127
ҳолатлари(қувур, қудуқ, камераларни чўкиши ва бузилиши ва ҳ.к.)
олдини олиш мақсадида тадбирларини ишлаб чиқиш
ва бажариш;
техник хужжат ва ҳисоботларни юритиш. Булимларни меъёрий, махсус
техник, технологик хужжатлар, машина ва механизмлардан фойдаланиш
йўриқномалари билан таъминлаш;
оқоваларни оқизиш тармоқ ва ундаги иншоотлар барча ўзгартиришларни
планшетларга киритиб бориш, иншоотларни паспортини тузиш ва уларни
инвентаризациязан ўтказиш;
оқизиш тармоқлар ишини ўрганиб бориш, тармоқларни ривожлантириш,
қайта қуриш, режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари бўйича
истиқболли режалар тузиш;
тезкор бошқариш ва диспетчерлаш тизими ва лавозим йўриқномаларини
яратиш;
абонентларни тармоққа уланишларини назорат қилиш. Қўшиладиган
оқовалар таркиби ва сарфини текшириб бориш;
оқизиш тармоғига қўшилишларга техник шартлар бериш, улар
қурилишини назорат қилиш ва фойдаланишга қабул қилиш;
оқизиш тармоқлари ва
ундаги иншоот, машина ва механизмларнинг
ишончли ишлашини баҳолаш ва назорат қилиш.
Оқоваларни оқизиш тармоқларининг ҳар бир коллекторига техник
паспорт тузилади.Техник паспорт асосий хужжат бўлиб, унда ён қўшилишлар
уланган тармоқнинг тасвири,
уларнинг узунлиги, тўлиш даражаси, техник
кўрик ва профилактик тозалашлар ўтказилган саналар келтирилган бўлиши
керак.Техник паспортнинг тузилиши 1- изоҳда келтирилган.
5.1. Оқоваларни оқизиш тармоқларини фойдаланишга қабул қилиш
Янги ёки қайта қурилган сув таъминоти ва
канализация иншоот ва
тармоқларини ишга қабул қилиш [16] талаблари асосида амалга оширилади.
Объектларни ишга қабул қилиш учун буюртмачи ва лойиҳаш ташкилотлари,
128
ҳокимият, табиатни мухофаза қилиш қумитаси, санитария-эпидемиология
хизмати, ёнғинга қарши
назорат хизмати, меҳнатни мухофаза қилиш
инспекцияси ва қурилиш ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи ҳамда
давлат комиссиялари тузилади. Ишчи комиссия иншоотлар ҳолатини, мавжуд
хужжатларни батафсил текшириб уларни ишчи ҳолатига келтиради,
нуқсонларни бартараф қилдиради ва давлат комиссиясига тақдим этиш учун
барча зарурий ҳужжатларни тайёрлайди.
Ишчи комиссиянинг асосий вазифаларига иншоот ва тармоқлар
мажмуасини фойдаланишга тайёрлаш, ишга қабул қилиш, синаш ҳамда
ишлатиб кўриш, яъни қуйидаги ишлар киради:
бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳавий ҳужжатларга
мослигини ҳамда “ёпиқ”, яъни ер остида ёки деворлар орасида қолиб
кетган ишларнинг далолатномаларини ва қурилмаларни ўрнатиш учун
пойдеворлар тайёргарлигини текшируви;
ҚМҚ [16] талабларига биноан ускуналарни ўрнатилганлиги, синовлардан
ўтказилганлиги, ишлатиб кўрилганлиги ҳақида ҳужжатларни текшируви;
ҳар бир иншоот, тармоқ, тугун, жихоз ва қурилмаларни алоҳида кўрик ва
текширувлардан ўтказиб давлат қабул комиссиясига тақдим
этишга
тайёрлаш ишлари;
ёрдамчи объектлардан: электр станцияси, қозонхона, мухандислик
коммуникациялари
ва
бошқа
хўжаликларни
фойдаланишга
тайёргарлигининг текшируви.
Иншоотларнинг ишга яроқлигини мажмуавий синаш учун уларнинг бир-
бири-билан ҳамкорликда ишлаши текширилади. Иншоотларнинг ҳамкорликда
ишлашининг синов муддати 72 соатгача давом этиши мумкин.
Технологик
қурилмаларнинг унумдорлигига боғлиқ ҳолда синовларининг давомийлиги 5.1-
жадвалда келтирилган.
Иншоотларни синов даврида ҳамкорликда ишлатиб кўришни созловчи
мутахассислар раҳбарлигида, ишчи ходимлардан тузилган бригадалар
томонидан амалга оширилади.