Узбекистон согликни саклаш вазирлиги



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/77
Sana22.04.2022
Hajmi0,83 Mb.
#573110
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
atrof-muxit gigienasi

 
Жаррохлик булими 
 
 
Бу бўлимнинг ўзига хос хусусияти унда операция блокининг 
бўлишидир. Операция блокига қўйиладиган асосий талаб, асептикани 
таъминлаш. Операция хонаси хавосининг бактериал жихатдан тозалиги 
операциядан кейинги йирингли асоратларнинг пайдо булишига таъсир 
килади. Замонавий куп уринли касалхоналарда марказлашган операция 
блоклари курилади, лекин акушерлик ва юкумли касалликлар булимларида 
улар алохида булади. 
Операция блоки тоза ва септик жаррохлик бўлимлар учун алохида қурилади 
ва бир-бирига утмайди. Операция блоки тузилишида, жихозланишида 
касалхона 
ички 
аэроген 
инфекциясининг, 
айникса 
стафилококк 
инфекциясининг олдини олишга ахамият берилади. 
Операция блокига инфекция ходимлар, жиҳозлар, каталкалар ва 
бошқалар билан олиб киритилиши мумкин. Шунинг учун, операция блокига 
кирадиган 
барча 
ходимлар 
санитар-ўтказгичдан 
ўтадилар.Санитар-
ўтказгичнинг ―ифлос зонасида‖ ходимлар ечинадилар ва кийимларини 
шкафда колдирадилар.‖Тоза зонага‖ ўтиш учун аввал душга тушиб, операция 
блоки учун тоза кийим, пойафзал киядилар. Операция блокининг минимал 
хоналар таркиби: операция хонаси, операциядан олдинги хона, стериллаш, 
наркоз ва материаллар хонаси. Катта касалхоналарда анестезиологик хизмат 
хонаси, реанимация, операциядан кейинги палаталар(уларда кислород, 
сунъий нафас аппаратлари), рентген хонаси, инструмент-материаллар хонаси
булади. Агар касалхонада анестезиология-реанимация бўлими бўлса, 
интенсив терапия палаталари бўлмайди.
Жарроҳлик бўлимига қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Жаррохлик блоки, диагностик бўлим ва қабул бўлими билан алоқа килиш 
қулай бўлиши шарт (клиник-диагностик лаборатория, функционал-
диагностика ва рентген-бўлимлари). 
2.Боғлов ва муолажа хоналари етарли бўлиши шарт. 
3.Операциядан кейинги беморлар учун яхши шароит яратиш лозимдир. 
4.Жаррохлик бўлимида беморлар учун «тоза» ва «йирингли» бўлимлар 
ажратилиши керак. 
Умумий жаррохлик бўлимида палаталар секцияси терапия бўлимига ўхшаган 
бўлиши керак. Умумий жаррохлик бўлимида операция блоки хам булади.


98 
Операция блоки – бўлимнинг бир томонида ѐки алохида каватда 
жойлаштирилади. Улар шимолий румбаларга қараб ориентацияланган 
бўлиши керак, чунки бунда туғри тушаѐтган қуѐш нурлари хонани иситиб 
юбормайди, ҳамда никелланган асбоблар ялтираб кўзни қамаштирмайди. 
Табиий ѐритилиш бутунлай бўлмаслиги хам мумкин эмас, чунки бунда 
тиббий ходимлар тез толиқиб қоладилар. ЕК-1:4; 1:5;, табиий ѐруглик 
коэффициенти эса-1,5%дан кам бўлмаслиги керак. Операция хоналарининг 
сунъий ѐритилиши: Умумий ѐритилиш 400-500 лк, махаллий ѐритилиш, яъни 
операция майдонини ѐритиш бестенев лампалари орқали амалга оширилади 
ва 10-15.000 люкс ва ундан кўп бўлиши лозим. 
Асептика шароитини таъминлаш учун операция хонаси яхши 
ювиладиган ва дезинфекция қилиниши мумкин бўлиши керак. Шу сабабли 
унинг деворлари кул ранг, хаво ранг, яшил рангли мойли бўѐқ билан 
бўялиши ѐки кафель билан қопланиши керак. Операция блокидаги барча 
хоналар поли сув ўтказмайдиган ва тез-тез дезинфекция воситалари билан 
ювишга чидамли ва каталкаларни юргазишга қулай материаллар билан 
қопланади. Асептика қоидаларига биноан операция блоки ўзи алоҳида ѐпиқ 
хоналар таркибидан иборат, лекин бунда микроиқлим ѐмонлашади: 
хоналарда 
наркотик 
моддалар 
парлари, 
карбонат 
ангидрид, 
микроорганизмлар йиғилиб қолади. Операция хоналарида доимий 
микроиқлим ва ҳавонинг нормал санитар ҳолатини сақлаб туриш учун 
кондиционерлар ѐки ҳаво берувчи ва сўрувчи вентиляция билан 
таъминланади. Бунда киритилаѐтган ҳаво бактериологик тозаланади. Бир 
соатда 10 марта ҳаво берилиши ва 5 марталик сўрилиши лозим. Хаво 
тепадан берилади, пастдан сўрилади. Ҳавонинг тозалигини сақлаш учун 
операциялар ўртасида «танаффуслар‖ бўлиши керак, яъни операция хонаси 
кетма-кет тўхтовсиз ишлатилмаслиги керак. Шу билан бирга операциядан 1-
1,5 соат олдин сунъий қисқа ультрабинафша нур манбаси бўлган бактерицид 
кварц лампалари билан ҳавони ва юзаларни санация қилинади, пол 
дезинфекция воситалари билан ювилади. 
Операция блоки таркибига операция, операциядан олдинги, стерил, 
наркоз ва бошқа хоналар киради. 
Операция хонасида 30та касалга 2 операцион стол мўлжалланади. Унинг 
майдони 36-42 м
2
, коридорни эни эса 2,8 м. 
Операция қилишдан олдинги хона – ходимларни операцияга тайѐрланиши 
учун мўлжалланган. 
Наркоз хонаси – бу ерда анестезиолог ишлайди ва наркоз анжомлари 
сакланади. 
Стериллизация хонаси – одатда иккита операция хонанинг ўртасида 
жойлаштирилади ва у стерил асбобларни сақлаш учун мўлжалланган. 
Операцион блок ѐнида операциядан кейинги хона жойлаштирилади. Битта 
операциядан кейинги хона 2 ўринга мулжалланган. Бир ўринга 13 м
2
ажратилади. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish