хаскашлар ёрдамида
даврий равишда транспортер
тасмасига ташланади. Тасманинг устида ахлатлар сараланади ва керакли
контейнерларга ажратилади ёки майдалагичга жўнатилади.
Майдаланган ахлатлар қайтадан панжара олди каналга ташланади ва улар
тозалаш иншоотларида чўкма шаклида ажратиб олинади. Охирги йилларда
панжараларда ушлаб қолинадиган ахлатлар таркибига пластмасса
чиқиндиларининг улуши ошгани катта хавф тўғдириб келмоқда. Бундай
ахлатларни биологик тозалаш ёки бижғитиш иншоотларига юбориб бўлмайди.
Панжаранинг асосий ишчи кўрсатгичларидан бири бу тирқишлар
орасидан
ўтадиган оқим тезлиги ҳисобланади.
Оқим тезлигининг панжара самарадорлигига таъсири жуда сезиларли
бўлганлиги сабабли унинг қиймати чекланган, яъни оддий панжаралар учун
0,8-1,0 м/секни, панжара-майдалагичлар учун эса 1,0-1,2 м/секни ташкил
158
Расм.6.1. РКЭ русумли
механизациялаштирилга
н хаскашли панжара
қилади. Кўрсатилган қийматлардан каттароқ
тезликларда тирқишлар
орасидан жисмларнинг
ўтиб кетиши, паст қийматларида эса панжара
олдидаги каналда чўкма йиғилиши эҳтимоллари
пайдо бўлади.
Панжараларнинг самарадорлиги улардан кейин
ўрнатилган иншоот ва қувурларда рўй берадиган
тиқилишлар вужудга келтирадиган носозликлар
сони билан ўлчанади. Айниқса бу ҳолатлар
центрифуга, сепаратор каби машиналарда, юпқа
қатламли тиндиргичларда, зулфин ва бошқа
арматураларда тез-тез учраб туради.
Панжарада моддаларнинг тирқишлар олдида
тўпланишисув сатҳини кўтарилишига ёки ундаги
босим йўқолиши ошиб боришига сабаб бўлади.
Расм.6.2. РКД русумли
панжара-майдалагич
Босим йўқолиши 10-50 см га етганда панжара
ушлаб қолинган ахлатлардан тозаланиши керак.
Бунинг учун механизациялаштирилган занжирли
хаскашлар
ҳаракатга
келтирилади.
Ушлаб
қолинган
йирик жисмлар парчалаш учун
майдлагичга ёки уларни йиғиш контейнерларига
жўнатилади.Панжаралардан
йиғиб
олинган
ахлатлар хлорли охак билан ишлов берилади ва
ҳар 3-4 кунда сақлаш жойларига жўнатилади.
Шаҳар канализация тизими оқова сувларида
панжараларда ушлаб қолинадиган ахлатлар
меъёри йил давомида одам боши 5-6 литрни
ташкил қилади.