Adabiyotlar:
1.Ma’naviyat asosiy tushunchalar izohli lug‘ati. –Toshkent: G’afur G’ulom nomidagi
nashriyot-matbaa uyi,2013.
2.O‘zbek tilining izohli lug‘ati. 2 tomli.—Moskva :”Rus tili” nashriyoti.1981.
3.Ensiklopedik lug’at. 2 tomlik.–Toshkent.1990.
“АВЕСТО” ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ – МАЪНАВИЙ
ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ МИЛЛИЙ МЕРОС СИФАТИДА
Мусфира Мунавварова НавДПИ
Доценти, ф.ф.н.
Биз ота-боболари тарихда муносиб из қолдирган, буюк кашфиётлар яратган халқмиз.
Илм ва ижод «Авесто»
84
давридаёқ умуминсоний мазмун касб этган, инсоният
тарихида биринчи бўлиб Зардушт инсонларнинг бугунги дунёдаги ҳаётига яраша
нариги дунёдаги тақдири ҳал бўлажаги ҳақидаги таълимотни юзага келтирди.
Академик С.Ф.Ольденбургнинг фикрига таянадиган бўлсак, «Заростризм инсоннинг ер
84
Авесто. -Тошкент: Шарқ, 2001.
95
юзидаги ҳаётини енгиллаштиришга, уни бахтиёр қилишга қаратилган энг оқилона
дин».
85
Унда беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, ҳарбий тўқнашувлар, босқинчилик
ҳужумлари қораланиб, одамлар осойишта ҳаёт кечиришга, меҳнатга даъват қилинган.
Бунёдкор инсон илоҳиёт раҳматига учрайди дейилган ва инсонга ҳаёт берган она
табиат муқаддаслаштирилган.
Энг қадим замонларда асотирлар, ривоятлар, қаҳрамонлик достонлари, халқ оғзаки
ижодининг бошқа жанрларида миллий эрк ва ватан ҳимояси учун
жонни аямаслик, ўзаро бирлик, жипслик ғоялари энг муҳим қадрият сифатида
ифодаланган. Шунинг учун ҳам «Алпомиш», «Гўрўғли», «Рустамхон», «Кунтуғмиш»
эпик достонлари, Тўмарис, Муқанна, Широқ ҳақидаги ривоятлар, адабий
меросимизнинг бошқа намуналарида маънавий қадриятларимизнинг бирламчи
фундаментал асослари акс этган. Мазкур манбаларда ота-боболаримизнинг энг улуғ
орзу ва мақсадлари, ишонч ва умидлари муҳрланиб қолган. Зотан, халқнинг маънавий
меросида машъаладек порлаб турган ғоялар биз шундай эрксевар, матонатли,
меҳнаткаш ва бағрикенг халқнинг давомчи ворисларимиз деган ишончни
мустаҳкамлайди. Ўз мустақиллигини қадам-бақадам юксалтириб бораётган
халқимизнинг маънавий қиёфасини қайта гавдалантириш имконини беради.
Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпосига мансуб «Алпомиш», «Гўрўғли», «Рустамхон»,
«Кунтуғмиш» каби туркум достонларнинг ҳар бири юксак даражада миллий
хусусиятларга эга бўлиши билан бирга умуминсоний, жаҳон аҳамиятига эга бўлган
мазмунни ифодалаши билан ҳам ажралиб туради. Мазкур достонларнинг жаҳон
адабиётининг тенгсиз намуналари қаторида эътироф этилиши ҳам бежиз эмас.
Ёв устидан ғалаба қозониб, хавфни бартараф этувчи, золимлар жазосини берувчи,
халқни бирлаштириб адолат ўрнатувчи, чўлларни обод қилувчи қаҳрамон, фаровон
ҳаёт, обод юрт, озодлик, тенглик, адолат, мардлик, оқибатлилик, элпарварлик, жасорат
тимсоли бўлган достон қаҳрамонлари не-не истилочи мустамлакачилар зулмини
енгишда, ўзликни сақлаб қолишда маънавий-руҳий мадад бўлиб келган. Қанчадан-
қанча аждодлар учун маънавий идеал вазифасини ўтаган.
«Гўрўғли» достонида Гўрўғли от танлаш ёки зот танлаш дилеммасига дуч келади.
Агар от танласа, юртни босқинчилардан (Райхон арабдан) озод қилиш имконига эга
бўлади, аммо фарзанд кўрмайди, зоти Гўрўғлининг ўзида тугайди. Агар зот танласа,
ақлли, жасур фарзандлар кўради, авлодлари машҳур кишилар бўлиб етишади. Аммо
юрти, халқи қарамликда хўрланиб яшайди. Ёв отлари маҳаллий отларга нисбатан
чопқир, чўл-саҳрога чидамли эди. Истилочиларни енгиш учун уларникидан
қолишмайдиган чопқир ва чидамли отлар зарур эди. Эл-юрт манфаатини ўз
манфаатидан устун қўйган Гўрўғли ҳеч иккиланмасдан отни танлайди. Гўрўғлининг
онгли, эркин танлови, мардлиги, иродаси, юрт озодлиги учун курашга ўзини тўлиқ
бағишлаши бугунги кунда ҳам юксак маънавий жасорат сифатида қадрлидир. Уни
шубҳасиз, бой маънавий меросимиз намуналаридан биридир дейишга хақлимиз.
Ўзбек халқи орасида қадимги даврлардаёқ кенг тарқалган достонлардан бири
«Алпомиш»дир. Илмий манбаларда мазкур достоннинг 100 дан ортиқ вариантлари
борлиги қайд этилган.
«Алпомиш» достонининг ғояси биринчи галда миллий жипслик, ғоявий
бағрикенглик, ор-номус, миллий ғурур сабоғидир. Икки ака-уканинг келишмай қолиши
халқни бўлиб юборди. «Бўлинганни бўри ер» деганларидек, ўзга юртда мусофирлик
халқни қанчадан-қанча хўрлик ва азоб-уқубатларга дучор қилди. Бунинг биринчи
сабаби Бойбўри ва Бойсарида муросаю мадора, ўзга фикрга нисбатан бағрикенглик
85
Фозила Сулаймонова. Шарқ ва Ғарб. -Тошкент: Ўзбекистон, 1997. - 23 б.
96
етишмаганидир. Миллий жипслик, муросаю мадора, ўзаро бағрикенглик, ўз рисқинг ва
бахтингни бегона юртлардан излаш хато эканлиги сабоқлари бугун ҳам ўз аҳамиятини
заррача йўқотмаган.
Достонда, шунингдек, ўзбек халқига хос юксак маънавий сифатлар мардлик, ирода,
ростгуйлик, меҳр-оқибат кўтаринки руҳда куйланади:
«Бизлар тирик, қалмоқ шундай қиларми,
Ўз молига ўзи етим бўларми,
Бу иззага одам тоқат қиларми?
Эшитиб қолмади, ота, тоқатим,
Кўриб хафа бўлди мендай фарзандинг,
Миниб кетай бундан бойчибор отим,
Хор бўлибди Бойсаридай авлодинг,
Урушли кун тоша келар ғайратим,
Жавоб бергин, Кашал кетар фарзандинг».
86
«Аслим шерман, ўзим йўлбарс излайман,
Бу сўзимни ота оғир олмагин,
Ёлғиз-да, деб мени номард билмагин,
Холисилла, дуода бўл, бек ота».
87
Алоҳида эътироф этиш жоизки, халқ оғзаки ижодига мансуб қаҳрамонлик эпослари
«Гўрўғли», «Алпомиш», «Рустамхон», «Кунтуғмиш» достонларида жасур, мард,
мустаҳкам иродали ўғлонлар қаторида улардан қолишмайдиган мард ва матонатли
хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Шу ўринда «Алпомиш» достонида Қалдирғоч
акасига танбеҳ бергани, Ҳакимбек ҳам сингил танқиди ўринли эканлигини тан олиб
тўғри йўлни танлаганида Қалдирғочнинг акасини кузатиб айтган сўзларини эслайлик:
«Остингда ирғиса араби тулпор,
Бу йўлда кўрмагин, акажон, хатар,
Сенинг дуогўйинг мендай муштипар.
Эл кўчириб Олатоғдан оширдим,
Улуғланиб остонанга бош урдим,
Боргин, эмикдошим, ҳаққа топширдим».
88
«Алпомиш» достонида Барчиннинг «Султон суягини хўрламас» деган гап бор,
сенинг эсонлигингда отам қалмоқ юртида хор бўлиб қоладими, деб айтган сўзлари:
«Муштипарман энди нима қилайин,
Бормасанг, жавоб бер, ўзим борайин,
Отамнинг ҳолидан хабар олайин,
Энди қолган умрим сарфлаб кўрайин.
Бу шоҳлик шавкатни нима қилайин,
Аёлман деб қандай қараб турайин,
Бел бойладим энди ўзим борайин.
Бормасанг, жавоб бер, давлатли хоним,
Мен қалмоқ борарман бундан, султоним».
89
Достонларда нафақат ватанпарварлик, мардлик, шунингдек юқорида таъкидлангани
каби, адолат, ахлоқ, ҳақиқат қадриятлари ҳам теран ва таъсирчан куйланади.
«Рустамхон» достонида Ҳуройимнинг дор остидаги сўзлари мулоҳазаларимизга
86
Алпомиш.-Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1985. -181 б.
87
Ўша асар. -188 б.
88
Ўша асар. -76 б.
89
Алпомиш. -Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1985. -183 б.
97
далилдир:
«Сенга осилгандир туҳматнинг бари,
Бегуноҳ қуриди ойимнинг шўри,
Тўрт минг газ кўтарил Мансурнинг дори,
Отганда етмасин жаллод арқони!..
Сен неча замондан бери турган дорсан. Сенга неча одамлар бегуноҳ осилган.
Сўнгра Мансурни осди. Мансур ҳам мендай туҳмат билан осилди. Подшоларнинг
бегуноҳ, туҳматга ҳукм қилиб юборган одамини ҳар ерда бўлса, ҳайдаб келиб сенга
тортди. Сен дор, бу дунёда шу туҳматнинг эгаси бўлдинг! Сени бегуноҳ туҳмат билан
ўладиган кишиларни осмоққа қурган. Мудом сен шу туҳматни қумсаб турдинг. Ўзинг
асли туҳмат учун қурилдинг. Мана мен ҳам сенга туҳмат билан келдим. Мени ҳам
қумсаб турган бўлсанг, мана мен тайёр!
Ҳуройим бу сўзни айтиб бўлгандан кейин, дор шиқирлаб жойидан қўзғалиб
кўтарилди. Дор ҳам энди бу туҳматдан ҳазар қилди».
90
Бинобарин, Султонхон 14 йилга Қурудум мамлакатига сафарга кетгандан сўнг
Ҳуройим адолат билан давлатни бошқариб эл меҳрини ва ҳурматини қозонган,
мамлакат обод ва эл турмуши фаровон эди. Ҳуройимнинг халқпарварлиги,
адолатпарварлиги, ахлоқий позицияси миллийлик шаклидаги умуминсоний
қадриятдир. У халқимиз маънавиятининг тамал тошларидандир.
Халқ оғзаки ижодига мансуб эпослар қаҳрамонларининг ҳеч бирининг ҳаёт йўли
силлиқ ёки роҳат фароғатда кечмайди. Улар бошига тушган мусибатлар қанчалик оғир.
Баъзан ечим афсонавийликка асосланган. Аммо сўнмас ирода, эл-халқ озодлиги,
ғурури, шаъни йўлида ўз жонини аямаслик асосий ечим эканлигини синчков ўқувчи
англамаслиги мумкин эмас.
Хулоса қиладиган бўлсак, халқ оғзаки ижодида, қаҳрамонлик эпосларида
ватанпарвар боболаримизнинг ижтимоий тажрибаси, ҳаёт сабоқлари, авлодларга
ўгитлари, даъватлари акс этган. Уларда мардлик ва фидойилик, дўстлик, муҳаббат ва
садоқат, ҳақиқат ва адолат, ҳар қандай ҳолатда ҳам бурчига, имон-эътиқодига,
Ватанига хиёнат қилмаслик, кучсизларни ҳимоя қилиш, ўз қавми, халқи манфаатлари,
хавфсизлиги ва тинчлиги, жипслиги ва юксалиши учун хизмат қилиш, зарур бўлса,
заҳмат чекиб, жонини ҳам аямаслик ғоялари олға сурилади. Бу халқ қаҳрамонларининг
деярли барчасига хос бўлиб, улар образига қудратли тарбиявий куч бағишлайди,
маънавий идеалга айлантиради.Замонавий дунёда ахборот хуружлари ва маънавий
таҳдидларга қарши туришда бой маданий меросимиз муносиб манбадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |