Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ШОИРНИ МАҲВ ЭТГАН ГЎЗАЛ
 
 
Ўн беш ёшли Михаил Лермонтов уни балда учратди. Қора кўз, мафтункор 
чеҳрали дилбар у ҳатто шоир ижодига қизиқишини секингина сездириб 
қўйди. Шоир эса ниҳоят қадрдон қалбни топдим деб ўйлаганди. Лекин у 
қаттиқ янглишган экан. Илк муҳаббат унинг юрагига ўн ёшлигида чўғ ташла-
ганди. Ўшанда уни бувиси Кавказ воҳаларига олиб борган эди. Ўша ерда Миша 
бу қора кўз паризодни кўриб қолди. Унинг тўққиз ёшли маъшуқаси чиндан ҳам 
дилбар бўлганми, энди бу ҳақда аниқ бир нарса айтиш мушкул. Бироқ у ҳар 
куни унинг ташрифини интиқлик билан кутган. 
 
Наҳотки, ўша болаликдаги туйғуси ягона қувончи бўлиб, кейингилари унга 
фақат азоб-уқубатлар келтирган бўлса? Шу каби ўйлар ўн етти ёшли 
Лермонтовни мижжа қоқтирмасди. У бу кунни узоқ кутган эди. Ҳа, 
Чарторижскийлар ўз дала ҳовлиларига майнинг бошларида кўчиб ўтишди, 
бугун эса... О, тунги соат уч, бу дегани 2 июнь ниҳоят кириб келди. Кеча у 
244


юзига шафқатсиз тарзда ураётган шох-шаббаларга эътиборсиз, отига қамчи 
солиб, елдек учиб келган эди. Хўш, нима? Уни очиқ юз билан кутиб олишди. 
Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Наташани қидириб боққа томон юрди. Улар 
боғда учрашишди. Қиз опаси Дашенка билан нималарнидир пичирлашишарди. 
“О Мишел, келганингиз ажойиб бўлибдида, тушликда учрашармиз...”.
Шундан сўнг икки дилбар бўлиниб қолган суҳбатларини давом эттирганча 
юриб кетишди. Лермонтов эса жимжимадор соябон остида бошларини бир-
бирига теккизганча кетаётган қизлар ортидан сеҳрлангандай қараб қолди. 
Маскарадга кийиш учун махсус кийимлари йўқлиги уни анча хуноб қилди. 
Лекин у ерда ўзи каби безанганлар талайгина эканлигини кўриб кўнгли жойига 
тушди. Яхшиям юзида ниқоб бор. Бўлмаса бундай балга илк бор келган 
ўспиринни таниб қолишарди. Бунгача Миша пансиондаги балларда иштирок 
этганди. Лекин отаси айтгандек, улар “гўдаклар рақслари” эди. Бугун эса ўсмир 
катталар даврасига киритилган эди. 
−Саша, кел, онажонимдан қочиб кетамиз, − таниш овоз уни шошириб 
қўйди. 
Иккита ёшгина қиз ранг-баранг либос ҳамда ниқобда уни ортда қолдириб, 
қўлларидаги елпиғич билан елпинганча ўтиб кетишди. Мишанинг юраги 
гупиллаб кетди. Наҳотки, у ўша бўлса? Гап қора кокил ҳақида кетаётган эди. 
Унинг ҳамроҳини Лермонтов дарров таниди, Саша Верешагина, унинг 
болаликдаги таниши. Унинг дугонаси эса мана бир ойлар ёш шоирнинг хаё-
лини ўғирлаган гўзалга жуда ўхшарди. Наташа Иванова. Уни илк бор 
пансиондаги кечада учратганди. Аммо олдига боришга юраги бетламади. 
Шунчаки узоқдан томоша қилганди... Унинг кўнгли нозик, ақли расодек бўлиб 
кўринган эди. Улар Саша билан дугона экан. Наташа билан танишиб олиш 
имкониятини қўлдан чиқармаслик керак.
Наташа у ўйлаганидан ҳам минг чандон ақллироқ, яхшироқ бўлиб чиқди! У 
ҳатто бу ўсмир шоир билан ёлғиз шеърхонликларга бутун кеча рақсларини 
245


алишди. Лермонтов қизга шеьрларини ўқиб берар, у яна сўрарди... яна... яна... 
Кейин Байрон ҳақида, унинг вафот этган отаси − ёзувчи Фёдор Иванов 
хусусида суҳбатлашишди. Ҳа, унинг адабиётга диди чакки эмас эди. Отасидан 
ўтгани сезилиб турарди. Дилбарлиги, назокати онасиники эди. Екатерина 
Ивановна иккинчи бор турмушга чиққач, Чарторижская бўлганди. У қизини 
нотаниш йигит билан гаплашишига қаршилик билдирмади. Узоқдан уларга 
кўз қирини ташлаб турди, холос...
Дўсти Дима Дурнов севиб қолганини сезиб қолди. Ўша дилбар кимлигини 
билиш учун тинимсиз суриштира бошлади. Наташа ҳақида Лермонтов 
гаплашишни истамасди. У осмондан тушган бахт қушини чўчитиб юборишдан 
қўрқарди. Шунда у ўз ҳислари, севган кишисининг ким эканлигини ишора 
қилиб шеьр ёзди. У қуйидаги сатрлар билан бошланарди: 
Мангу ғамга тушиш учун кўп бор севдим мен, 
Ишқ болин тотмадим бахтли бўлай деб ... 
 
−Тақдир ишқда бахтни топиш учун имконият берармикан? − ўйларди 
Лермонтов ёзган сатрларига кўз югуртирар экан. Балки у кўп азият чекканман 
деб, ўзини-ўзи алдаётгандир. Ахир уни бир вақтлар Анюта Столипина ҳам 
юрагининг бир бурчагини чинакамига чертганди-ку! Биргина шу қизга бўлган 
муносабати уни қанчалар азият чектирган, ҳижрон, рашк аламини тортган
дилини тилка-пора қилганди-ку! Энди эса Наташа. Нима бўлгандаям бутун 
умидлари пучга чиқиб, ихлоси қайтмасин-да! 
...Баҳор кириб келди. У билан бирга битирув ҳаяжонлари. Лермонтов 
пансионнинг сўнгги босқичини тугатди. Тантанали йиғилишда уни энг яхши 
ўқувчи дейишди. Кейин эса бал уюштирилди у ерда яна Наташани кўрди. Висол 
онларини фақат бир нарса ғамга буркарди. Уларни узоқ вақт ҳижрон дамлари 
кутарди. Қизни ота-онаси Николское-Тимонинога олиб кетишмоқчи, у эса 
246


бувиси билан ёзги таътилга Середниковога кетиши керак эди. Наташа билан 
видолашар экан, Михаил ҳижрон дамларида унга атаб шеърлар битишга ваьда 
берди. У ваъдаси устидан чиқди. Ўшанда август ойи эди. Лермонтов 
кутилмаганда ғамли сатрлар ёза бошлади: 
Юракни ўртаган туйғум ишқимга,
Жавобни беҳуда узоқ кутди дил. 
Муҳҳабатни дедим, кўзда ёшимла, 
У менинг орзуим экан-ку, кўнгил ... 
Ушбу сатрлардан ўзи ҳам даҳшатга тушиб кетди. У ёзгани тақдири 
эканлигини яхши тушунарди. Кун бўйи Наташа ҳақида, сўнгги хайрлашув 
онлари хусусида ўйлади. Йўқ, ҳеч бир ишора айрилиқни башорат этмасди. 
Қанийди, уни бир бора кўрсайди!.. Лекин шароитлар уларни учраштиришга 
қўймасди. Михаил Москвага эртароқ келди. У университетга имтиҳон топ-
шириши керак эди. Кейин эса Москвага вабо тарқалди. Чарторижскийлар фақат 
қишга яқин келишди. 
Михаил Наташани кўрганда, ўзини йўқотиб қўйди. Энди бу қизга бўлган 
ҳисларини яширишга ҳожат ҳам йўқ эди. Михаилнинг Чарторижскийлар уйига 
киришга рухсат бор эди. У гоҳ аввалгидек меҳрибон бўлиб қолар, гоҳ эса уни 
умуман кўрмасди. Балларда ҳам фақат ҳарбийлар билан рақсга тушарди. Бу қиш 
Лермонтов туйғулари учун жуда оғир кечди. 
Бир куни Лермонтовни Наташаларнинг ёзги дала ҳовлиларида дам олишга 
таклиф этишди. У бу таклифни бажонидил қабул қилди. Ўшанда у тақдир унга 
ҳозирлаб қўйган бахт унинг елкасига қўнади, деб ўйлаган эди... Афсуски, 
Николский-Тимонинида ўтказган сўнгги ҳафтаси у учун кутилмаган 
даҳшатларга тўла ўтди. Қиз ўз хушторлари ҳақида тинимсиз сўзлаб, Ми-
хаилнинг устидан очиқчасига куларди. У қиз билан танҳо гаплашиб неча бор 
247


ҳаракат қилди, лекин бари бефойда кетди. Энди уни шеьрият ҳам мутлақо 
қизиқтирмасди... Кейин эса қизнинг уйида тўйга тайёргарлик бошланди. 
Маълум бўлишича, гвардиячи офицер граф Мусин-Пушкинни куёв 
қилишаётган экан. У келишидан бир кун олдин Лермонтов жуфтакни ростлашга 
куч топа олди...
Юракдаги бу яра шоирни узоқ вақт қийнади. Наташанинг унга бўлган 
ҳислари шунчаки бир вақтихушлик бўлганлигига ишониш қийин эди. Энди у 
балларда эркаклар билан ноз-фироқ асносида суҳбатлашаётган маҳбубасини 
узоқдан кузатиб турарди. Гап-сўзларга қараганда, Екатерина Ивановна, ниҳоят, 
қизига муносиб куёв топибди... Отаси вафот этгач, унинг дардлари кўпайиб, 
азоблари пасайгандек бўлди. Шунда Лермонтов “Ғаройиб одам” драмасини 
ёзишга ўтирди. Бу асарда шоир ўзининг бутун изтиробларини баён этди. Сўнг-
ги нуқта қўйилгач, юрагидаги дард-аламлар бироз тарқалгандек, ўзини анча 
енгил ҳис этди... 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish