яшаб кўплаб шеърлар ёзди. Вақт ўтган сайин уни ҳам унутди. Шундан сўнг
шоир бутун аламини шеър ёзишдан олди. Бироқ бўм-бўш юрак яна аёллар иш-
қида ёна бошлади. Ён қишлоқ Тригорскда Прасковя Александровна Осипова
эри билан яшарди. Улар билан бирга биринчи эридан Анна ва Евпраксия, ўгай
қизи Александра Ивановна ҳамда жияни Анна Ивановналар бирга туришарди.
Пушкиннинг бу қўшнилари билан муносабати яхши эди. Улар шоирни интиқ
кутишарди. Ёшлар бекорчи вақтларини кўнгилхушлик ила ўтказишарди.
Шоир эса қизларни хафа қилиб қўйишдан қўрқарди. Шу боис, уларга эҳтиёт
бўлиб муомала қиларди. Қизлар шоирга ҳар хил совғалар тақдим этишарди. Уй
бекаси Александрни ёқтириб қолди. У шоирдан ўн беш ёш катта эди. Шоир эса
ўн беш ёшли Евпраксияни севиб қолди. Уни ҳазиллашишиб
Зизи деб
чақиришарди. Ажойиб кунларнинг бирида, иккалалари ёлғиз қолишди ва бир-
бирига кўнгил изҳор этишди. Ёшларнинг бу аҳду-паймони Тригорскликларга
маълум бўлди ва уларнинг бўлажак тўйлари ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Агар
Александрнинг қариндоши Анна Керн келмаганида, балки тўй ҳам бўлиб
ўтармиди?.. Пушкин қачонлардир А. Кернни Петербургда учратганди.
Шундан кейин ёшлар олти йил кўришишмади. Шоир Аннани кўргандан сўнг
ҳаловатини йўқотди. Яна илгариги муҳаббат дарди унга тинчлик бермади.
Аннага Ригага кетишидан олдин Александр унга тўрт варақ шеър ёзиб
берди. Анна уни очиб ўқиди. Анна Петровна Керн қирқ йилдан кейин ўз
эсдаликларида шундай ёзганди:
“Мен унинг шеърий совғасини кичкина
қутичага яшираётганимда у менга узоқ тикилди. Кейин қўлимдан тортиб олди-
да, қайтариб бермади. Мен уни қайтариб беришини ялиниб сўрадим. Буни
шоир қандай ўйлади билмайман”.
Анна Керн ва унинг қариндоши Анна Вулфлар ҳам Пушкинни ёқтириб
қолишади. Шундан кейин улар Ригага кетишади. Пушкин Анна Вулф ва Анна
Кернга мактуб битди. Анна Керн Ригада турмушга чиқади.
241
Пушкин Анна Кернга оиласини ташлаб, унинг олдига Псковга келишни
бот-бот такрорлайди. Анна эса худди шундай қилди ҳам, эридан қочиб кетди.
Бироқ эри уни алдагани учун маблағсиз қолдирди. Анна бир бурда нон топиш
учун корректура ўқиди, французчадан таржималар қилди. Бир амаллаб
қийинчилик билан кунини ўтказиб юрди. У Пушкинни яширинча кутди. Ан-
нанинг энди боши очиқ, улар учрашишлари мумкин эди. 1826
йили Михай-
ловскдан қайтган шоир у билан ёлғиз учрашишни унчалик истамади. Бироқ
шундай бўлса-да, жуда яқин бўлиб қолишди. Анна Керн Москвада яшай
бошлайди. Михайловскдан келадиган хатларни ўқир ва шоирнинг эҳтиросли
мактубларини сотиб пул ишларди. Бу ажойиб шеърларни Керн Глинкага
романс ёзиш учун берарди. Пушкин кимга атаб шеърлар ёзган бўлса, уларга
бағишланган романслар машҳур бўлди.
Шоир Москвага қайтгандан сўнг уни ҳар хил адабий кечаларга таклиф эта
бошлашди. 1826 йили кузда пойтахтда севимли
шоир билан ана шундай
учрашувлардан бирини ташкил этишди. Пушкин бундай учрашувдан боши
осмонга етди. Нашриётлар унга энг юқори қалам ҳақи тўлашарди. Шоир эса бу
маблағларни аямай ҳеч нарсани ўйламасдан сарфлаб юборарди.
Ниҳоят, Александр бу нотинч ҳаётдан чарчади. У энди тинч жой излаб
қолди. Пушкин ана шундай пайтда Анна Алексеевна Оленинни учратиб қолди
ва унга кўнгил берди. Шоир бу аёлнинг онасидан рад жавобини эшитгач, у ил-
гариги таниши Екатерина Ушакованинг қўлини сўраб борди. Бироқ энди кеч
бўлганди. Екатерина бошқасига унаштирилганди. Шундан сўнг тўла тўкис
бахтга эришолмаган шоир:
“Мен энди қайси остонага бош урай”,
дея алам
билан сўзлади.
Александр Пушкин 1828 йили қиш ойида Москвадаги баллардан бирида 16
ёшли чиройли қизча Наталя Гончарова билан танишди. Наталя бу ерга яқинда
келган бўлса-да, у ижро этган романслар барчани лол қолдирди. Уни Москва-
даги энг гўзал қиз деб тан олишди. Бундан ҳайратланган шоир қизга
севги
242
Тўй ниҳоятда тантана билан ўтди. Наталя илгаригидан-да гўзал ва чиройли
бўлишга ҳаракат қилди. Александр тўйдан кейин маҳбубасини янада кўпроқ
севди.
Александр Пушкин бахтли эдими? Ёшлигидан уни икки аёл телбаларча
севиб келарди. Бироқ Пушкин уларга эътиборсиз эди. Уни қайноқ қони жўш
уриб турарди. У “севги бобида” кўпларни учратди. Шунчалик кўп “севги
саргузаштларидан” унинг юрагини биронта гўзал жиз этказмаганди. Ниҳоят, у
ўз Наталясини топди. Бахт деб билганинг қаерларда,
уни билолмайсан,
кутилмаганда уни топасан. Александр Пушкин тақдирида ҳам шундай бўлди.
Пешонангга ёзилгани бўлади деб шунга айтишади-да.
.
Do'stlaringiz bilan baham: