Халқаро ҳамкорлик
89
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш
ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат
Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеяси сессияси, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ саммитлари ва Хитойда бўлиб
ўтган “Бир макон – бир йўл” форумида халқаро хавфсизлик ва минтақавий ривожланишнинг долзарб
муаммоларини ҳал этиш юзасидан илгари сурган янгича ёндашув ҳамда ташаббуслари халқаро миқёсда
кенг қўллаб-қувватланди.
Хорижлик шериклар билан бирга БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси,
БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” ҳақида махсус резолюциясини ишлаб
чиқиш, ўсиб келаётган ёш авлодни турли террорчилик ва радикал тузилмаларга қўшилиб кетишининг
олдини олиш бўйича биргаликдаги ишлар бошлаб юборилди.
Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи, Туркия, Жанубий Корея раҳбарлари билан ўтказилган
учрашув ва музокаралар Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини
янада чуқурлаштиришга ҳисса қўшди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки билан алоқалар қайта тикланди.
Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорлик муносабатлари ривожланди.
Хорижий давлатлар ва молия институтлари билан савдо-иқтисодий, инвестициявий-технологик
ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришда улкан натижаларга эришилди.
Хорижий ҳамкорлар билан
340 дан зиёд
келишувлар тузилди,
53 миллиард
доллардан зиёд
битимлар имзоланди.
90
БМТ махсус тузилмалари билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича
ўзаро ҳамкорлигимиз сифат жиҳатдан янги босқичга чиқди. Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкор
-
ликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар қабул
қилинди.
“
Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқону
-
ний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораёт га ни ни
ҳисобга оладиган бўлсак, бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти янада яққол аён бўлади.
Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар оч
-
моқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда.
.... Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим
“
.
Ш.М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
91
2017 йил Ўзбекистон Респуб ликаси
Президенти Шавкат Мирзиё евнинг
Америка Қўшма Штатларига тарихий
ташрифи амалга оширилди ва илк бор
Ўзбекист он Респуб ликаси Президенти
сифатида
Do'stlaringiz bilan baham: |