Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиш



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

6. Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиш. 
Банда қўл очиб дуо қилганида Аллоҳнинг раҳматидан умид қилади. Баъзида дуо ижобати кечикиши 
мумкин. Шунда Аллоҳга янада кўпроқ юкинилади. “Дуо қилдим, ижобат бўлмаяпти”, деб ноумид бўлиш 
мўмин бандага ярашмайди. 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар биронтангиз: “Дуо қилдим, аммо ижобат бўлмади, деб 
шошилмаса, дуоси, албатта, ижобат қилинади”, деганлар (Бухорий ривояти). 
7. Такрор-такрор дуо қилиш. 
Мўмин банда: “Бир-икки сўрадим, бермади”, деб дуо қилишни тўхтатмайди, Раббига кўпроқ илтижо 
этади. 
Муҳим ишлар олдидан етти мартагача, ҳатто ундан ҳам кўпроқ истихора қилиш (яъни, Аллоҳдан 
ѐрдам сўраш) тавсия этилган. Шундай экан, дуони тўхтовсиз қилавериш керак. Зеро, биз сўраган нарсани 
бериш Аллоҳга оғирлик қилмайди. Аллоҳ дуойимизни қачон ижобат этишини Ўзи билади. 
Қалб очилиб, кўнгилга хотиржамлик инганида дуо қилишга аҳамият берилса яхши. Чунки бундай 
ҳолат ҳар доим бўлавермайди. 
8. Мўмин биродарлари ҳақига дуо қилиш. 
Аллоҳ таоло бизларга ўтмишда ўтган мўмин биродарларимиз ҳақига дуо қилишни таълим берган. 
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминнинг узоқдаги биродари ҳақига қилган дуоси мустажоб 
эканини таъкидлаганлар. 
Демак, дуода ҳам бошқа мўминлар эсланиб, улар ҳақига яхшилик сўралса, дуо ижобати тезлашади. 
Шу билан бирга мўмин биродари ҳақига сўралган нарса дуогўйга ҳам берилади. 
9. Дуони махфий тарзда қилиш. 
Дуо – қалб билан боғлиқ ибодат. Шунинг учун дуони имкон қадар одамларга билдирмасдан, ихлос 
билан қилинади. Ошкора дуога риѐ аралашиши мумкин. Аммо махфий дуода ихлос бўлади, у қалбдан 
чиқади. Қалб тубидан отилиб чиққан дардли дуонинг қабул бўлишига шубҳа йўқ. 
10. Дуо қилувчининг гўзал суратда бўлиши. 
Аввало, қиблага юзланиб, ўзини хокисор тутган ҳолда, покиза либосда, тоза жойда дуо қилинади. Бу 
пайтда таҳоратли бўлиш афзал. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish