Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

туғилганчақалоқларни
реанимациялашнинг асосий принципи бѝлиб, чақалоқнинг ҳолати, унинг етуклиги 
даражаси, туғруқ усулига боғлиқ ҳолда реанимацион усулларни танлаш ҳисобланади. 
Қандли диабети бѝлган аѐллардан туғилган чақалоқларга туғилиши билан 10% 
глюкоза киндик венасига юборилади. Кейинчалик глюкозани юбориш гликемия 
даражасини эътиборга олиб, чақалоқнинг суюқликка бѝлган суткалик эҳтиѐжини 
ҳисоблаб, туғруқдан кейин 2, 3, 6 соатда, сѝнг кѝрсатмага асосан амалга оширилади. 
Туғруқ стресси вақтида гликемия яна ортиши мумкин, баъзан инсулин дозасининг 
камлигида 
кетоз 
ривожланиши 
мумкин. 
Бироқ,туғруқдан 
сѝнг, 
йулдош 
гормонларининг контринсуляр таъсири йѝқолгач, қонда қанд миқдорининг 
камайишига олиб келади. Бунда қисқа муддатга инсулинга бѝлган эҳтиѐж, 
ҳомиладорликгача бѝлган ҳолатдан фарқли равишда камаяди. Кейинчалик қандли 
диабет ҳомиладорликдан олдинги давридек кечади, яъни углевод алмашинуви 
бузилишининг даражаси ва инсулинга бѝлган эҳтиѐж тахминан аввалгидек ортади. 
Контрацептив усуллардан энг қулайи БИВ.
 
Жигар касалликлари ва ҳомиладорлик 
Ҳозирги вақтда вирусли инфекцияларнинг сони ортиб бормоқда, шулар 
қаторида жинсий йѝл билан ѝтадиган касалликлар ҳам. Вирусли гепатит деярли кам 
учрайди, бироқ ҳомиладор аѐллар ҳомиладор бѝлмаган аѐлларга нисбатан 5 марта 
кѝпроқ касалланадилар, чунки ҳомиладорлар организми юқумли гепатит вирусига ѝта 
сезувчан бѝлади, буни шу вақтда жигар функциясининг ѝзгариши, организмнинг 
иммун кучи пасайганлиги билан тушунтириш мумкин. Ҳомиладорларда вирусли 
гепатит ҳомиладор эмасларга нисбатан оғирроқ кечади, бу она ва ҳомила ҳаѐтига 
жиддий хавф яратади. Ушбу касаллиги бѝлган ҳомиладорлар хавф гуруҳига 
киритилади. Ҳозирги вақтда вирусли гепатитларнинг бир неча тури фарқланади 
(А,В,С,Д, Е). 
Вирусли гепатит А (ВГА). 
Инфекция манбаи – бемор одам. Ўтиш механизми 
– фекал – орал. Ўтишнинг асосий омиллари – сув, овқат, «ифлос қѝллар», рѝзғор 
предметлари ва ҳак. Эпидемиологик нуқтаи назардан энг хавфли деб ошхона 
ходимлари ҳисобланадилар. Инкубация даври 9 кундан 40 кунгача. Энг кѝп вирус 
тарқалишининг вақти инкубация даврининг охирги 7-10 кунларидир. Касаллик 
мавсумийликка эга – июль-август, октябрь- ноябрь. Касалликнинг ҳомиладорларда 
кечишининг ѝзига хослиги – кѝпинча латент продрома, тарқалувчи тери қичимаси, 
кескин намоѐн бѝлувчи холестатик синдром ривожланади. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish