107
органларининг Вояга етмаганларга ижтимсоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
марказлари зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартда қабул
қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
2833-сонли қарори билан тасдиқланган вояга етмаганлар ишлари бўйича
идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низомда кўрсатилган ваколатлар
доирасида комиссия қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:
- вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ва
уларнинг маиший яшаш
шароитини яхшилашда ёрдам кўрсатиш, давлат ёрдамига муҳтож бўлган
бошқа вояга етмаганларни жойлаштириш шаклларини аниқлашда
кўмаклашиш, шунингдек вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация
қилишга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ишларни амалга
ошириш;
- ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилмасдан
бошқа таъсир чораси қўлланиши белгиланган суднинг ажрими асосида вояга
етмаганларнинг хулқ-атворини кузатиб боришни ташкил этади,
шунингдек
ушбу тоифадаги вояга етмаганларнинг ҳисобини олиб боради;
- ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ҳамда етим ва ота-
она қаровисиз қолган болалар учун мўлжалланган таълим муассасаларида
сақлаш, тарбиялаш ва таълим олиш шароитлари, болаларнинг истиқомат
жойларида маданий
дам олишлари уюштирилиши, шунингдек, зарур
ҳолларда, умумтаълим мактабларида, бошқа
таълим муассасаларида,
маданий-маърифий муассасалар ва спорт ташкилотларида вояга етмаганлар
билан тарбиявий ишлар олиб борилиши юзасидан назоратни амалга
оширади;
- ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбиявий ишлар,
умумий таълим ва касб-ҳунар ўқувларининг олиб борилиши, уларни сақлаш
ва меҳнатининг тўғри ташкил этилиши юзасидан
доимий назоратни амалга
оширади;
- ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида вояга етмаганларни
сақлаш ва тарбиялаш шароитларини, шунингдек ички ишлар органларининг
вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш профилактикаси бўлинмаларидаги
ишларнинг ҳолатини текширади. Қонун нормалари асосида бошқа
вазифаларни ҳам амалга оширишлари мумкин.
Ушбу илмий-амалий шаҳланаётган қонун ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги “Ички ишлар
органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2010 йил 26 ноябрь
269-сонли
қарори
асосида
марказлар
вояга
етмаганларни
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига олиб боради, шунингдек
ушбу муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларни жойлаштириш бўйича
бошқа чора-тадбирларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: