Футбол жамоаларида ўзаро муносабатлар кечишининг айрим ҳусусиятлари мажидов Жасур


Сўғдиёна ПФКнинг ёш футболчилар жамоасида ўзаро муносабатлар



Download 180,71 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana20.04.2022
Hajmi180,71 Kb.
#567875
1   2   3   4   5
Bog'liq
724-Текст статьи-1710-1-10-20210208 (5)

Сўғдиёна ПФКнинг ёш футболчилар жамоасида ўзаро муносабатлар 
кўрсаткичи.
 К.Томасс услуби бўйича.
 
Гистограмма-2 
6,4
5,9
5,2
4,9
7,1
Рақобат
Ҳамкорлик
Муросачилик
Тортишувдан қочиш
Вазиятга мослашиш


Учинчи тадқиқот объектимиз ҳисобланган «Насаф» ПФКнинг ёш 
футболчилар жамоасида шахслараро муносабат кўрсаткичлари қуйидагича 
мазмунга эга бўлди: 
Рақобат усули бўйича ўртача кўрсаткич 6.3 ни ташкил этди, ҳамкорлик 
усули 5.2 ни, муросачилик 6.4 ни, тортишувдан қочиш 5.2 ни, вазиятга 
мослашиш 6.8 ни ташкил этди (гистограмма-3). Бундан кўриниб турибдики, 
мазкур спорт жамоасида ҳам ўзаро муносабатларда муросага эришиш ва 
вазиятга мослашиш шкалаларида юқори баллар қайд этилиб жамоадаги ўзаро 
муносабатларда кичик гуруҳларга ҳос бўлган қонуниятлар доирасидаги,яъни 
кичик гуруҳларда ўзаро алоқаларда доимо аниқлик бўлишини талаб 
қилади ва бу кўпинча зиддиятларнинг ҳам тез-тез намоён бўлишига йўл 
очади. 
Насаф ПФКнинг ёш футболчилар жамоасида ўзаро муносабатлар 
кўрсаткичи.
 К.Томасс услуби бўйича.
 
Гистограмма-3 
Шахслараро 
муносабатларнинг 
таркибий 
қисмларидан 
бири 
одамларнинг бир-бирини идрок этиши ва тушунишидан иборат. Инсоннинг 
инсон томонидан идрок қилиниши жараёнига бир қанча омиллар- ижтимоий 
установкалар, шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари, инсонларнинг 
6,4
5,2
6,4
5,2
6,8
Рақобат
Ҳамкорлик
Муросачилик
Тортишувдан қочиш
Вазиятга мослашиш


бир – бири хақидаги маълумотлари ва бошқалар таъсир кўрсатади. 
Ижтимоий перцепсия жараёнига нафакат шахслараро муносабатлар, балки 
инсоннинг гуруҳ билан бўлган муносабатлари ҳам таъсир кўрсатади. Шу 
туфайли гуруҳ индивид томонидан қандай идрок этилаётганини ўрганиш 
шахслараро идрок жараёнини тадқиқ этишнинг муҳим жабҳасидир. 
Е.В.Залюбовская томонидан таклиф этилган индивидда гуруҳни идрок 
этишнинг 3 типидан қайси бири устун эканини аниқлаш имкониятини юзага 
келтиради.Ушбу тадқиқот услуби орқали олинган натижалар гуруҳ индивид 
томонидан қандай идрок этилаётганини ўрганиш асосида шахслараро 
муносабатларда идрок жараёнининг кўрсаткичлари баҳолаш мумкин 
бўлади. Биз тадқиқотимизда мазкур услубни қўллаб спорт жамоаларидаги 
ўзаро муносабатларда индивид (спортчи) томонидан гуруҳ (футбол жамоаси) 
қандай 
идрок 
этилаётгани 
ва 
ижтимоий 
персециянинг 
умумий 
самарадорликка таъсирини аниқлашга ҳаракат қилиб маълум бир натижалар 
олдик. Олинган натижаларни қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин 
Жадвал-2 
Гуруҳ (жамоани идрок 
қилиш типи) 
Футбол жамоаси 

Ўртача 
қиймат 
Индивидуалистик 
Зомин 
24 
4,8 
Сўғдиёна 
24 
4,5 
Насаф 
17 
4,7 
Коллективистик 
Зомин 
24 
5,7 
Сўғдиёна 
24 
4,8 
Насаф 
17 
5,7 
Прагматик 
Зомин 
24 
3,4 
Сўғдиёна 
24 
4,9 
Насаф 
17 
3,4 
Олинган натижаларга асосан «Зомин бўрилари» профессионал футбол 
жамоасида 
гуруҳни 
идрок 
этишнинг 
ўртача 
кўрсаткичларида


Индивидуалистик кўрсаткичи 4.8 ни, коллективистик кўрсаткичи 5.7 ни,
индивид томонидан гуруҳни идрок қилишнинг прагматик кўрсаткичи эса 3.4 
ни ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики, футбол жамоасида 
коллективистик кўрсаткич юкори экан. Шахслараро муносабатларнинг 
мазкур типида

жамоа таркибидаги спортчилар орасида гуруҳини яҳлит 


бирлик ва мустақил қадрият сифатида идрок қилувчилар кўпчиликни ташкил 
этиб, улар гуруҳ ва гуруҳ аъзоларининг муаммоларига эътиборли бўлиб, 
бутун гуруҳнинг ҳам, айрим аъзоларнинг ҳам муваффақиятидан ўзини 
манфаатдор деб билади ҳамда жамоанинг умумий фаолияитга ўз ҳиссасини 
қўшишга интилишга, жамоавий меҳнатга нисбатан ижобий муносабатни
намоён қилишга нисбатан установкалар шаклланганлигини кўришимиз 
мумкин. 
Иккинчи тадқиқот объектимиз «Сўғдиёна» ПФКнинг ёш футболчилар 
жамоасидаги ўзаро муносабатлар қуйидагича кўрсаткичга эга бўлди: 
Индивидуалистик типи бўйича ўртача кўрсаткич 4.5 ни ташкил этди, 
Коллективистик (жамоавийлик) типи бўйича 4.8 ни, Гуруҳни идрок 
қилишнинг прагматик типи бўйича эса 4.9 ни ташкил этди.Бундан кўриниб 
энг юқори кўрсаткич прагматик типга ҳос экан. Шунга кўра жамоадаги 
аксарият спортчилар томонидан гуруҳ қанчалик фойдалигига боғлиқ 
равишда идрок этилади ва баҳоланади. Индивид гуруҳнинг мутасадди, 
муайян масалалар бўйича зарур ахборотни ва ёрдамни бера оладиган 
вакилларини маъқул кўради ва улар билан алоқага киришишни афзал 
кўради.Албатта бундай муносабатларнинг таркиб топиб бориши умумий
жамоавий фоалиятга таъсир кўрсатиб жамоанинг умумий мақсад сари 
ҳаракатланишида ёки барча жамоа аъзолари билан ўзаро муносабатлар 
ўрнатилишига тўсиқ булувчи омилларни туғдириш эҳтимолини оширади. 
Учинчи тадқиқот объектимиз «Насаф» ПФКнинг ёш футболчилар 
жамоасида гуруҳ индивид томонидан қандай идрок этилаётганини ўрганиш 
асосида шахслараро муносабатларда идрок жараёнининг кўрсаткичлари 
қуйидагича мазмунга эга бўлди: 


Индивидуалистик типи бўйича ўртача кўрсаткич 5.4 ни ташкил этди, 
Коллективистик (жамоавийлик) типи бўйича 4.8 ни, Гуруҳни идрок 
қилишнинг прагматик типи бўйича эса 3.8 ни ташкил этди.Бундан кўриниб 
турибдики,энг юқори кўрсаткич “Индивидуалистик типи” типида 
кузатилди.Шунга биноан жамоадаги аксарият спортчилар томонидан
гуруҳдаги умумий фаолиятда индивидуал ўз-ўзини такомиллаштиришга 
интилиш мавжуд. Гуруҳнинг бундай идрок этилиши бир жиҳатдан айрим 
спортчиларнинг ютуқларга эришишига йўл очсада, жамоавий руҳиятга 
таяниладиган спорт тури ҳисобланган футболда жамоанинг умумий 
ютуқлари ёки айрим спортчиларга боғлиқ бўлиб қолиши, жамоавийлик 
руҳияти бироз сусайиши, шу билан биргаликда гуруҳ аъзолари ўртасида 
айрим низоларнинг юзага келиши эҳтимолини оширади. 
Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб қуйидагича хулосаларга келиш 
мумкин: 
- Футбол жамоалари кичик гуруҳ сифатида кичик гуруҳларга хос 
бўлган қонуниятларга биноан,бир-бирларини якиндан билиши,алоқаларнинг 
тўғридан-тўғри юзага келиши ва шунга мувофиқ ўзаро алоқаларда доимо 
аниқлик бўлишини талаб қилади. Муносабатлардаги ҳар қандай 
дисбаланслар, яъни номутаносибликлар баъзан очиқ ҳолдаги зиддиятларни 
келтириб чиқариш эҳтимолини оширади.Буни биз юқорида Томас-Килман 
услубида гуруҳдаги муносабатларни ўрганиш асосида гувоҳ бўлдик. 
- Уюшган гуруҳ сифатида футбол жамоаларида кечадиган ўзаро 
муносабатларнинг ифодаланиши ва шу жараённи ўрганишдаги қайд 
қилинган натижалар кўрсаткичлари деярли бир-бирига яқин экан.Албатта бу 
жараёнда ҳам кўплаб тадқиқотлар объекти бўлиб келган кичик гуруҳларга 
ҳос қонуният тўлиқлигича ишлаётганлигини кўришимиз мумкин. 
- Индивид томонидан гуруҳнинг қай тарзда идрок этилиши кичик 
гуруҳ сифатида футбол жамоаларида умумий фаолиятга таъсир кўрсатиб 
бориши, ўзаро низоларнинг юзага келишига ҳам имконият туғдириши, 
индивидуал мақсад ва интилишларнинг (индивидуалистик тип) ёки гуруҳ 


индивиднинг маълум бир мақсадларини рўёбга чиқарувчи восита ролини 
бажариши (прагматик тип) жамоадаги умумий мақсад ва интилишларга 
салбий таъсир кўрсатиб умумий самарадорликнинг пасайишига ҳам йўл 
очишини унутмаслигимиз керак. 
- Уюшган гуруҳ сифатида футбол жамоаларида ўзаро 
муносабатларнинг кечиши жамоадаги бошқарув тизими самарадорлигига ҳам 
бевосита боғлиқ бўлади. 

Download 180,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish