18
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларга
имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф
этиш ҳисобланади. Мазкур вазифалар тегишли
ваколатли субъектларнинг
фунционал вазифалари доирасида бажарилади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси чора-тадбирлари аслида уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳисобланади.
Масалан, вояга етмаганларнинг ижтимоий таъминот, тарбия ва таълим
соҳасидаги
ҳуқуқларини
амалга
ошириш
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси аввало, уларга тарбиявий-педагогик таъсир этишни назарда
тутади. Бунда вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини
шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот, тарбиявий ва педагогик чора-
тадбирлар амалга
оширилади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва
оилаларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш бундан вояга
етмаганлар ва оилаларни аниқлаш ҳамда уларга қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ижтимоий-педагогик реабилитация чора-тадбирларини қўллаш
ҳисобланади.
Ижтимоий-педагогик реабилитация ота-оналар ёки уларнинг ўрнини
босувчи шахсларнинг ўз фарзандларини таъминлаш,
тарбиялаш ва уларга
таълим бериш бўйича мажбурятларини бажаришларига кўмаклашишга
йўналтирилади;
вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш ўз хусусиятига кўра
ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва бунинг учун Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 188, ва 188
1
-моддаларида
ҳамда Жиноят
кодексининг 127-моддасида бундай ҳаракатлар учун жавобгалик
белгиланган.
Вояга етмаган шахс ҳали ақлий ва руҳий жиҳатдан тўлиқ камолга
етмаганлиги учун уларда қизиқувчанлик, ўз хатти-ҳаракатларининг
оқибатларини тўлиқ
англаб етмаслик, катталарга нисбатан тақлид қилиш
кабилар ҳис-туйғуларга берилувчанлик кучли бўлади. Шу сабабли уларни
ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир
қилишга жалб этиш осон бўлади. Вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликлар
ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш
жазо қўллаш таҳдиди билан давлат томонидан таъқиб этилади.
Вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш ҳолларини аниқлаш
дейилганда ваколатли субъектлар томонидан бундай ҳолатларнинг
мавжудлигини, содир этилганлигини ёки содир этилаётганлигини ўз
ваколатлари доирасида аниқлаш ҳамда қайд этишга қаратилган
фаолият
тушунилади.
19
Вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш ҳолларига барҳам бериш
аниқланган бундай фаолиятни тугатиш ва уларнинг келгусида содир
этилишини камайтиришга қаратилган фаолият тушунилади
.
Do'stlaringiz bilan baham: