3. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
фармонлари,
қарорлари ва фармойишлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ҳужжатлари
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини тартибга солувчи муҳим ҳужжатлари ҳисобланади.
Президентнинг бу борадаги ҳужжатлар бир томондан тегишли
қонунларнинг ижросини таъминлашга қаратилса, бошқа томондан эса вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасини янада такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни
белгилаб, янги қонунларнинг қабул қилиниши учун концептуал асос бўлиб
хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги ҳужжатлари
вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилади:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги
«Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5005-сонли Фармони (бунда
11
ўсиб келаётган авлодни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишга, ёшлар жиноий
фаолиятга, авваламбор, терроризм ва диний экстремизмга жалб этилишининг
олдини олишга етарлича эътибор қаратилмаётганлиги, ички ишлар
органларининг тарбиявий ўрни сезилмаётганлиги – кейинги йилларда ички
ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва
муаммолар сирасига киритилди ҳамда вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга
муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида
тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм,
зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни
ривожлантириш – ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим
йўналишларидан этиб белгиланди);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2833-сонли
қарори асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизими
яратилди. Шунингдек, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни
бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари жорий
этилди (бунда давлат идоралари ва ташкилотларнинг ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида
ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, биринчи навбатда, аҳоли бандлигини
таъминлаш, аёллар ва ёшларни ижтимоий-фойдали фаолиятга жалб этишни
фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш назарда тутилди);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги
«Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-
2896-сонли қарори асосида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар
барвақт профилактикаси ва олдини олиш бўйича фаолияти тубдан ислоҳ
қилинди (ички ишлар органлари Таянч пунктларининг асосий вазифалари
сифатидаҳуқуқбузарликлар профилактикасини, айниқса вояга етмаганлар ва
ёшлар ўртасида ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва
бартараф этиш, вояга етмаганлар ва ёшлар билан уларни Ватанга муҳаббат,
ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида
тарбиялашга, ёш авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва
шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган ишларни бевосита амалга
ошириш,
вояга
етмаганларнинг
назоратсизлиги,
қаровсизлиги
ва
ҳуқуқбузарликлари ҳолатлари ҳамда уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-
шароитлар тўғрисида тегишли ташкилотларни ўрнатилган тартибда хабардор
қилиш, муассасалари ва бошқа ташкилотларда (тўгараклар, клублар ва ҳ.к.)
вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар аҳволини
12
ўрганиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларига етим болалар ва ота-оналар
қаровисиз қолган болаларни жойлаштиришга кўмаклашиш кабилар назарда
тутилган).
Do'stlaringiz bilan baham: |