84
“Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида тобора кескинлашиб бораётган қонли можаро
ва зиддиятлар, терроризм ва экстремизм хавфи биздан доимий огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб этмоқда.
Шу борада Ўзбекистон чегараларининг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудо
-
фаа қобилиятини мустаҳкамлаш, юртимиз остонасига ҳеч қандай бало-қазони яқин келтирмаслик каби
ҳал қилувчи вазифалар ҳамиша диққатимиз марказида бўлади“.
Ш.М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
85
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш
ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат
Экологик муаммоларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя
қилиш масалалари Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлди.
Минтақа аҳолиси яшаш шароитлари ва турмуш тарзини яхшилашга қаратилган 2017-2021 йил
-
ларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқилди ва
изчил амалга
оширилмоқда. Ушбу дастурнинг ижросини таъминлаш учун
8.4 триллион
сўм маблағ жалб этиш
режалаштирилди.
Дастурда кўзда тутилган тадбирларни кафолатли ва барқарор молиялаштириш мақсадида Молия
вазирлиги қошида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш фонди ташкил этилди.
Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген характердаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш
тизимини янада яхшилаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти такомиллаштирилди
ва бугунги кунда фавқулодда ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф
туғилганда зарур ёрдам кўрсатишга йўналтирилган замонавий профессионал хизматга айланди.
Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни
такомиллаштириш, Интернет тармоғидаги миллий
контентни ривожлантириш ҳамда киберхавфсизлик борасидаги таҳдидларга қарши курашиш бўйича
чора-тадбирлар қабул қилинди.
Телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар республика
-
даги аҳоли пунктларини замонавий мобил алоқа хизмати билан қамраб олишга,
Интернетга кириш
нархини пасайтиришга ва ундан фойдаланувчилар сонини
19 миллион
нафаргача етказишга имкон
яратди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги шакли ва “Лицензия” ахборот тизимлари
комплекси ишга туширилди, ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қув
-
ватлаш бўйича Инновация маркази ташкил этилди. Натижада аҳоли ва тадбиркорларга “ягона дар
-
ча” тамойили асосида электрон хизматлардан фойдаланиш учун қулай шарт-шароит яратилди, миллий
дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш йўлга қўйилди.
Ер усти рақамли телевидениеси тармоғини кенгайтириш ишлари якунланди. Бу эса, барча аҳоли
пунктларини тўлиқ юқори сифатли рақамли телеузатиш билан қамраб олиш имконини берди.
Туну кун узлуксиз ишлайдиган
Do'stlaringiz bilan baham: