9-модда. Вояга
етмаганлар
ишлари
бўйича
идоралараро
комиссиялар
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ўз
ваколатлари доирасида:
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасига доир чора-тадбирларни амалга оширади, уларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини
таъминлайди;
ҳудудий комиссиялар ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг
фаолияти таҳлилини амалга оширади, уларга ташкилий-услубий ёрдам
кўрсатади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг
ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ва тарқатади, уларга ташкилий-
услубий ёрдам кўрсатади;
давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида
назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
вояга
етмаганларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатларига
риоя
этилиши,
уларнинг
назоратсизлиги
ҳамда
ҳуқуқбузарлиги, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш
ҳамда
жойлаштириш
билан
боғлиқ
масалаларни
ўрганади
ва
умумлаштиради;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ҳамда
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича
келишилган ёндашувларни ишлаб чиқади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасига
оид
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
амалга
оширилишини таъминлайди;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг профилактикаси бўйича комплекс
тадбирларни ишлаб чиқади, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, шунингдек ушбу
тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ
мақсадли дастурлар лойиҳаларини ўрганади;
31
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликка, қаровсизликка, улар
томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар
содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар таҳлилини
ўтказади;
давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини
кучайтириш, ижтимоий шерикликни ва фуқаролик жамияти институтлари
билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини
кўради;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
вояга
етмаганларнинг
ҳуқуқлари,
Do'stlaringiz bilan baham: |