ِنا ْندِم َردَدثَََْ ْندَم
ُللها َلدَعَُ ِزيَفْغِتدْس
َرْخَم قيِض ّْلَُ ْنِمَو ي َُرَدف ٍّمَه ّْلَُ ْنِم ُأَل
َلا ُثْيَح ْنِم ُأَهَزَزَو ي ُ
ُبِلَتْحَط
.ُمِكاََْاَو ُّ ِنِاَرَػبَّطلاَو ُدَْحَأَو َدُواَد وُبَأ ُهاَوَر
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша
(банда)
учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш,
тангликдан чиқиш йўлини
(пайдо)
қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
(Абу Довуд,
Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривояти
16
).
Ҳадисда айтилишича, ким ихлос билан кўп истиғфор айтса, Аллоҳ таоло уни ғам-ташвишдан халос
этади, мушкулини осон қилади, ўзи кутмаган томонидан ҳалол, покиза ризқ беради.
Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди.
Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ,
астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга кўп-кўп юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга, албатта, ѐрдам беради. Аллоҳ
неъматларига шукр қилган, Ўзига ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз
қолдирмайди.
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади. Жаъфар Содиқ
шундай деган: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин” (“Ат-табақотул кубро
лиш-шаъроний”).
Ойлик маоши кечикаѐтган, савдосидан барака кўтарилган одам истиғфор айтса, ишлари юришиб
кетади. Аллоҳ кўп истиғфор айтган бандани хаѐлига келмаган томондан ризқлантиради.
Қарзга ботган ѐки бировга қарз бериб, пулини ололмай юрган одам ҳам истиғфор билан муродига
етади.
Агар оилада нотинчлик бўлса, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ѐки фарзандлар итоатсизлик
қилса, катталар гапига кирмаса, истиғфор айтилади.
Баъзида инсоннинг моддий ҳолати яхши бўлсаям негадир қалби безовталанаверади: пули бор, ошна-
оғайнилари, таниш-билишлари бисѐр, негадир қалби нотинч. Мана шундай пайтда истиғфор айтилса,
кўнгилдаги ғашлик арийди. Кўп истиғфор айтган инсон ўзини анча енгил ҳис қилади. Чунки ҳар сафар
истиғфор айтилганида кўнгилдаги доғлар ювилади, дилхиралик барҳам топади.
Мўмин банда ўз-ўзидан қийинчиликка учрамайди. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси, Аллоҳ
кимни яхши кўрса, мусибат билан синайди. Бу синовга чиройли сабр қилган банда гуноҳлари кечирилади,
имони мустаҳкамланади, қалби покланади, мартабаси кўтарилади.
Мўмин киши мусибатга учрашининг иккинчи сабаби гуноҳ-маъсиятдир. Маъсиятга қўл урган
мўминнинг гуноҳи кечирилиши, мана шу дунѐнинг ўзида жазосини олиб, покланиши учун Аллоҳ унга дард,
машаққат, ғам-ташвиш беради. Иккала ҳолатда ҳам мўмин банда чиройли сабр қилади, Аллоҳ таолога
такрор-такрор истиғфор айтади, У зотдан гуноҳларини авф этишини сўрайди. Шунда машаққатлардан
фориғ бўлади, ажр-савобга эришади, ўзи ўйламаган тарафдан ризқлантирилади.
Юқоридаги битикларни ўқиб, истиғфор ризқ эшикларини очувчи асосий калитлардан бири эканини
билдик. Хўш, истиғфор қандай айтилади?
Қуйида суннатда келган истиғфор сийғаларидан (яъни, шаклларидан) айримларини келтирамиз:
1.
.َللها ُرِفْغَػتْسَأ
Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
16
Баъзи муҳаддислар ривоят санадидаги Ҳакам ибн Мусъаб туфайли бу ҳадисни заиф, дейишган. Аммо Ҳокимга, Аҳмад
Муҳаммад Шокирга кўра, бу ҳадис санади саҳиҳ.
www.ziyouz.com kutubxonasi
32
Маъноси:
Do'stlaringiz bilan baham: |