269
геморрагик метропатия дейилади. Метропатия 9% касалларда учраса, қон кетиши 60%
касалларда кузатилади, чунки узоқ муддат ва ациклик қон кетиши, шиллиқ ости қават
ѝсмалари капсуласининг ѐрилишидан ҳамда ѝсма тугунчалариниш некрозга учрашидан содир
бѝлади.
II. Миомаларда кѝп учрайдиган белгилардан яна бири оғриқдир. Оғриқ худди дард
тутганга, санчиққа ѝхшаш бѝлиб, айниқса ҳайз кѝришдаи олдин ва ҳайз кѝриш вақтида
кучаяди, пастга тортганга ѝхшаб зѝрайиши яллиғланишдан кейинги битишмалар борлигидан
дарак берадиган белги ҳисобланади.
Миомаларда оғриқ бѝлишининг асосий сабаблари:
1.Оғриқ асосан ѝсманинг катта-кичиклигига ва унинг қаерда жойлашганлигига боғлиқ.
Агар ѝсма бутун кичик чаноқ бѝшлиғини тѝлдириб турган бѝлса,ѝсманинг қѝшни аъзоларини
босиб эзишидан пайдо бѝлади. Ўсма кичикроқ бѝлиб, бачадоннинг кенг бойлами орасига ѝсиб
кирган, шу билан бирга нерв толаларига яқин жойлашган бѝлса, уларни эзиши туфайли содир
бѝлиши мумкин. Бу холларда оғриқ доимий табиатга эга бѝлади ва даволаш усуллари оғриқни
пасайтира олмайди. Бундай ҳолларда эса жаррохлик йѝли билан ѝсмани олиб ташлаш керак.
2.
Бачадон шиллиқ қавати остига жойлашган ѝсмаларда хайз кѝриш вақтида
йиғилган қонни ҳамда шу билан бирга шиллиқ қават остидаги ѝсмани қам бачадондан
ташқарига чиқариш кучли дардсимон оғриқ пайдо қилади.
Шиллиқ қавати остидаги ѝсманинг оѐқчаси кенг бѝлса, бачадон қисқарганда ташқарига
чиқара олмайди, лекин бачадон ѝсмани худди ѐт нарсадек сиқиб чиқаришга интилади, чунки
ѝсма бачадон деворини доимий қѝзғатиб кучли равишда қисқариши сабабли оғриқнинг
зѝрайишига олиб келади. Баъзан субмукоз тугунча цервикал канал оғзидан чиқиб қин
бѝшлиғига чиқади.
Оғриқ пайдо бѝлишининг яна бир сабаби ѝсманинг инфекцияланиши бѝлса,
иккинчидан, бачадоннинг яллиғланиши ҳисобланади. Кичик чаноқ бѝшлиғидаги аъзоларнинг
яллиғланиши бачадон миомаси бирга учраганда 2/3 ҳолларда беморларда оғриқ пайдо бѝлади
Оғриқ субсероз ѝсма оѐқчаси буралиб қолган вақтларда ҳам содир бѝлади. Чунки бунда
ѝсма оѐқчаси таркибидаги қон томирлар буралиб сиқилади ва ѝсманинг озиқланиши бузилади.
Бу эса ѝсмада яллиғланиш содир бѝлишига олиб келади. Бундай вақтларда
зудлик билан
жарроҳлик амалиѐти қилинади.
Ўсмалар жуда тез катталашиб ѝсганда хам оғриқ бѝлади, айниқса ѝсма бачадоннинг
кенг бойлами орасига ѝсган хрлларда шундай бѝлади, чуики бундай вақтларда оғриқѝсманинг
қорин пардаси нерв толаларининг рецепторларига таъсири натижасида содир бѝлади.
III. Ўсманинг қѝшни аъзоларни босиш белгилари кѝпинча катта ҳажмдаги ѝсмаларда
кузатилади. Лекин кичик ѝлчамдаги ѝсмалар кичик чаноққа тиқилиб қолган ва қалтис
жойлашган бѝлса, қѝшни аъзоларга салбий таъсир қилади. Агар ѝсма бачадоннинг олдинги
деворида жойлашган бѝлса, сийдик пуфагига таъсир кѝрсатади. Бачадоннинг орқа тарафида ва
бачадон бѝйнида жойлашган ѝсма эса тѝғри ичакка таъсир кѝрсатади. Баъзи ҳолларда ѝсма
ѝсиб, сийдик пуфагини юқорига кѝтариб қѝяди. Бундай қолларда сийдик чиқариш канали
узунлашиб, каналнинг тешиги тораяди. Бунда беморларнинг сийиши қийинлашади. Агар ѝсма
тѝғри ичакни эзиб қѝйган бѝлса, беморларнинг хржати қийинлашиб, тѝхтаб қолиши ва қабзият
бѝлиши эҳтимол. Айни вақтда сийдик йѝлларини эзиб қѝйиб, гидроуретер ва гидронефроз
ҳолатларига олиб келади.
IV. Бепуштлик. Миома тухум хужайранинг бачадон бѝйлаб харакат қилишига
тѝсқинлик қилади. Бачадон бурчакларида жойлашган интрамурал
миома бачадон найини
270
интерстиций қисмини ѐпиб қѝяди. Бундан ташқари, ановуляция бепуштликка олиб келадиган
асосий сабаблардан бири саналади.
Миоманинг асоратлари
Миома оѐқчасининг буралиб қолиши:
-бунда «ѝткир қорин» белгилари кузатилади: ѝткир оғриқ, тил юзасининг ѝзгариши,
чанқаш. кѝнгил айниши, қайд қилиш, Шеткин-Блюмберг белгиси пайдо бѝлиши, тахикардия
ва б.
Миоманинг шишиб некроз бѝлиши.
-бу ҳолатда кучли оғриқ, кѝпинча қон кетиш ва тана ҳароратининг кѝтарилиши ва
бошқа белгилар кузатилади.
Шиллиқ ости қавати миомасининг туғилиш аломати, қатто бачадоннинг ағдарилиши
кузатилиши мумкин.
Миома тугунларининг инфекцияланиши, йиринглаши.
Саркомага айланиши.
Кучли профуз қон кетиши
Анемия (камқонлик).
Do'stlaringiz bilan baham: