Pdf-файлидаги расмий манба



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/65
Sana21.04.2022
Hajmi1,09 Mb.
#569707
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65
Bog'liq
«ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА НАЗОРАТСИЗЛИК ВА ХП ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА

17-модда. Меҳнат органлари
 
Меҳнат органлари ўз ваколатлари доирасида: 
вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга, касбга тайёрлашга, қайта 
тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади, улар билан 
тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор 
қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади; 
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
Меҳнат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни 
ҳам амалга ошириши мумкин. 
1. Вояга етмаганларни меҳнатга жалб этиш ва уларнинг меҳнат 
фаолиятини 
ташкил 
этиш 
улар 
ўртасида 
назоратсизлик 
ва 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг муҳим омилларидан бири 
ҳисосбланади. Шу билан бирга меҳнат шахсни тарбиялашда ва унинг 
шаклланишида ҳам катта аҳамиятга эга. Шу сабабли вояга етмаганларга 
меҳнат қилишда махсус имтёзлар жорий этилади.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий 
муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқда бўладилар, 
меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари 
соҳасида улар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив 
ҳужжатларда белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар. 
2. Меҳнат 
органлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасига 
кўра ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус 
ваколатли оганлар тоифасига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарори билан 
тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлиги тўғрисида»ги низом ва бошқа қонун ҳамда қонун ости ҳужжатлари 
асосида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини амалга оширади. 
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодексининг 255-моддаси асосида Меҳнат органларининг 
мансабдор шахслари мазкур кодекснинг 49, 49
1
, 50, 51-моддаларида 
кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни кўриб чиқиш, айбдор 
шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чораларини қўллаш орқали вояга 
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида 
иштирок этади. 
3. Меҳнат органлари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида қуйидаги махсус ваколатларга 
эга: 


76 
вояга етмаганларни меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб 
чиққан ҳолда, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини 
оширишга, ишга жойлаштиришга, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва 
уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади. Бунда махсус дастурлар 
ҳамда чора-тадбирларни амалга оширади. Махсус ўқув курслари ташкил 
этади. 
Вояга етмаганлар билан тузилган меҳнат шартномасини иш 
берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб 
чиқади. Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўра, меҳнат шартномасини иш 
берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асослари белгиланган бўлиб, 
вояга етмаган ходимларнинг мазкур модда асосида ишдан бўшатилиш 
асосларининг қанчалик қонунийлигини кўриб чиқади ва зарур ҳолларда вояга 
етмаганларнинг бу борада бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўради. 
Меҳнат органлари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва 
ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда 
ҳам фаол иштирок этади. Бунда ўз ваколатлари доирасида ғайриижтимоий 
хулқ-атворли, 
ҳуқуқбузарликлар 
содир 
этишга 
мойил 
бўлган, 
ҳуқуқбузарликлар содир этган вояга етмаганларни аниқлаш, уларнинг 
ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолиятни 
амалга оширади.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish