85
Мавзу: Даволаш – профилактика муассаларига қўйиладиган гигиеник
талаблар
Максад:
-
бу мавзу талабаларни даволаш профилактика муассасалари (ДПМ)
қурилиши асослари билан таништиришга багишланган. Бунда ДПМ турлари,
курилиши учун жой танлаш, касалхона ховлисини зоналаштириш, касалхона
ички тартиби хусусиятлари, даволаш
– мухофаза ва эпидемияга қарши тартиб, уни ташкил қилиш турли махсус
даволаш бўлимлари тузилиши ва ўзига хос ички тартиби тушунтирилади.
Вазифа:
-
талабалар Даволаш-профилактика муассасаларининг замонавий қурилиш
асосларини, уларнинг турларини, даволаш муҳофаза ва эпидемияга қарши
тартибнинг элементларини, касалхона қурилиши учун жой танлаш,
ҳовлисининг ер майдони, уни зоналаштириш, ҳурилиш системалари, ҳабул
бҳлими ва бошка даволаш бҳлимларининг тузилиши, махсус бҳлим ва
касалхоналарнинг ҳзига хос тузилиши ва ички тартибини билиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш тизимининг муҳим
вазифаларидан бири булиб, унинг моддий техник базасини яхшилаш
ҳисобланади.Ўз.Респ. да касалхона койка фонди етарличадир, лекин
86
Республикамиз мустақилликка эришган пайтида бу касалхоналарнинг
кўпчилиги бир неча ўн йил аввал қурилган ва моддий эскирган бўлган.
1991 йилдан бошлаб, Ўз.Респ.да даволаш-профилактика муассасалари
моддий базасини кайта ташкил килиш ва такомиллаштириш бўйича жуда
катта иш килинди ва даволаш- профилактика муассасалари турлари
купайган ва уларнинг моддий базаси хам яхшиланган.
Хозирги пайтда Республикамизда даволаш-пролфилактика муассасалари
моддий техник базасини такомиллаштириш буйича ишлар давом этмокда ва
биринчи навбатдаги вазифалар қуйидагилар:
-
баъзи
бир
турдаги
даволаш-профилактика
муассасаларини
кенгайтириш (туғрукхоналар, юкумли касалликлар касалхоналари); янги
касалхоналар қуриш ва эски даволаш муассасаларини замон талабига кура
қайта қуриш;
-
махсус даволаш-диагностика марказларини яратиш, уларни энг
замонавий диагностика ва даволаш жихозлари билан таъминлаш;
Замонавий касалхона комплекс муассаса булиб, у қуйидаги вазифаларни
таъминлаши керак:
1.Беморлар учун яхши ва қулай шароитлар яратиш (даволаш-муҳофаза
тартиби).
2. Касалхона ички инфекциясининг профилактикаси;
3. Атрофдаги ахолии учун бехавотир булиши;
4. Тиббий ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиш.
Замонавий кўп профилли касалхоналарда турли хил таркибий
бўлимлари бўлиб, улар касалхона олдига қўйилган вазифаларни бажаришга
ѐрдам беради. Бу бўлимлар куйидагилар:
-
беморларни қабул қилиш бўлими;
-
операция блоки;
-
турли профилдаги палата бўлимлари;
-
гемодиализ бўлими;
-
гипербарик оксигенация бўлими;
-
анестезиология, реанимация ва интенситв терапия бўлими;
-
функционал диагностика бўлими;
-
эндоскопия бўлими;
-
даволаш физкультураси ва физиотерапия бўлими;
-
рентген-радиологик бўлим;
-
клиник - диагностика лабороторияси;
-
кон куйиш бўлими;
-
марказий стериллизация бўлими;
-
патологоанатомик бўлим;
-
аптека;
-
овкатлантириш хизмати;
-
Кир ювиш хизмати;
-
Дезинфекция бўлими;
-
омборхона, хизматчилар хонаси, маиший хоналар;
87
-
тез ѐрдам хизмати бўлими;
Бундай катта даволаш профилактика муассасалари таркибида ўзига таалукли
палата бўлимларида жойлашган клиник кафедралар хам бўлиши мумкин.
Юкорида курсатилган таркибий бўлимлар одатда Республика, ўлка,
катта шахар кўп профилли касалхоналарида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |