7-модда.
Вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида ота-она ёки ота-она ўрнини
босувчи шахсларнинг иштироки
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар болаларини таъминлаш,
тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажара
бориб, уларнинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини,
назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг профилактикасини таъминлаш
мақсадида:
таълим муассасаларида ўқиётган вояга етмаганларнинг ўқиш вақтида
ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар,
компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини
кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш)
жойларда бўлишига йўл қўймаслик, бундан мазкур муассасаларда таълим
фаолияти ёки таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган тадбир
доирасида бўлиши мустасно;
вояга етмаганларнинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари,
психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни
истеъмол қилишига, чекишига йўл қўймаслик;
26
вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатлар содир этишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини
кўради.
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларнинг
ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар,
компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини
кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш)
жойларда тунги вақтда улардан бирининг кузатувисиз бўлишига йўл
қўймаслик чора-тадбирларини кўради.
1. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг энг асосий субъекти – бу уларнинг ота-оналари ёки ота-
оналарининг ўрнини босувчи шахслар ҳисобланади.
Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳам ота-онанинг болаларга таълим-
тарбия беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилган. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, Ота-оналар ўз
фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга
мажбурдирлар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»нинг
«Ота-онанинг
болаларга
таълим-тарбия
беришга
оид
ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари» деб номланган 73-моддасида ота-она ўз болаларини
тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги, ота-она ўз болаларининг
тарбияси ва камолоти учун жавобгар эканлиги, улар ўз болаларининг
соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик
қилишлари шартлиги ҳамда ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида
белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши лозимлиги
белгиланган. Демак ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг
вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида иштирок этишлари, бу жараёнда улар асосий ролни
ўйнашлари қонун нормаси билан қатъий шарт этиб қўйилган. Қадимдан
ҳалқимизнинг «Қуш уйида кўрганини қилади» деган нақлидан келиб чиқиб,
ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар биринчи навбатда ҳаётда
ўзлари фарзандларига ўрнак бўлишлари ва уларни Ватан ривожига ҳисса
қўша оладиган, жамиятга фойдали шахс сифатида тарбиялашлари муҳим
ролни ўйнайди.
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг ўз болаларини
таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларининг
асосий таркибий қисмларидан бири ҳам болаларининг хавфсизлигини, ҳаёти
ва
соғлиғи
муҳофаза
қилинишини,
назоратсизлиги
ва
ҳуқуқбузарликларининг профилактикасини таъминлаш ҳисобланади.
2. Бу борада ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар
қуйидагиларга мажбур:
вояга етмаган фарзандларининг ўқиш вақтида, яъни уларнинг таълим
олаётган муассасадаги дарс жадвалига кўра ўқув машғулотлари белгиланган
вақтда ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар,
компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини
27
кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш)
жойларда бўлишига йўл қўймаслик. (Мазкур муассасаларда таълим фаолияти
ёки таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган тадбир доирасида бўлиши
мустасно).
Бунинг учун ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар ўз
фарзандларини улар ўқишга кетган вақтларида ҳам ўқишга борганлиги ва
ўқув машғулотларида тўлиқ қатнашганлигини назорат қилишга мажбур
ҳисобланади;
вояга етмаганларнинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари,
психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни
истеъмол қилишига, чекишига йўл қўймаслик.
Бунинг учун ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар фарзандлари
сутканинг барча даврларида назорат қилишлари зарур. Шунингдек, ота-она
ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаган фарзандларининг
кийими, хонаси, сумкаси ва бошқа буюмлари ҳамда жиҳозларини текшириш,
унинг нима билан машғул бўлганлиги ёки машғул эканлигини тергашга
ҳақлидирлар;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатлар содир этишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради.
Бунинг учун ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар
фазандларига нисбатан доимий равишда тарбиявий-педагогик таъсир этиш,
уларнинг хулқ атворида ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-
ҳаракатлар содир этишга мойиллик туғулишининг олдини олишлари зарур;
Вояга етмаганларнинг тунги вақтда ресторанлар, кафелар, барлар,
клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет
тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган
хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда ота-она ёки ота-она
ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувисиз бўлиши уларнинг тарбиясига
жиддий салбий таъсир этиб, вояга етмаганларда ҳуқуқбузарликлар ёки
бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишга мойил бўлган хулқ-
атворни шакллантиради.
Шунинг учун вояга етмаганларнинг тунги вақтда ресторанлар, кафелар,
барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет
тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган
хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда ота-она ёки ота-она
ўрнини босувчи шахсларнинг кузатуви билангина қўйилади.
Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги
вақтда ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувисиз
бўлишига йўл қўйганлик учун ресторанлар, кафелар, барлар, клублар,
дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан
фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд
бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул
шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда (188
2
-м.)
жавобгарлик назарда тутилган.
28
Do'stlaringiz bilan baham: |