41
«Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисида»ги,
2016
йил
14 сентябрда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги,
2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги
қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли
Фармони, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли, «Ички
ишлар органлари фаолиятини
янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли, «Ички ишлар органларининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги
2017
йил
18 апрелдаги ПҚ-2896-сонли қарорлари ва бошқа тааллуқли қонун ости
ҳужжатлари асосида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этади ва амалга оширади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий
хужжатлар асосида
Ички ишлар органларининг Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарлик
содир этишга мойил бўлган қонун ҳужжатлари билан белгиланган тоифадаги
вояга етмаганларнинг профилактик ҳисобларини юритади ҳамда улар билан
якка тартибдаги тарбиявий профилактик ишларни амалга оширади.
2. Ички ишлар органлари жуда кенг кўламли тизимга эга бўлиб, ички
ишлар органларининг фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини,
жисмоний
ва
юридик
шахсларнинг
мулкини,
конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият
ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ва профилактикасини амалга оширувчи ҳар бир тузилмаси ўз
ваколатлари доирасида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширади.
3. Ички
ишлар
органларининг
вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини
амалга оширувчи
тузилмалари ўз ваколатларининг ҳажми ва аҳамиятидан келиб чиқиб
қуйидаги икки гуруҳга бўлинади:
биринчи гуруҳга – етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини қисман амалга оширувчи
тузилмалари киради (тезкор-қидирув, жиноятларни тергов қилиш, жамоат
тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, миграция
жараёнлари ва фуқароликни
расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги,
ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш хизматлари). Мазкур хизматлар вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасига тегишли бўлган вазифаларни бажаради.
Лекин вояга
42
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасига оид махсус ваколатларга эга бўлмайди;
иккинчи гуруҳга – вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи махсус
бўлинмалар киради ва уларнинг ташкил этилишининг асосий сабаби ҳам
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасини амалга ошириш ҳисобланади.
4. Ички
ишлар
органларининг
вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи
махсус бўлинмаларига қуйидагилар киради:
ички
ишлар
органларининг
вояга
етмаганлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмалари;
ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш марказлари.
Do'stlaringiz bilan baham: