Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги якубов Кутфидин Аслиевич, Мирзаев Абдиалим Боймуродович,Бўриев


“ Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини  ташкил этиш ва улардан фойдаланиш ”



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/103
Sana24.04.2022
Hajmi3,93 Mb.
#578223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari ishini tashkil etish va ulardan fojdalanish


Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини 
ташкил этиш ва улардан фойдаланиш

фанидан шу пайтгача дарслик ёки ўқув 
қўлланма чоп этилмаган. Бу соҳада собиқ иттифоқ даврида рус тилида саноқли 
адабиётлар чоп этилган бўлиб, улар сув таъминоти, канализация ва газ 
таъминоти тизимларидан фойдаланишга бағишланган ва маълум малакага эга 
бўлган мухандис-техник ходимларга мўлжаланган. Булардан С.М.Шифрин ва 
В.Д.Дмитриев 
томонларидан 
«Эксплуатация 
систем 
водоснабжения, 
канализации и газоснабжения» китобларини келтириш мумкин. 
 
Мутахассисларни тайёрлаш жараёнларининг асосий талабларидан бири
ўқув-услубий таъминоти ҳисобланиб, дарслик ёки ўқув қўлланма мавжуд 
бўлмаганлиги маълум услубий муаммоларини тўғдиради. “Муҳандислик 
коммуникациялари 
қурилиши 
ва 
монтажи” 
таълим 
йўналиши 
битирувчиларининг аксарияти сув, иссиқлик ва газ таъминоти, канализация 
тизимларидан фойдаланиш ташкилотларига ишга тақсимланадилар. Шунинг 
учун талабаларни мутахассис сифатида шаклланишида бу фаннинг ўрни жуда 
салмоғлидир. 
Сув таъминоти ва канализация тизимларини такомиллашиши ва 
мураккаблашиб бориши фойдаланувчи ташкилотлар олдида янги вазифаларни 
қўяди. Охирги йилларда техника ва технологияларнинг жадал ривожланиши бу 
соҳага ҳам катта ўзгаришлар киритди. Бу соҳага янги технологияларни кириб 
келиши, замонавий автоматлаштирилган тизимларнинг жорий этилиши,янги 
машина ва асбоб-ускуналарнинг яратилиши, ҳаёт мутахассислардан шунга мос 
билим ва кўникмаларга эга бўлишларини талаб этади. 
Дарсликда иншоот ва тармоқлардан фойдаланиш даврида хавфсизлик 
техникаси масалалари, меҳнатни мухофаза қилиш анжомларидан фойдаланиш 
қоидалари ҳамда шунга доир ҳисоб ишларини олиб бориш билан таништириб 
борилади. 
Дарсликни ёзишдан мақсад амалдаги меъёрий хужжатлардан, лойиҳалаш, 
илмий-тадқиқот, қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларининг орттирган бой 



тажрибаларига таяниб, бу соҳа амалиётида учрайдиган масалаларни ечиш 
услублари, хужжат юритиш қоидалари билан талабаларни таништиришдир. 
Дарсликда мавзуларнинг кетма-кетлиги “Мухандислик коммуникациялари 
қурилиши ва монтажи” таълим йўналиши учун “Сув таъминоти ва канализация 
тизимлари ишини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш” фанининг дастурига 
мос келади.
Дарсликнинг умумий тахрири ва 1-,2- ва 7-боблари т.ф.н., доцент 
К.А.Якубов, 3- ва 4-боблари т.ф.н., доцент А.Б.Мирзаев, 5- ва 6-боблари эса 
т.ф.н., доцент Э.С.Буриев томонидан тайёрланган. 
Ҳурматли китобхонлар, дарслик биринчи марта ёзилиши ва ундаги айрим 
хато-камчиликлар бўйича фикр-мулоҳазаларни муаллифлар мамнуният билан 
қабул қиладилар ва бунинг учун олдиндан миннатдорчиликларини 
билдирадилар. 
Мулохазаларингизни 
қуйидаги 
электрон 
манзил 
(
yakubov_k@umail.uz
)га жўнатишингизни сўраймиз. 

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish