Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


-КАЛИТ. КЎП ИСТИҒФОР АЙТИШ



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

14-КАЛИТ. КЎП ИСТИҒФОР АЙТИШ 
Арабча “истиғфор” сўзи “беркитиш”, “ѐпиш” мазмунини англатади. Тилимизда “истиғфор айтиш”, 
“мағфират сўраш” бир маънода қўлланади. Аллоҳга истиғфор айтиб гуноҳларни кечириши, банда ҳолига 
раҳм қилиши сўралади. 
Қуръони карим оятларида, ҳадиси шарифларда айтилишича, кўп истиғфор айтган одамнинг ризқи 
кенг бўлади. Жумладан, Каломуллоҳда Нуҳ алайҳиссалом тилидан шундай дейилган: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 
“Кейин мен: “Парвардигорингиздан мағфират сўранг. Албатта У ўта мағфиратли Зотдир. 
(Шунда)
У Зот устингизга осмондан ѐмғир қуйдиради, сизларга мол-дунѐ, бола-чақа билан мадад 
беради, сизларга боғу бўстонлар, оқар дарѐлар 
(ато)
 қилади”, дедим”
(“Нуҳ” сураси, 10-12-оятлар).
Нуҳ алайҳиссалом қавмига мурожаат қилиб деди: 
– Эй қавмим, сизлар Раббингиз Аллоҳга гуноҳларингиз учун истиғфор айтинг, ихлос билан тавба 
қилинг. Шунда Аллоҳ устингизга баракали ѐмғир ѐғдиради, бойлигингизни, фарзандларингизни 
15
Шуайб Арнаутга кўра, бу – ҳасан лиғайриҳ ривоят, лекин узилиб қолгани учун санади заиф. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


30 
кўпайтиради, ширин-шакар мевалар берувчи боғ-бўстонлар, ўсимликлар, дарахтлар ўсиб-унишига сабаб 
бўлувчи оқар дарѐлар пайдо қилади. Натижада яхшилик, файз-барака кўпаяди. 
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Яъни, агар Аллоҳга ҳақиқий тавба қилсангиз, истиғфор 
айтсангиз, У Зотга итоат этсангиз, ризқингиз кўпаяди, Аллоҳ осмон баракасидан устингизга ѐмғир ѐғдиради, 
ер баракасидан ўсимликлар, турфа набототлар ундириб чиқаради, чорваларингиз елинини сутга тўлдиради, 
сизларга кўп бола-чақа, бойлик ато этади. Шунингдек, Аллоҳ сизларга ҳар хил мевалари бор, ўртасидан 
дарѐлар оқиб турадиган гўзал боғлар беради” (“Тафсиру Ибни Касир”). 
Демак, истиғфор айтган киши: 
1. Гуноҳлари Аллоҳ тарафидан кечирилади. 
2. Устига кетма-кет раҳмат ѐмғирлари ѐғдирилади. 
3. Мол-дунѐсини, фарзандларини Аллоҳ кўпайтиради, унга сўлим боғлар, анҳорлар ато этади. 
Оятда тилга олинган қавм дунѐга қаттиқ берилганди, мол-дунѐни, фарзандларни жонидан ортиқ 
кўрарди. Шунинг учун Нуҳ алайҳиссалом уларни мана шу йўл билан имонга, Аллоҳга бўйсунишга 
чақирмоқда. 
Айтилишича, узоқ йиллар давомида қилинган даъватни қабул этмасдан, пайғамбарларни ѐлғончига 
чиқаргач, Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавми бошига қурғоқчилик балосини юборади, аѐлларини туғмас 
(бепушт) қилиб қўяди. Шундан сўнг имон келтиришса, бошларига тушган оғир кунлар аритилиши 
билдирилади. 
Шаъбийдан ривоят қилинишича, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни 
одамлар билан ѐмғир сўрашга чиқди, лекин қайтиб келгунича фақат истиғфор айтди. Шунда унга: “Ёмғир 
сўраб дуо қилганингизни эшитмадик”, дейилди. Умар ибн Хаттоб: “Мен ѐмғирни – унинг сабабидан ѐмғир 
ѐғадиган – осмон мажодиҳларидан (яъни, истиғфор билан) талаб қилдим”, деди. Кейин 
“Парвардигорингиздан мағфират сўранг. Албатта У ўта мағфиратли Зотдир. (Шунда) У Зот устингизга 
осмондан ѐмғир қуйдиради...” оятини ўқиди (“Тафсиру Ибни Касир”; “Руҳул маоний”). 
“Мажодиҳ” сўзи (бирлик шакли – “миждаҳ”) юлдузлар маъносини англатади. Араблар наздида 
миждаҳ ѐмғир ѐғишига далолат қиладиган юлдуздир. Умар розияллоҳу анҳу истиғфорни ўша юлдузга 
ўхшатган, уларга ўзлари биладиган нарса ила хитоб қилган, лекин юлдузларни айтмаган (“Ан-ниҳоя фи 
ғарибил асар”). 
Ривоят қилинишича, бир киши машҳур тобеин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ олдига келиб, 
қурғоқчиликдан шикоят қилди. У зот ҳалиги одамга: “Истиғфор айт!” деб маслаҳат берди. Бошқа одам 
камбағалликдан, яна бошқаси фарзандлари камлигидан, яна бири ер унумдорлиги пастлигидан шикоят 
қилди. Ҳасан Басрий уларнинг барчасини кўп истиғфор айтишга буюрди. Шунда Рабийъ ибн Субайҳ 
бундан ҳайрон бўлиб: “Олдингизга одамлар келиб, турли масалада мурожаат қилишди. Бироқ сиз уларнинг 
ҳаммасига истиғфор айтишни буюрдингиз. Бунинг сабаби нима?” деб сўради. Ҳасан Басрий саволга 
жавобан юқоридаги оятни ўқиб берди (“Тафсирул Қуртубий”; “Тафсирун Насафий”). 
Бошқа сурада Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмига шундай хитоби келтирилган: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish