Pdf-файлидаги расмий манба


ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/65
Sana21.04.2022
Hajmi1,09 Mb.
#569707
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65
Bog'liq
«ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА НАЗОРАТСИЗЛИК ВА ХП ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила
— ота-она ёки 
ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларни таъминлаш, 
тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини 
бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд 
уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан 
шафқатсиз муомалада бўлаётган оила; 
назоратсиз
— ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар 
томонидан вояга етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш 
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим 
даражада бажармаганлик оқибатида хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга 
етмаган; 
якка тартибдаги профилактика иши
— ижтимоий жиҳатдан 
хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, 
шунингдек уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда вояга 
етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-
ҳаракатлар содир этишининг олдини олишга доир фаолият;
қаровсиз
— аниқ яшаш жойи бўлмаган назоратсиз қолган вояга 
етмаган;
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар
 — вояга етмаганнинг мунтазам 
равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-
ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишида, 
фоҳишалик, тиланчилик билан шуғулланишида ифодаланадиган хатти-
ҳаракатлари, шунингдек ўзга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини бузадиган бошқа хатти-ҳаракатлари. 
1. Илмий-амалий шарҳланаётган ушбу моддада вояга етмаганлар 
назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг профилактикаси соҳасидаги асосий 
тушунчаларнинг ҳуқуқий таърифи белгиланган.
2. Қонунда вояга етмаган шахс тушунчаси белгиланган бўлиб унга кўра
 
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс вояга етмаган сифатида таърифланган. 


15 
Халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ҳам вояга етмаган шахслар 
(болалар) дейилганда ўн саккиз ёшга тўлмаган жисмоний шахслар назарда 
тутилган.
Таърифга кўра, вояга етмаган шахс тушунчасининг ягона мезони – ўн 
саккиз ёшга тўлмаганлик белгиланган. Унга кўра ўн саккиз ёшга кирган 
шасхлар ҳам вояга етмаган ҳисобланади. Шахснинг ўн саккиз ёшни 
тўлдирадиган йилдаги туғулган куни тугаши кеч соат 0:00 дан бошлаб у 
вояга етган ҳисобланади. 
3. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикаси қуйидаги чора-тадбирларни қамраб олади: 
ижтимоий чора-тадбирлар; 
ҳуқуқий чора-тадбирлар; 
тиббий ва бошқа (педагогик, психологик, иқтисодий каби) чора-
тадбирлар. 
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикаси чора-тадбирлари қуйидагиларга қаратилади: 
вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан 
ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир 
этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш; 
вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан 
ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир 
этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш. 
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси чора-тадбирлари илмий-амалий шарҳланаётган ушбу 
қонундаги ваколатли субъектлар томонидан ишлаб чиқилади ва амалга 
оширилади. 
4. Ижтимоий
 
жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган шахс 
дейилганда қуйидагилар тушунилади: 
назоратсизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида ҳаёти ёки соғлиғи учун 
хавф туғдирадиган вазиятга (шароитга) тушиб қолган вояга етмаган шахс; 
уни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш талабларига жавоб 
бермайдиган шароитда бўлган
 
вояга етмаган шахс; 
ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир 
этаётган вояга етмаган. 
5. Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила дейилганда 
қуйидагилар тушунилади: 
- ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан оиладаги 
вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича 
ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган оилалар; 
- ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан оиладаги 
вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича 
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаётган оилалар; 
- ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан оиладаги 
вояга етмаганларнининг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар 
билан шафқатсиз муомалада бўлаётган оилалар. 


16 
6. Вояга 
етмаганлар 
томонидан 
содир 
этиладиган 
ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабабларидан бири – бу уларнинг 
назоратсизлиги ҳисобланади. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра вояга етмаганларни назорат қилиш 
мажбуряти уларнинг ота-оналари ёки ота-оналари ўрнини босувчи шахслар 
зиммасига юклатилган. Оила кодексининг 73-моддасига кўра ота-она ўз 
болаларини тарбиялаши шарт. Уларнинг тарбияси ва камолоти учун 
жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва 
ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари, болаларининг қонун 
ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши 
шарт. 
Назоратсиз вояга етмаган шахс дейилганда қуйидагилар тушунилади: 
- ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга 
етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз 
мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик оқибатида хулқ-атвори 
назоратсиз қолган вояга етмаган; 
- ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга 
етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз 
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлик оқибатида хулқ-атвори 
назоратсиз қолган вояга етмаган. 
Шу билан бирга хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга етмаган шахс 
ғайриижтимоий ёки ғайриқонуний қилмиш содир этган бўлиши шарт. 
7 Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикаси

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish