Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси


Ҳомиладорликни узайтиришга абсолют қарши кўрсатмалар



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Ҳомиладорликни узайтиришга абсолют қарши кўрсатмалар 
бѝлиб 
ҳисобланади: 1. Жигар етишмовчилиги (жигар функциясининг декомпенсацияси), бу 
30 мг дан ортиқ дозада преднизалон билан даволашни талаб этади. 2. Ўта намоѐн 
бѝлувчи холестаз. 3. Ўта намоѐн бѝлувчи портал гипертензия. 4. Беморларда вирус 
репликацияси активлиги маркерларининг зардобда мавжудлиги. 
Сурункали гепатит 
Жигардаги диффуз полиэтиологик яллиғланиш жараѐни бѝлиб, 6 ой давомида 
ҳолатнинг яхшиланмаслиги билан давом этади, циррозга ѝтиши ѐки ѝтмаслиги 
мумкин. 
Шифокор тактикаси касалликнинг этиологик факторига ва босқичига боғлиқ: 
Токсик ва алкогол моддалар таъсирида – таъсир этувчи фактор бартараф қилинади, 
жараѐннинг активлик даражаси аниқланади (АЛТ, АСТ). Касалликнинг ремиссия 
босқичида ҳомиладорлар режа асосида ҳар триместрда госпитализация қилинадилар 
(жараѐннинг ѝткирлашуви ва активлашувини олдини олиш ва ҳомила гипоксиясини 
даволаш мақсадида). 
Ўткирлашув босқичида – режадан ташқари махсуслашган стационарларга 
госпитализация қилиш. 
Режали профилактик госпитализация муддатлари: 
10-12 
ҳафталида тѝлиқ клиник-лаборатор текширувлар ѝтказиш ва 
ҳомиладорлик муддатини узайтириш масаласини ечиш учун. Умумий ҳолатни 
мустаҳкамловчи даволаш ѝтказилади. 17-19 ҳафталида қайта текширув ѝтказилади – 


165 
асоратларни олдини олиш учун, 26-28 ҳафталида қайта текширув ѝтказилади – ҳамкор 
патологияларни ва ҳомиладорлик асоратларини даволаш учун, 37-38 ҳафталида 
туғруқгача тайѐргарлик учун. 
Ҳомиланинг зарарланишини олдини олиш мақсадида барча ҳомиладорлар 
ҳомиладорликнинг эрта ва 32 ҳафтали муддатларида HbsAg га текширилади. ВГВ 
нинг ѝткир формасида ҳомиладорлар махсуслашган юқумли касалликлар
стационарларида туғдирилади. ВГВ нинг сурункали формасида ва HbsAg ташувчи 
ҳомиладорлар туғруқхоналарнинг махсуслашган бѝлимларида, қарши эпидемиологик 
тадбирларга риоя қилган ҳолда туғишлари керак. 
Ҳомиладорликни сунъий равишда тѝхтатилиши барча вирусли гепатит 
шаклларининг ѝткир босқичларида ман қилинади. 
Ҳомила ташлаш хавфи туғилганда, ҳомиладорликни сақлабқолиш учун 
даволаш муолажалари ѝтказилади. 12 ҳафтали муддатда ҳомиладор аѐл хохишига 
кѝра, сариқлик даври тугагандан сѝнг, аборт қилиш мумкин. Бошқа ҳолатларда эса 
фақат ҳаѐтий кѝрсатмаларга кѝра: йѝлдош кѝчгандан кейинги қон кетиши, бачадон 
ѐрилиши хавфи бѝлганда. Ҳомилани кѝтара олмаслик ҳолати 30% ҳомиладорларда 
кузатилади. Энг оғир асоратлар бѝлиб оналар ѝлими (эпидемия вақтида 17% гача 
етади), йѝлдош туғилгандан кейинги ва туғруқдан кейинги даврдаги қон кетиш (3-5%) 
ҳисобланади. Қон кетиши, қоннинг ивиши ѐки қон ивишини олдини олувчи 
системанинг компонентлари (гипокоагуляция, тромбопластик активлик) нинг 
бузилиши билан боғлиқ. Аниқланишича, ВГ нинг оғир кечишида ДВС-синдром 
ривожланиши мумкин, бунда геморрагияга гиперкоагуляция ҳам қѝшилади. 
ВГ ҳомила ва янги туғилган чақалоққа ҳам салбий таъсир этиши мумкин. 
Ҳужайраларда метаболитик реакцияларнинг емирилиши натижасида, йѝлдошда 
морфологик ва ультраструктуравий ѝзгаришлар вужудга келади, бу эса ѝз навбатида 
фето-плацентар қон айланишининг бузилишига олиб келади. Натижада ҳомиланинг 
гипотрофияси ва гипоксияси, чақалоқ асфиксияси ривожланади. Муддатидан илгари 
туғилган чақалоқлар туғилишининг кескин ошиши, перинатал ѝлимнинг 
кѝтарилишига (10-15%) сабаб бѝлади. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ВГ 
билан касалланиш, ҳомиланинг зарарланишига (нуқсонлар, ривожланишнинг 
аномалиялари), ҳомиладорликнинг II- ва III- триместрида касалланса - ѝлик чақалоқ 
туғилишига олиб келади. ВГ билан касалланган ҳомиладорлар доимий равишда 
акушер-гинеколог назоратида бѝлишлари керак. ВГ нинг оғир шаклларида 
ҳомиладорликнинг спонтан тѝхтатилиши, ВГ кечишини чуқурлаштиради, кома ва 
хаттоки, беморнинг ѝлимига олиб келиши ҳам мумкин. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish