Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил Махсус
сон)
ISSN 2181-1709 (P)
268
Education and innovative research 2021 y. Sp.I.
талаб қилади. Шунинг учун ўқитувчи, аввало, тадқиқотчилик малакаларини
эгаллаши зарур. Ўқитувчи илмий-тадқиқот ишлари олиб бориши
давомидабуюк
мутафаккирлар, олимлар асарларини тўплайди, таҳлил
қилади, улар асосида хулосалар чиқаради. У фан хулосаларидан ўзининг
амалий фаолиятида, фойдаланиш жараёнида ҳозирги замон ўқитувчиси
учун зарур бўлган жуда муҳим фазилатларни эгаллайди. Педагогик
тажриба ўқитувчининг ўқув ишлари жараёнида эгаллайдиган билими ва
кўникмалари йиғиндисидир. Бу ўқитувчининг педагогик маҳорати бўлиб, у
педагогика фанининг ривожланишида бошланғич омил ҳисобланади.
Педагогик тажриба тўплаш тизими:
1. Мақсадни белгилаш
2. Таҳлил этиш,
умумлаштириш, хулоса қилиш;
3. Ютуқларни аниқлаш;
4. Маълумот тўплаш.
Ўқитувчи тинимсиз ҳаракатда, изланишда бўлсагина ўқувчиларга
билим бериб, уларни етук инсонлар бўлиб етишишларида муҳим роль
ўйнайди. Ўқитувчи дарсни ташкил қилар экан, ўқувчилар ўқув фаолиятини
активлаштирувчи ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг
муқобил режаларини амалга оширишни кўзда тутмоғи лозим. Дарсга бир
мунча тарбиявий талаблар қўйилади. Ҳар дарс маълум даражада ғоявий
йўналган аниқ тарбиявий вазифаларни бажариши, олинган илмий билимлар
асосида дунёқарашни, юқори ахлоқий фазилатларни, эстетик дидни
шакллантириб, таълимнинг ҳаёт билан мустақил алоқаларини таъминлаши
зарур. Ўқувчиларда билимга қизиқишни, билимларни мустақил эгаллаш
кўникмаларини қарор
топтириш, ижодий ташаббускорликни қўллаб
қувватлаш, уларнинг тасаввурлари чуқурлиги тарбиявий талаблардан
ҳисобланади. Дарсга қўйиладиган ташкилий талаблар: мавзу (календарь)
асосида дарс ўтказишнинг ишлаб чиқилган аниқ режаси мавжуд бўлиши, дарс
ўз вақтида тугаши керак. Дарснинг мантиқий изчиллиги, тугалланмаганлиги
ва дарснинг бошидан то охиригача ўқувчилар онгли интизоми таъминламоғи
лозим. Дарсни ташкил этишда турли-туман воситалардан, ўқув–техник,
компьютер, стационар ва динамик кўргазмали қуроллардан фойдаланиши
кўзда тутилади. Дарснинг таркибий тузилиши ўрганилаётган материалнинг
мазмунига, дарсда фойдаланиладиган таълимнинг усул ва услубларига,
ўқувчиларнинг тайёрланиш ҳамда ривожланиш даражасига, ўқув жараёнида
дарснинг ўрнига боғлиқ.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларни ахлоқий
тарбиялашга тайёрлашда талабаларга синфдан ташқари тадбирларни амалга
ошириш йўллари, ўқитувчи ана шу тадбирларнинг мазмун моҳиятини чуқур
ўрганиши, унинг самарадорлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратиши
кераклиги ҳақидаги билимлар сингдирилиши мақсадга мувофиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
Мақсудов У.Қ. Бошланғич синф ўқувчиларида халқ оғзаки ижоди
воситасида ижтимоий фаоллигини
шакллантиришнинг педагогик
имкониятлари // Тошкент давлат педагогика университетининг Илмий
ахборотлари илмий-назарий журнали. – Тошкент, 2019, №3(19). Б.53-56.
Исмоилова З, Тарбиявий ишлар методикаси. –T.: Истиқлол, 2003.
Каджаспиров Г.М. Педагогическая словарь. – Москва: “Академия”,
2003. 117 стр.